Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Чўян ва пўлат олишни технологик жараёнлари



Download 26,09 Mb.
bet196/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

16.2.Чўян ва пўлат олишни технологик жараёнлари
Темир деб ялтироқлиги, юқори пластиклик, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги ва юқори мустаҳкамлик каби ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ашёга айтилади.
Қурилиш саноатида темирлар темирбетон ва металл конструкциялар, буюмлар ёки ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида: гидротехник иншоотлари, саноат ва жамоат бинолари қуришда кенг қўлланилади.
Темирлар темир рудалари турига кўра таснифланади: қора металлар (темир кимёвий элементни ўз ичига олган табиий бирикмалардан иборат) ва рангли металлар (темирдан ташқари рангли металл элементларни ўз ичига олган бошқа бирикмалардан иборат). Табиий шароитда баъзи металлар: олтин, кумуш, симоб, мис ва шу кабилар кимёвий бирикмалар сифатида учрамайди.
Оддий сифатли (0,06-0,62%) углеродли пўлатнинг қотишмасида оз миқдорда (кремний, марганец, фосфор ёки олтингугурт) аралашмалари бўлиши мумкин. Углерод пўлати одатда қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- A-синф (Ст0, Ст1 ва бошқалар) механик хусусиятлари билан меъёрланади ва иссиқ ишлов бериладиган буюмларда (пайвандлаш ва ҳоказо) ишлатилади;
- Б-синф (БСт0, БСт1 ва бошқалар) кимёвий таркиби билан меъёрланади ва қайта ишлов бериладиган қисмларни ишлаб чиқаришда ишлатилади;
- В-синф (ВCт1, ВCт2 ва бошқалар) пайвандланган қисмларни ишлаб чиқариш учун кимёвий таркиби ва механик хусусиятлари бўйича меъёрланади.
Қурилишда, саноат ва фуқаро биноларининг металл конструкциялари, темир-бетон конструкциялари ва арматураларини ишлаб чиқаришда асосан Ст3 синфидаги пўлат ишлатилади.
Ишлаб чиқаришда кўп ишлатиладиган қора металлар, таркибидан кам миқдорда (кремний, марганец, олтингугурт, фосфор ва бошқаларнинг) аралашмалари бўлган темир ва углероднинг юқори ҳароратли қотишмаларидир
Ҳозирги вақтда темир ишлаб чиқариш саноати асосан қуйидаги технологияларга асосланган. Тоғ жинси – темир рудани юқори хароратда эритиб олинган суюқ темирни кислород билан қайнатилиб юқори сифатли пўлат олиш; суюқ пўлатни вакуумлаш усулида сифатини ошириш; махсус хоссаларга эга бўлган юқори навли пўлат ва чўянларни олиш; самарали технология асосида боксид, нефелиндан алюмин олиш; прокат усули билан эгилувчан юпқа лентасимон пўлат ўрамалар олиш; суюқ пўлатни қолипларга самарали усул билан қуйиш; вакуумда диффузия усули билан пайвандлаш; пўлатга бошқа темирлар қўшиб вакуумда қайта ишлаш (легирлаш); темир кукунини қайта ишлаш ва зичлаш каби бир қатор янги технологияларга асосланган темир ишлаб чиқариш саноатлари мавжуддир.
Сифатли пўлат ишлаб чиқаришда кислород-конвертор, ҳамда пўлатни узлуксиз қуйиш технологияси энг самарали деб ҳисобланмоқда. Бундай усул билан қуйилган пўлат қуймаси киришмайдиган ва нуқсонсиз бўлади.
Пўлат эритмасига легирловчи моддалар қўшиб юқори мустаҳкам, қайишқоқ ва қайта ишлашга қулай бўлган пўлат олинади. Пўлатни бикрлиги ва мустаҳкамлигини оширишда ультратовуш, юқори босим, магнит майдони каби кристалларни янада зичловчи чоралар кўрилади.
Пўлатни юқори ҳароратда эритганда ёки совитганда ундаги углероднинг камайиши ёки ошиши ҳисобига пўлатнинг хоссалари кескин ўзгаради. Темир эритма таркибида углерод миқдори 2% гача бўлса - пўлат, 2% дан ошса чўян деб аталади. Пўлатда углерод 1% бўлса унинг эриш ҳарорати 15390С га тенг бўлади. Кристалланиш жараёни 14900С да бошланиб 13200С да тугайди. Ҳарорат 9100С ва 7580С га тушганда эритма қаттиқ ҳолатга ўтади.
Чўян ишлаб чиқариш. Чўян тоғ жинси - темир рудаси ҳамда темир чиқиндилари ва флюсларни эритиб олинади. Тоғ жинси таркибидаги темир ҳар хил моддалар кислород, олтингугурт ва ҳоказолар билан кимёвий бириккан ҳолатда бўлади.
Асосан чўянда темирнинг ҳар хил турлари мавжуд. Жумладан, 72% гача магнитли темир (Fe3O4), 70% қизил темир (2Fe2O3 3H2O) ларни мисол қилиш мумкин.
Шунингдек, таркибида легирловчи аралашмалар бўлган (хром, никел, марганец ва ҳ.к.) рангли темир рудасидан ҳам чўян олинади. Темир рудасидан чўян ва рангли темирларни ажратиб олиш, ҳамда эриш ҳароратини пасайтириш мақсадида эритмага флюслар ёки эритувчилар қўшилади.
Домна ўчоғидан олинган чўян икки хил бўлади: қуйма ва қайта ишланган. Қўйма чўян ҳар хил буюм шаклини берувчи қолипларга қуйишда, қайта ишланган чўян эса пўлат олишда ишлатилади.
Суюқ чўян (14200С) ўчоқнинг қуйи қисмидаги тарнов орқали қолипларга қуйилади. Темир саноатида суюқ чўянни босим остида ва марказдан қочирма усуллар билан қолиплаш технологияси кенг тарқалган.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish