Пигментлар нимадан ва қандай ишлаб чиқарилади?
1.Табиий хомашёлар – темир суриги, умбра ва охрани майдалаш йўли билан пигмент олинади.
2.Кимёвий чўкиндиларга эга бўлган сув аралашмасидан (литопон) ишлаб чиқарилади.
3.Қора тўқ рангдаги пигментлар табиий газ, техник углерод ва сажаларни буғли ва газли муҳитларда ишлов бериб титан икки оксиди (TiO2) олинади.
4.Каолин ва олтингугуртни майдалаб ультрамарин пигменти, темир купоросини майдалаб темир оксиди пигмент, хромли бирикмаларни майдалаш натижасида хром оксиди Cr2O3 каби бўёвчи моддалар олинади.
Синов саволлари
1. Бетон учун майда ва йирик тўлдиргичларга тушунча беринг
2. Бетон нима?
3. Рангли майда-йирик тўлдирувчиларнинг безакли бетон олишдаги ўрни.
4. Бетон хоссаларини яхшилашда қўшилмаларнинг аҳамияти.
5. Енгил бетон турлари ва хоссалари.
6. Қум-бетон нима?
7. Безакли бетон учун рангли боғловчи, майда ва йирик тўлдиргичлар гранулометрия асосида композициялар яратилиши.
16-БОБ. ПАРДОЗБОП ТЕМИР
16.1. Умумй тушунча
Бундан 6000 йил муқаддам инсон тош асрида яшаган. Бу даврда барча меҳнат ва ов қуроллари фақат тошдан ясалган. Мис ва олтин кишилар томонидан қачон кашф этилгани аниқ эмас, бироқ мис милоддан аввалги 5-минг йилликда қўлланила бошланганини тасдиқловчи маълумотлар бор. Милоддан олдин 4-минг йилликнинг бошланиши арафасида олтин ҳам муомалага киритилган. Милоддан аввалги 3-минг йилликда инсон темир билан ишлаш борасида кўп нарсаларни ўрганди. Бу даврга келиб, кумуш ва қўрғошин ҳам кашф этилди.
Кейинчалик инсон қалайни топди ва уни мис билан қориштиришни ўрганиб, янада қаттиқроқ темир - бронзани олишни ўрганди.
Милоддан аввалги тахминан 3500 йилдан то 1200 йилга қадар бронза асбоб-ускуна ва қурол-аслаҳа тайёрлашда энг муҳим хом ашё бўлиб хизмат қилди.
Бу давр тарихда бронза даври деб аталади.
Инсон ерга тушган метеоритларни топиб олиб, шу асосда темирни руда таркибидан олишни анча олдин ўзи учун кашф этди.
Милоддан аввалги 1200 йилда одамлар темирни қайта ишлашни ўрганишди ва бу ҳунарни авлоддан-авлодга мерос қолдилар.
Темир кўп ҳолларда бронза ўрнини эгаллади. Бу темир даврининг бошланиши эди.
Суюқ темирлар ҳам бор, бу - симоб. Бошқа суюқ темир - галлий ер қобиғида жуда кам учрайди. Енгил ва оғир темирлар ҳам мавжуд. Литийдан ишланган кубик енгил бўлиб, ҳатто сув бетида қалқиб туради, қўрғошин эса оғир темирдир.
1855 йилда Парижда бўлиб ўтган жаҳон кўргазмасида кумушсимон 12 бўлак оқ темир- алюмин ҳамманинг диққат эътиборини ўзига тортди.
Алюминнинг нархи дастлаб кашф этилганда жуда қиммат (олтиндан сал арзон) бўлиб, фақат заргарлик зеб-зийнатлари учун ишлатилган.
Уни боксит рудасидан ишлаб олиш жуда қийин бўлган, чунки бунинг учун жуда кўп энергия керак бўларди.
Пардозбоп ашё сифатида рангли темир олишда пўлат юзасининг рангини механик ва ҳарорат таъсирида ишлов бериб ўзгартириш мумкин. Бунда унинг юзасида тўқ сариқ ёки кўкимтир парда ҳосил бўлади.
Олтин ва қизғиш рангларни олиш усуллари ҳам мавжуд.
Электр таъсирида зангламайдиган пўлатларга ишлов бериш жараёнида турли – тўқ сариқ, қизил, ҳаво ранг, кўк ва яшил рангларни олиш мумкин.
Кўпинча темир буюмларни эстетик нуқтаи назардан бўяш талаб қилинмайди.
Масалан: чўяннинг қора ранги, пўлатнинг кулранги, мис ва бронзанинг олтин ва яшил-жигарранги, алюминнинг кумуш ранги. Бундай қопламалар металларни занглашдан сақлайди.
Темирларнинг юзасидаги фактуралар ғадир-будирли, силлиқ, асосли ёки ялтироқ бўлиши мумкин.
Темирни асосий афзаллиги унинг тузилишда мустаҳкамлиги бўлса, кейин унинг юзасида ҳар турли фактуралар ялтироқ тасвирларни ёритишга қулайлигидир.
Фақат 20 асрда қурилишда эгилиш ва чўзилишга юқори мустаҳкамликка эга бўлган ашёлар кенг миқёсда жорий этилди. Масалан, архитектуравий вант конструкцияларида темирнинг ишлатилиши. Бунда асосий юк кўтарувчи, чўзилишга ишловчи ўрама пўлат арқон (тросс) - турли шаклдаги кенг сатҳни ёпишда, узун кўприклар қуришда кенг қўлланила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |