ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШ” ФАКУЛЬТЕТИ
“КУРИЛИШДА МЕНЕЖМЕНТ” КАФЕДРАСИ
“Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини ташкил этиш ва молиявий бошкариш” фани буйича
К У Р С И Ш И
МАВЗУ: Турар-жой бинолари худудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда замонавий усуллардан фойдаланиш
Бажарди: 34-17КТКиў гуруҳ талабаси
Ботирова М
Раҳбар: доц. Бердиева Д.А.
(илмий унвон, ф.и.ш.)
ТОШКЕНТ – 2021
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Қурилишда менежмент” кафедраси мудири
___________ проф. И.Х.Давлетов
2021-йил ―____‖ ______________
“Хусусий уй -жой мулкдорлари ширкатини ташкил этиш ва молиявий бошқариш” фанидан курс ишини бажариш учун
Т О П Ш И Р И Қ
Гуруҳ 34 17 Ботирова М
1.Ишнинг мавзуси: Турар-жой бинолари худудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда замонавий усуллардан фойдаланиш.
2.Фойдаланилган материал ва маълумотлар: 3.Курс иши тузилиши(режаси): I-БОБ Турар-жойлар худудларини ободонлаштириш ва кўакаламзорлаштириш ишларини инновацион ташкил этиш асослари
II БОБ. "МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ - 2" ХУЖМШ ТАСАРРУФИДАГИ ТУРАРЖОЙЛАР ҲУДУДЛАРИНИ ободонлaштирилиши 2019-2021 йиллардаги ХОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
4. Топшириқ берилган сана: _________________________________________
5. Курс ишини ҳимоя қилиш санаси: __________________________________
Раҳбар:_____________________________________________________
МУНДАРИЖА КИРИШ ........................................................................................................3 I-БОБ Турар-жойлар худудларини ободонлаштириш ва кўакаламзорлаштириш ишларини инновацион ташкил этиш асослари 1.1 Кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудлардаги майдонлар тaркиби вa улaрни тaшкил этиш ............................................................................................6
1.2 Уй олди ҳудудларида чиқиндиларни йўқ қилишни ташкил килиш ва бошкариш............................................................................................................12
1.3. Тураржой бинолари худудларини ободонлаштиришда замонавий ландшафт дизайн ва ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланишни ташкил этиш. .....................................................................................................24
II БОБ. "МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ - 2" ХУЖМШ ТАСАРРУФИДАГИ ТУРАРЖОЙЛАР ҲУДУДЛАРИНИ ОБОДОНЛAШТИРИЛиши 2019-2021 йиллардаги ХОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
КИРИШ 2019 йилда кўп квартирали турар жой бинолари, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари, ижтимоий инфратузилма объектлари ва бошқа турдаги қурилишлар бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида қурилиш тармоғининг ўсиш суръатлари 5,6 % ни ташкил қилди. ЯИМ таркибида қурилишнинг улуши 6,8 фоизга тенг бўлди. ЯИМ нинг мутлоқ ўсишида қурилиш тармоғининг ижобий ҳиссаси 0,4 % пункт даражада баҳоланди1.
2020 йилда ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар янада ўсиши, аҳолининг турмуш фаровонлиги янада яхшиланиши кутилмоқда.
Президентимиз Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек, “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарни – бу Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари бўладими, ҳукумат аъзоси ёки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак.
Энди ҳар биримиз, энг аввало, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг вазифаси – ўзимиз масъул бўлган соҳа ва тармоқда ишларнинг аҳволини танқидий баҳолаш асосида зиммамизга юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришни таъминлашдан иборат. Шундай давр келди.2”
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда 4 мингдан зиёд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 32,4 мингдан ортиқ кўп хонадонли уйга хизмат кўрсатилмоқда.3 “Кўп хонадонли уй-жой фондини тегишли даражада сақлашни назорат қилиш ташкил этилмаган, кўп ҳолларда уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва унда аҳолининг хавфсиз яшаши бўйича белгиланган талаблар бузилишига йўл қўйилмоқда. Бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришга оид қоида ва муддатларга риоя этилмаяпти, эски уйларни бузиш бўйича ишлар олиб борилмаяпти, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг ҳолати санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига тўлиқ жавоб бермайди.4 ”
2019 йилда кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш учун 94,3 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Мазкур маблағнинг 47,1 миллиард сўми Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг маҳаллий бюджети ҳисобидан, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланди.