1.3. Тураржой бинолари худудларини ободонлаштиришда замонавий ландшафт дизайн ва ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланишни ташкил этиш.
Шаҳарлар ва туманларни ыц кўкаламзорлаштириш элементларига кўчалар, ҳиёбонлар, булварлар, микрорайонлар, ёдгорликкомплексларива умумийфойдаланиладиганбошқа яшилзоналарга дарахткўчатлариўтқазишкиради.
Аҳолипунктларидагияшилдарахтларфункционалбелгиларига кўра қуйидагигуруҳларданиборатбўлади:
чекланган тарзда фойдаланиладиган дарахтлар — селитеп ва саноат иморатларининг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари — уй-жой ҳудудлари, болалар боғча-яслилари, мактаблар, ўқув юртлари участкаларидаги дарахтлар, шунингдек чекланган аҳоли сони фойдаланадиган саноат корхоналари дарахтлари;
умумий фойдаланиладиган дарахтлар — бу парклар, ҳиёбонлар, стадионлар, кўча ва майдонлар, булварлар, шаҳардаги умумий савдо ва маъмурий марказлар ҳамда жамоатчилик бинолари ёнидаги участкалардаги дарахтлардир;
махсус мақсаддаги дарахтлар — коммунал-омборхона ҳудудлари, санитария-ҳимоя зоналари, шамол, сув ва тупроқни ҳимоя қилувчи, кўчатзорлар, қабристонлардаги дарахтлар.
Яшил дарахтли участкаларни мукаммал таъмирлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
тўлиқ реконструкция қилиш — ушбу объектдаги барча дарахтларни ҳамда асосий ёки барча ободонлаштириш элементларини ўзгартириш;
қисман реконструкция қилиш — дарахтзорлар ва йўл-сўқмоқ тармоқлари умумий майдонининг 20 фоиздан 50 фоизгачасини тиклаш;
танлаб реконструкция қилиш — дарахтзорлар умумий майдонининг 15-20 фоизидан ошмайдиган дарахтзорларнинг айрим участкаларини таъмирлаш;
новларнинг қоплаш ва мустаҳкамлаш материалини алмаштирган ҳолда боғ йўлаклари ва сув қувурларини тиклаш, қувурларнинг 60 фоизгачасини алмаштирган ҳолда суғориш тармоқларини демонтаж ва монтаж қилиш, бузилган новларни тиклаш;
қари дарахтлар буталарини яшартириш, дарахтлар табиий қариган тақдирда дарахт ва буталарни янгилаш;
тўсиқларни, дарахт таналари атрофидаги панжара ва каркасларни, тиргаклар ва нарвонларни, ҳайкаллар ва уларнинг пойдеворларини, фаввораларни таъмирлаш, бўяш ва тиклаш;
гулли ўсимликларнинг турларини тўлиқ алмаштирган ҳолда гулзорларни (баҳор-ёзги ва куз-қишки гулли безакларни, гиламсимон гулзорларни), ушбу объектдаги гулларнинг 40 фоизгачасини алмаштирган ҳолда гулларнинг кўп йиллик турларидан иборат бўлган гулзорларни, майсали тупроқни алмаштириб ва ўғитлар солган ҳолда майсазорларни таъмирлаш;
қуриб қолган, қари ҳамда дарахт зараркунандалари ва касалликлари билан кучли зарарланган дарахтларни кесиб ташлаш, моғорлаган ўсимликларни олиб ташлаш, кўчатзорлардаги эски она гулларни алмаштириш. Иссиқхона ва кўчатзорларни таъмирлаш (ромларни алмаштириш, ойналаш, иситиш тизимларини таъмирлаш, стелажларни, иссиқҳоналар ромларини ўзгартириш, электр ёритгичларни, сув ажратгичларни, маҳаллий қозонхоналарни таъмирлаш).
Дарахтлиучасткаларнижорийтаъмирлашкичикмайдончаларда ва кичикҳажмларда ўтказиладиҳамда қуйидагииштурлариданиборатбўлади:
Баъзи бирўсимликларнобудбўлганда ва қариганда гулзорларнитиклаш, майсазорларчетлариниўриш, кичикучасткалардаги (пайҳонбўлган, машиналарўтибшикастлаган, сувювибкетган) майсазорларнитиклаш;
Гуллар, ўтлар, уруғларинисотиб олибва экибмайсазорлар, гулзорлар, шакллигулзорларнибарпо этиш, кўпйиллик, иккийилликва бирйилликгулва бута кўчатлариниушбу объектдагижамимайдоннинг 10 фоизигача ҳажмда битталабва қаторқилибўтқазиш;
Парк-боғ анжомлари, иншоотлар, болалар асбоб-анжомлари, ўриндиқлар, каваклар, сўрилар, айвонларва бошқа тиргакдеворларни, парникромларини, стелажларни, иссиқхонанингиситиштизиминитаъмирлаш, иссиқхона ва парникларнинг алоҳида ойналанганромларини алмаштириш.
Ўсимликларнипарваришқилишўсимликларнингерусти, ер остиқисмларинипарваришлаш, зараркунанда ва касалликларга қаршикурашишбўйича агротехника тадбирлариниўзвақтида ўтказишданиборатбўладиҳамда қуйидагииштурлариниўзичига олади:
дарахт ва буталарга шакл бериш, уларни санитария мақсадида каллаклаш;
дарахтларни суғориш, ўсимликларнинг шох-шаббаларига сув пуркаш;
дарахтларни парвариш қилиш — чимли ерларни ўриш, суғориш, уларга механик ишлов бериш ва тупроқ тўкиш, юмшатиш, чопиш ва тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, бегона ўтларга қарши курашиш, ўғитлар солиш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, уялардаги, гултуваклардаги тупроқни юмшатиш ҳамда бошқа агротехника тадбирлари ва ишларини амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |