11 тa тумaн ободонлaштириш бошқaрмaлaри
|
Шaҳaрлaр вa йирик aҳоли яшaш мaркaзлaридa юқоридa келтирилгaн иш вa xизмaтлaр кўплaб шу йўналишгa иxтисослaшгaн мустaқил корxонa вa тaшкилотлaр томонидaн aмaлгa оширилaди. Aммо, ҳозирги кундa соҳaдaги иш вa xизмaтлaрнинг бaрчaсидa ҳaм улaрниaмaлгa оширувчи юридик вa жисмоний шaxс ўртaсидa соф рaқобaт муҳити мaвжуд дeб бўлмaйди.
II -БОБ. "МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ - 2" ХУЖМШ ТАСАРРУФИДАГИ ТУРАР ЖОЙЛАР ҲУДУДЛАРИНИНГ ОБОДОНЛAШТИРИЛГАНЛИК ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
2.1. “МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ - 2” ХУЖМШ характеристикаси
ва унга туташ ҳудудлар тавсифи
“МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ-2” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (қисқача номланиши - “МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ-2” ХУЖМШ Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тузилган, ҳамда Тошкент шаҳри, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 18 мавзеси Мехиржон кўчасидаги 13-уйда жойлашган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар мулкдорлари (кейинги ўринларда мулкдорлар деб аталади) бирлашмасидан иборатдир.
“МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ-2” Ширкати - нотижорат ташкилот бўлиб, юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга ва штампларга, шунингдек ўзининг рамзига эга.
“МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ-2” Хусусий уй – жой мулкдорлари ширккати жойлашган манзил (кейинги ўринларда Ширккат деб аталади): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Мехиржон кўчаси 13 уй-уйда жойлашган.
Ширкат ўзига тегишли барча мол-мулки билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради ва ўз аъзоларининг мажбуриятлари учун жавоб бермайди. Ширкат аъзолари Ширкат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва унинг сақланиши, бутлиги ва таъмирланишини таъминлаш, кўп квартирали уйдаги мулкдорларнинг умумий мулки ва ер участкасидан фойдаланиш ширкатни ташкил этишнинг кўзланган мақсади ҳисобланади.
“МЕХИРЖОН КОММУНАЛЧИ-2” ХУЖМШ 4 та кўп қавали уйларга хизмат кўрсатади.
Биргаликдаги бошқарув йули билан уйдан фойдаланиш, сақлашни таъминлаш, умумий фойдаланиш объектларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларининг тартибини белгилаш, умумий булган мол-мулкни зарур санитария, ёнғиндан сақлаш ва техник носоз ҳолатларга йўл қўймаслик Ширкатни тузишнинг мақсади ҳисобланади.
Қуйидагилар Ширкат фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:
уй-жой фондига хизмат курсатиш ва уни таъмирлашни таъминлаш;
уй-жой мулкдорлари шунингдек уй-жойлар, ёлловчилар ва ижрачиларни коммунал хизматлар билан таъминлаш;
уй-жой мулкдорлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек ёлловчилар ва ижарачилар томонидан уй-жойлардан умумий фойдаланиладиган жойлар ва уйлар атрофидаги ҳудуддан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
уйлар, биноларда иншоотлардан фойдаланиш, уларни таъминлаш, ёнига қўшимча қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар юзасидан буюртмачи ролини бажариш;
уйлар ёнидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш буйича тадбирларни амалга ошириш;
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, судларда шунингдек бошқа юридик шахслар ва фуқаролар билан узаро муносабатларда уй-жой мулкдорларининг умумий манфаатларини ифодалаш;
уй-жой мулкдорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
-қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш.
Ширкат Уставида кўрсатилган уйда (уйларда)ги турар жойларнинг мулкдорлари - жисмоний шахслар ва бошқа нотурар жой мулкдорлари -юридик шахслар Ширкат аъзолари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |