Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О


Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига



Download 4,45 Mb.
bet13/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

3.2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига
бўлган ҳуқуқлари
Мулк ҳуқуқи кенг маънодаги ашёвий ҳуқуқ бўлиб, ҳуқук эгаси, яъни мулқдорларга «ўзига тегишли мулклардан фойдаланиш мазмуни ва йўналишини фақат ўзи белгилаш ҳамда улар устидан тўлиқ «хўжалик ҳокимиятини» амалга ошириш» хуқуқини беради. Ушбу қоида мол-мулкка тааллуқли бўлиб, ерларга нисбатан мулкдорнинг ҳуқуқлари ўзига хос ҳусусиятларга эгадир. Аввалом бор ерларнинг табиий ресурслиги, уларнинг миқдори чекланганлиги, улардан фойдаланиш, уларнинг муҳофазаси билан боғлиқлигидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига асосан ер ресурсларига нисбатан мулк ҳуқуқининг мазмунини мулкдорларнинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари ташкил этади. Мулкдор ўз мулкини тасарруф қилишга, яъни унга эгалик қилишга, ундан фойдаланишга, яъни фойда ундиришга (умумий қоидаларга кўра фақат мулкдоргина ўзида мавжуд бўлган мулклардан мевалар, маҳсулотлар ва фойда олади), ҳамда идора қилишга, яъни мулкнинг юридик тақдирини белгилашга, сотишга, совға қилишга, ижарага беришга, гаровга қўйишга ҳақлидир. Ерларга нисбатан мулкдорнинг тассаруф этиш ҳуқуқи ушбу мулкни давлат бошқаруви орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 16-моддасига мувофиқ ер давлат мулки — умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарурлиги, у давлат томонидан муҳофаза этилиши ҳамда олди-сотди қилинмаслиги, айирбошланмаслиги, ҳадя этилмаслиги, гаровга қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно эканлиги қайд этилган. Ушбу нормадан кўриниб турибдики, ер асосан давлат мулк ҳуқуқи объекти бўлиб ҳисобланади. Бироқ бу ҳуқуқ мутлоқ эмас. Қонунларда давлатнинг ерга мулк ҳуқуқининг катта қисмини унинг органлари, юридик ва жисмоний шахсларга берилиши (олди-сотди, мерос ва ҳоказо) кўзда тутилган. Шундай бўлишига қарамасдан давлат мулкдор сифатида энг сўнгги сўз (ҳаракат) ҳуқуқини ўзида қолдиради.
Ер кодексининг 17-моддасига биноан юридик шахслар ерга нисбатан беш хил ҳуқуқ, яъни 1) доимий эгалик қилиш; 2) доимий фойдаланиш; 3) муддатли (вақтинча) фойдаланиш; 4) ижарага олиш ва 5) мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари кўрсатилган. Шу моддага биноан жисмоний шахслар ҳам беш хил ҳуқуқ, яъни 1) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш; 2) доимий фойдаланиш; 3) муддатли (вақтинча) фойдаланиш; 4) ижарага олиш ва 5) мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин.
Ерга бўлган ҳуқуқнинг хилма-хиллиги принципи Ўзбекистон ер ҳуқуқининг ўзига хослигини тавсифлайдиган принцип бўлиб, ердан фойдаланишга ҳоҳиши бўлган юридик ва жисмоний шахсларга кенг имконият яратади.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish