Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О



Download 4,45 Mb.
bet12/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Назорат саволлари:

  1. Давлатнинг ерга эгалик килиши деганда нимани тушинасиз?

  2. Ер фондини давлат томонидан бошқариш тузилмаси неча хилга бўлинади?

  3. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари нималардан иборат?

  4. Ер ресурсларини давлат томонидан бошкариш усулларига нималар киради?

  5. Ер тузиш қандай турларга бўлинади.

  6. Ўзбекистон Республикасида ер кимнинг мулки ҳисобланади?

  7. Ер фондини давлат томонидан бошқарилишининг кафолати қайси қонун хужжатида белгиланган?

  8. Ер муносабатларини тартибга солишнинг иктисодий механизмига нималар киради?

  9. Давлат мулкидаги ерларни тасарруф этиш қайси органнинг ваколатига киради?

  10. Ўзбекистон Республикаси ер кодекисининг мазмуни ва мохияти?



3. ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН МУЛКИЙ
ХУҚУҚЛАР, БИТИМЛАР, МАЖБУРИЯТЛАР ВА КАФОЛАТЛАР
Режа (5-6- марузалар):
3.1.Ўзбекистон Республикасида ер ҳуқуқининг ривожланиши.
3.2.Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари.
3.3. Ер участкасига бўлган мулкий хуқуқ, битим турлари ва уларни расмийлаштириш тартиблари.
3.4. Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқ эгаларининг хуқуқлари, мажбуриятлари ва кафолатлари.


Таянч иборалар: Ер давлат мулки, мулк ҳуқуқи, умрбод эгалик қилиш, мерос, эгалик қилиш, доимий ва муддатли, давлат ҳужжати, гувоҳнома, шартнома.


3.1.Ўзбекистон Республикасида ер ҳуқуқининг ривожланиши
1917 йил Октябрь тўнтаришининг биринчи куниёқ «Ер тўғрисида» декрет қабул қилинганди. Унга кўра ерга нисбатан давлат мулкчилиги ўрнатилди. Чунончи, «Ер тўғрисидаги дехқонлар талаби»нинг 1-моддасида: «Ерга нисбатан ҳусусий мулкчилик бутунлай бекор қилинади, ернинг сотилиши, сотиб олиниши, ижарага топширилиши, ёҳуд гаровга қўйилиши, бошқа усуллар билан олиниши мумкин эмас», деб белгиланди.
1918 йил 15 октябрда ва 1920 йил 24 сентябрда Туркистон автоном социалистик республикаси (ТАССР) ўз конституциясини қабул қилиб, унда ерни миллийлаштиришга қаратилган ҳуқуқий нормалар 1918 йилдаги РСФСР Конституциясидан шундайлигича кўчириб олинди. Бунга асосий сабаб шундан иборат эдики, Туркистон автоном республика сифатида РСФСР таркибига кирган эди.
Хоразм Халқ Совет Республикасининг биринчи конституцияси 1920 йил 30 апрелла қабул қилинган бўлиб, унда ерга нисбатан хусусий мулкчилик ҳуқуқи сақланиб қолинган эди. Фуқароларга ер участкаларини хусусий мулк асосида бириктириб бериш мумкин эди.
Хоразм Халқ Совет Республикасининг навбатдаги Конституцияси 1923 йил 20 октябрда қабул қилинган бўлиб, унга кўра ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинди ва барча ер фондлари умумхалқ бойлиги деб эълон қилиниб, ҳар қандай тўловларсиз давлат ихтиёрига олинди. Ерга нисбатан хусусий мулкчиликнинг бекор қилинишига асосий сабаб Хоразм Халқ Совет Социалистик Республикаси деб эълон қилинишида эди.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Хоразм республикаси сингари аввалига мустақил давлат деб ҳисобланди. Шунинг учун унинг Конституциясини ишлаб чиқишда Хоразм конституцияси муҳим роль ўйнади. 1921 йил 23 сентябрда қабул қилинган Бухоро Конституцияси ҳам ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи асосан сақланиб қолинди. 1924 йил 19 октябрда Бухоро Совет Социалистик Республикаси деб эълон қилиниб, ерга нисбатан хусусий мулкчилик бекор қилинди ва барча ерлар давлат мулки деб эътироф этилди.
1924 йилда Ўрта Осиёда миллий чегараланиш амалга оширилиб Ўзбекистон Республикаси ташкил топди. 1927 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ерга нисбатан ҳусусий мулкчилик батомом бекор қилиниб, ер бойликлари давлат мулки деб эътироф этилди. Ер участкалари фуқароларга фақат фойдаланиш учунгина берилди.
1937 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 8-моддасига асосан ер илгаридек давлат мулки деб белгиланди. Шу билан бирга ердан фойдаланувчиларнинг ваколатлари анча кенгайтирилди. Бу қонунга кўра ер участкалари ердан фойдаланувчиларга муддатсиз, доимий бериладиган бўлди.
1970 йил 25 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги кодекси1да белгиланишича, ер тамомила давлат мулки, у фақат фойдаланиш учунгина берилади деган қоида ўрнатилди, ердан фойдаланиш текин эканлиги белгиланди, ер участкалари фақат ажратиб бериш асосида бериладиган бўлди, ер беришнинг бошқа шакллари ман этилди. Шунингдек бу кодексда ер асосан қишлоқ хўжалик корхоналари ҳамда фукароларга бериладиган кўрсатилди.
1978 йил 19 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига биноан ер давлатнинг мутлоқ мулки деб белгиланди ва фуқароларга қонунда белгиланган тартибда ёрдамчи хўжалик юритиш, боғдорчилик ва полизчилик, шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш учун бериш мумкинлиги ўрнатилди.
1990 йил 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги қонунида ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига алоҳида эътибор берилди. Ушбу қонунда ерга нисбатан давлат мулкчилиги мустаҳкамланган бўлсада, биринчи марта қонуний тартибда юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини нафақат фойдаланиш учун, балки эгаллаш ҳуқуқи асосида олишлари мумкинлиги ҳам белгаланди. Бундан ташқари, Ер тўғрисидаги қонун фуқаролар ўз томорқа ерларини умрбод мерос асосида қолдириш ҳуқуқига ҳам эга эканликларини мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Республикасининг суверен давлат сифатида сиёсий ва иқтисодий мустақилликка эришиши мамлакатимиз ижтимоий тизимидаги туб ўзгаришлар даврига, яъни тараққиётнинг маъмурий-буйруқбозликка асосланган, ўта давлатлаштирилган, мол-мулкдан фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг илғор усул ва воситалари чеклаб келинган йўлидан воз кечиб янга ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлига ўтиш даврига тўғри келди. Бу тараққиёт йўлининг ижтимоий-иқтисодий асоси бозор муносабатлари ҳисобланди.
Бу ўзгаришлар ер муносабатларига хам бевосита таъсир қилди. Чунончи, Ўзбекистон Президентининг 1994 йил 21 январдага «Иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш, ҳусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»га, 1994 йил 24 ноябрдаги «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги фармонларида ер участкаларини хусусий мулк қилиб бериш мумкинлиги белгаланди, ер олди-сотди муносабатларининг объекти доирасига киритилди.
Шу сабабдан, 1998 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ижтимоий хаётдага барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, 14 та боб, 91 та моддадан оборат бўлиб, янгидан қабул қилинди. Ушбу кодексда ер умуммиллий бойлик, республика балки хаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, деб белгиланиб, унинг асосий вазифаси ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни мухофаза қилишни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини химоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатлиги қайд этилди.
Ер муносабатларини тартибга солишда 1998 йил 28 августда қабул қилинган Ўзбекистан Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонуни муҳим роль ўйнайди. «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонун давлат ер кадастрини юритишнинг асосий мезонлари, бу соҳада давлат бошқаруви, давлат ҳокимияти органларининг ер кадастрини юритишдаги ваколатлари, ер ресурслари ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тартиби, тупроқ бонитировкаси, ерларнинг қиймат баҳоси, ер кадастри хариталари ва планлари, ер кадастрига оид ахборот тизими, давлат ер кадастрини юритишни молиялаш каби масалаларни тартибга солади.
Мустақиллик йилларида Ер ҳуқуқини ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармонлари муҳим роль ўйнади. Шундай фармонлардан бири 1991 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Колхозчилар, совхозчиларнинг ишчилари ва қишлоқ жойларда яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги фармонидир. Бу фармонга биноан ҳар бир оилага 0,20 кўпчилик вилоятларда 0,25 гача томорқа ер участкалари ажратиш лозимлиги кўрсатилди. Агар Ўзбекистонда бутун ўтган 70 йил Совет ҳокимияти йилларида якка тартибда фойдаланиш учун 220 минг га ер участкаси берилган бўлса, ушбу фармондан сўнг аҳолига яна 370 минг га ер берилди ва унинг миқдори 590 минг гани ташкил этди.
Шунингдек ердан фойдаланиш ҳуқуқини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳусусий мулкни ҳимоя қилишни таъмин этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги ва 1994 йил 24 ноябрдаги «Ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги фармонлари алоҳида аҳамият касб этади. Бу фармонларга кўра Бино- иншоот сотилганда шу мулк жойлашган ер участкалари ҳам сотилиши мумкинлиги белгиланди, биринчи марта ер фуқаролик айирбошлаш объекти доирасига киритилди.
Ҳозирги кунда ерга оид қоидаларни белгиловчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари мураккаб тизимга эга бўлиб, ер муносабатларни тартибга солишдаги ўрнига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Умумий қонунлар.
2. Махсус қонунлар.
3. Муҳофаза аҳамиятидаги қонунлар.
Ерга оид сиёсатни белгилайдиган умумий ахамиятга эга бўлган қонунлар куйидагилардан иборат:
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни
3. Ўзбекистон Республикасининг «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуни.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги қонуни.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни ва бошқалар.
Ушбу қонунларнинг аҳамияти шундаки, биринчидан, ерга оид сиёсатнинг умумий йўналишларини белгилашда хизмат қилади; иккинчидан, ерлардан фойдаланиш ва, айниқса, уларни муҳофаза қилишда ернинг экологик-ҳуқуқий муносабатлар тизимида алоҳида аҳамиятга эга бўлган қоида-талабларни мустаҳкамлайди.
Ер муносабатларини тартибга соладиган махсус аҳамият эга бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари қуйидагиларни ташкил этади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси;
2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонуни;
3. Ўзбекистон Республикаси нинг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуни ва бошқалар
Ушбу қонунларда ер ресурсларини муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланиш ва юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг мақсади, вазифаси, объект ва субъектлари, ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолати, ушбу соҳада юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, эркинликлари, кафолатлари ва давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, ерга доир қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик жавобгарлик чора-тадбирлари каби ер-ҳуқуқий қоида талаблари белгилангандир.
Ер муносабатларини тартибга соладиган муҳофаза аҳамиятидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари қуйидагилардан иборат:
1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодекси;
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси;
3. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси;
4. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси;
5. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва бошқалар.
Ушбу қонун ҳужжатлари ҳам ерга доир қоида талабларни белгилаган ҳолда ер ҳуқуқидаги махсус қоида-талаблар билан боғлиқ равишда ер қонунчилигини бузганлик учун интизомий, маъмурий, жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш, ердан фойдаланганлик учун солиқ ва турли тўловларни тўлаш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солади.
Ер ҳуқуқининг қонун ости меъёрий ҳужжатлари ҳам мураккаб тизимга эга бўлиб, ерга оид меъёрлар доираси, қўлланилиш тартиби, амал қилиш муддати, ҳамда марказий ва махсус давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан қабул қилиш аҳамиятига кўра қуйидаги таркибий кисмлардан иборат бўлиши мумкин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
2. Махсус ваколатли давлат бошқарув органларининг меъёрий ҳужжатлари (қарор, низом, йўриқнома, норматив ва стандартлар).
3. Маҳаллий давлат ҳокимият органларининг меъёрий ҳужжатлари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармоишлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалдаги қонун ҳужжатлари асосида қабул қилиниб, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза килишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва уни муҳофаза қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ қоида-талабларни белгилайди ва белгиланган доирада умум мажбурий аҳамият касб этади.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish