Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О


Ер фондини давлат бошқарув органлари тизими



Download 4,45 Mb.
bet10/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

2.2. Ер фондини давлат бошқарув органлари тизими
Ер фондини давлат бошқарувини амалга оширадиган органларнинг доираси кенгдир. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ер фондини давлат бошқарувини амалга оширадиган органлар умумий ва махсус ваколатга эга бўлган давлат органларига бўлинади.
Умумий ваколатга эга бўлган орланлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари киради. Улар иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда давлат бошқарувини амалга ошириш билан бир вақтда ер муносабатларини тартибга солиш бўйича баъзи бир масалаларни ҳал қиладилар. Шунинг учун ҳам, улар умумий ваколатга эга бўлган органлар деб номланадилар.
Экология соҳасидаги давлат бошқарувида Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (98-моддаси), Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 май «Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 202-модда) 9, 10, 11, 12, 20-моддаларида, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабр «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 йил, 1-сон, 38-модда) 9-моддасида ҳамда 1998 йил 30 апрелдаги Ер кодексининг 4-ва бошқа тегишли моддаларида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ер ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича қуйидагиларни амалга оширади:
-норматив ҳужжатлар (қарор, низом, қоида ва тартиблар) қабул қилади;
-ерларни муҳофаза қилиш ва ер ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
тупроқ унумдорлигини ошириш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида бошқа тадбирлар билан яхлит тарзда ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни ташкил этади;
-ер ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини белгилайди;
-қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш, ер тузишни, атроф табиий муҳит мониторингини, шу жумладан ер мониторингини, давлат ер кадастрини юритилишини ташкил этади;
-давлат мулкидаги ерларни тасарруф этади, шу жумладан, ер участкаларини фойдаланиш, эгалик қилиш ва ижара ҳуқуқи асосида юридик ва жисмоний шахсларга ажратади ҳамда ерга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда бекор қилади;
-ер муносабатларини тартибга солувчи давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
-ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этиш устидан давлат назоратини ташкил этади;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида унинг ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилади.
Ер фондини давлат бошқарувида маҳаллий давлат ҳокимият органларининг ваколатлари Конституцияда (100-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябр «Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида»ги Қонунда (10, 24, 25-моддалари), «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда (10-модда) ва Ер кодексининг 5-7-ва бошқа моддаларида белгиланган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудларида ер ресурларини давлат бошқарувининг қуйидаги ваколатларини амалга оширадилар:
-Минтақада (ҳудудда) табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилайдилар, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ҳудудий дастурларини тасдиқлайдилар;
-атроф табиий муҳитга зарар етказаётган обектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар;
-фойдаланишга ташкил қилиш мақсадида ер участкаларини-эгаликка, фойдаланишга ёки ижарага, ва шундай ҳуқуқларни бекор қиладилар;
- ер мониторинги, давлат ер кадастри юритилишини ташкил этадилар; ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадилар.
Махсус ваколатли давлат органларига ер фонди давлат бошқарувини амалга оширувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар киради. Уларнинг фаолияти асосан ер муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, махсус ваколатли органлар деб номланадилар. Улар тармоқлараро, яъни бир неча тармоқларни ва бир неча табиий ресурсларни идора этувчи органларга ҳамда тармоққа оид, яъни маълум бир табиий ресурсни идора этувчи органларга бўлинади.
Ер ресурслари давлат бошқарувининг махсус ваколатли органлари ичида марказий ўринни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси эгаллайди. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Низомига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6 сон, 70-модда) мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини ҳамда тармоқлараро бошқарувни амалга оширувчи, идоралардан устун турувчи ҳамда мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органдир. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ер муносабатларини тартибга солиш юзасидан қуйидаги асосий ваколатларни амалга оширади:
-Атроф муҳитни муҳофаза қилишда иқтисодий усулларни кенг қўллаш, ресурсларни тежайдиган, камчиқит ва чиқитсиз технологияларни барча жойларда қўлланилишини рағбатлантириш, экология соҳасидаги фан-техника ютуқларини жорий этиш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаради;
-табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш юзасидан республика экологик нормативлар, қоида ва стандартларни тасдиқлайди;
-давлат экологик экспертизасини ўтказади;
-атроф муҳит ифлосланишининг аҳволи ва унга бошқача зарарли таъсирлар, табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларнинг республика ягона экологик ахборот банкини ташкил этади ва юритади;
-экологик ташвиқотни амалга оширади, эколотик таълим ва тарбияни ташкил этиш ҳамда юритишда қатнашади;
-табиатни ифлослантирганлик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаганлик натижасида унга етказилган зиённи қоплаш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво қўзғатади;
-банк муассасаларига экологик қонун ҳужжатларини бузган ҳолда иш олиб борилаётган саноат ва бошқа обектларни лойиҳалаш, қуриш, кайта қуриш ёки кенгайтириш ишларини маблағ билан таъминлашни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома киритади;
-экологик коидаларга амал қилмай иш олиб борилаётган саноат ва бошқа обектларни лойихалаш, қуриш, қайта қуриш ёки кенгайтиришни тақиқлайди, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишини тўхтатиб қўяди;
-экологик талабларга риоя этмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортади, зарурат бўлганда ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этади;
-ер ресурсларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан белгиланган тартибда давлат назоратини олиб боради ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.

  • Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига мувофиқ қайта ташкил этилган бўлиб қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • а) ердан фойдаланиш соҳасида:

  • ерга оид муносабатларни тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга йўналтирилган ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

  • давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, оширишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

  • ер тузиш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

  • ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилади ва амалга оширади, йўл қўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди;

  • ер фондининг ҳолатини кузатиш, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш мақсадида ерлар мониторингини амалга оширади;

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

  • Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида ҳар йилги Миллий ҳисоботни тузади.

  • «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш ва текин олиш;

  • кадастр маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш учун тупроқни текшириш;

  • ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича текширишларни белгиланган тартибда амалга ошириш, ер ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши сабаблари ва оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган, давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

  • айбдор мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш, ер қонунчилиги бузилиши оқибатида етказилган зарарни ундириш бўйича даъволар тақдим этиш, ер ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун тақдимномаларни тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга жўнатиш;

  • ер ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тўхтатиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

  • халқаро ташкилотларда ерлардан фойдаланиш,масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;

  • ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун бошқа вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш.

  • ер тузиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер мониторинги, ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методик ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида тасдиқлашга ҳақлидир.

  • зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ер тузиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер мониторинги, ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолаш, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қўшма қарорлар қабул қилишга, бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга ҳақлидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 ноябрдаги 492-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Қурилиш Вазирлиги) тўғрисидаги Низомнинг 6.24. ва 6.25.-бандларига мувофиқ мазкур Қўмита шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойларни режалаштириш, уларнинг бош режалари схемалари ва лойиҳалари, бошқа архитектура режалаштириш ҳужжатлари, ҳудудларни ҳавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилишнинг қўриқлаш зоналари ва схемалари лойиҳалари, сейсмик районлаштириш харитали ишлаб чиқилишини назорат қилади ва ташкил этади; ер, уй-жойларда ерларни фойдаланишга ажратиб беришда ва ерлардан фойдаланишни режалаштиришда қатнашади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдага 419-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 3-бўлим олтинчи хат бошига мувофиқ мазкур вазирлик суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳар йили давлат ҳисобини ўтказишни ташкил этади. Мавжуд суғориладиган ерларни ҳар йили ҳисобга олишда қатнашади, шунингдек суғориш тизимларини комплекс реконструксиялаш, коллектор-дренаж тармоқларни қуриш ва қайта барпо этиш бўйича ишлар самарадорлигини мунтазам баҳолашни амалга оширади.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish