Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қурилиш Факулътет


Хомашё ва ишлаб чикариладиган махсулот тавсифи



Download 462 Kb.
bet2/9
Sana23.02.2022
Hajmi462 Kb.
#173321
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Kurs ishi vulqon chiqindilari Tushuntirish xati(1)

Хомашё ва ишлаб чикариладиган махсулот тавсифи Керамзит шағалини ишлаб чиқариш.
Сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг энг кўп ишлатиладиган тури, бу керамзитдир. Гилтупроқнинг баъзи турлари куйдиришда кўпчийди ва бундай гиллар асосида керамзит олинади. Саноатда керамзит шағали ва керамзит қуми олинади, кам миқдорда керамзит чақиқ тоши ишлаб чиқарилади. Керамзит шағали донаси юмалоқ шаклда, структураси ғовак ва ячейкасимон бўлади. Керамзит донасининг юза қисми зич қатлам билан қопланган, ранги қўнғир қора, бўлинганда қорамтир бўлади.
Гилнинг кўпчиши иккита жараёнга боғлиқ: газ ажралиши ва гилнинг пиропластик ҳолатга ўтишидир. Газ ажралиши–бу темир оксидларининг органик моддалар билан бирикишидан кейинги қайтарилиш реакцияси бўлиб бирикмаларнинг оксидланиши, гидрослюда ва бошқа сувли бирикмаларни дегидротацияси, карбонатларнинг диссоциациясига боғлиқ.
Гилнинг пиропластик ҳолатга ўтиши, гилда юқори ҳароратда суюқ фазанинг (эритма) ҳосил бўлишидир. Натижада гил юмшаяди, пластик деформация қобилияти юзага келади, ажралаётган газлар асосида кўпчийди ва натижада газ ўтказмайдиган материалга айланади.
Керамзит ишлаб чиқаришда хомашё сифатида чўкинди жинсларга кирувчи гил жинслар ишлатилади. Хомашё материал сифатида метаморфик тоғ жинсларига мансуб тошсимон гилли жинслар – гил сланслари ва аргиллитлар ишлатилади. Гил жинслар мураккаб минералогик таркиб билан фарқланади ва уларда гил минераллар (каолинит, монтмориллонит, гидрослюдалар) дан ташқари кварц, дала шпати, карбонатлар, темир, органик қўшимчалардан иборат бўлади. Гил минераллари гил моддаларидан иборат бўлади. Гил деб, таркибида 30% дан кўп гил моддалар бўлган гил жинсларга айтилади. Керамзит ишлаб чиқариш учун монтмориллонит ва гидрослюдали гиллар ишлатилади, уларнинг таркибида 30% гача кварц мавжуд бўлади. Гилнинг умумий таркибида SiO2-70% гача, Al2O3 -12% гача( баъзида20% гача), Fe2O3 + FeO- 10%гача, органик қўшимчалар 1-2% мавжуд бўлиши керак.
Керамзит ишлаб чиқаришда у ёки бу гил хом ашёсининг яроқли эканлиги хомашё хусусиятларини махсус текшириш орқали белгиланади.
Гил хом ашёсига қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
Биринчи талаб, бу гилнинг куйдиришда кўпчишидир. Гилнинг кўпчиши- кўпчиш коэффициенти билан характерланади ва қуйидаги формула билан ифодаланади:

бу ерда: Vk – кўпчиган керамзит гранулаларининг ҳажми;
Vc – пиширишдан олдинги хом гранулаларнинг ҳажми.

Кўпчиш коэффициентини бошқа формула билан ҳам ифодалаш мумкин:



бу ерда: ρс – қуруқ хом грануланинг зичлиги;
ρк – кўпчиган керамзит грануласининг зичлиги;
Пп - қуруқ хом грануланинг пиширишдаги масса бўйича йўқотиши,%
Керамзит ишлаб чиқаришда гил хомашёсининг кўпчиш коэффициенти 2 дан кам бўлмаслиги (3-4 бўлса яхши) керак.
Гил хомашёсига қўйиладиган иккинчи талаб, бу унинг осон эрувчанлигидир, яъни хомашёни куйдириш 1250 0С дан ошмаслиги керак, акс ҳолда гил таркибидаги газлар эркин чиқиб кетади ва натижада хом гил грануласи кўпчимайди.
Гил хомашёсига қўйиладиган учинчи талаб, бу керакли кўпчиш интервали ҳисобланади. Бу пишириш ҳарорати чегараси билан, кўпчиш бошланиши ҳарорати орасидаги фарқ ҳисобланади. Кўпчиш ҳарорати деб, зичлиги 0,95 г/см3 га тенг керамзит гранулаларининг ҳосил бўлиш ҳароратига айтилади. Пишириш ҳарорати чегараси эса керамзит грануласи юзасининг эриган суюқ қатлам билан қопланиши ҳарорати тушунилади.
Керамзит шағалини ишлаб чиқаришда ҳароратнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда гранулалар юзаси эриб бир-бири билан елимланиб қолади. Бу эса керамзит шағалининг чиқишини камайтиради ва баъзан печни ишдан чиқаради. Керамзит шағалини ишлаб чиқаришда ҳароратни белгиланган оптимал даражадан пасайиб кетишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда кўпчиш коэффициенти камаяди ва маҳсулот кам ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришда хомашёнинг кўпчиш интервали 50 0С дан кам бўлмаслиги керак.
Бу хусусиятларга барча гил жинслари эга бўлмайди. Гил хомашёсининг хусусиятларини яхшилаш учун унга 1% гача мазут, солярка мойи ёки бошқа органик моддалар қўшилади. Гил гранулаларининг кўпчиш ҳарорати интервалини узайтириш учун гил гранулалари сиртига оловга бардошли гил кукуни ёки майдаланган кварц қумлари пуркалади. Керамзит ишлаб чиқаришда қўшимчаларни қўллашда хомашё маҳсулотнинг кўпчиш коэффициентини 2-3 баробар оширади, маҳсулдорлик ҳам ошади, тан нархи эса пасаяди.
Керамзит қуми турли донадорлик таркибига эга гилли жинсларни куйдиришда кўпчишидан олинади. Куйдиришни жадаллаштириш учун майда донадорли фракцияга иссиқлик ишлови қайновчи қатламда бажарилади. Хомашё туридан келиб чиқиб, уни тайёрлашнинг ярим қуруқ ёки пластик усули қўлланилади.
Ярим қуруқ усулида хомашё увоқлари занжирли пардали қуритиш барабанида жинсларни қуритиш ва болғали майдалагичда туйиш, сўнгра 5 мм кўзли элакдан ўтказиб олинади.
уйма Пластик усулида гранулаларни тайёрлаш керамзит шағали каби амалга оширилади. Олинган гранулалар 10-12% намликгача қуритилади, майдаланади ва 5мм кўзли элакдан ўтказилади.
Керамзитбетон асосида буюм ишлаб чиқаришда фақат керамзит шағали эмас, балки майда ғовак тўлдирувчи-керамзит қуми ҳам зарурдир. Керамзит қумини айланма печда ишлаб чиқариш яхши самара бермайди. Керамзит шағали ишлаб чиқаришда иссиқлик ишлов бериш жараёнида бўлакларнинг бузилишида қумли фракция чиқади, бироқ бу доналар нисбатан оғир бўлиб, гилли хомашёнинг майда бўлаклари амалда кўпчимайди, яъни гилнинг пиропластик холатга ўтишигача газ ажралиши эрта бошланади. Бундан ташқари юқори ҳарорат зонасида майда доналар йирик доналарга нисбатан тезроқ қизийди, натижада улар эриб шағал доналарига ёпишиб қолиш эҳтимоли ошади.
Керамзит шағали ишлаб чиқариш корхоналарида керамзит қуми валкли майдалагичда керамзит шағалини майдалашдан олинади.
Бундай майдалаб олинган керамзит қумининг таннархи майдалаш ишларидаги қўшимча сарфлар ҳисобига ортади, бунда олинадиган қум майдаланган шағал ҳажмига нисбатан кам бўлади.
Қумнинг чиқиш коэффициенти 0,4-0,7 ни ташкил этиб, ўртача 1м3 керамзит шағалини майдалашда 0,5 м3 керамзит қуми олинади. Бу ҳолатда қумнинг зичлиги икки баробар ошади.
Ҳозирги вақтда керамзит қуми олишнинг энг самарали технологияси бу қайновчи қатлам печида куйдириш ҳисобланади. Вертикал печга қуритилган гилларни майдалаш натижасида ёки пластик усулда махсус тайёрланиб сўнгра қуритилган йириклиги 3 ёки 5 мм гача бўлган гилли доналар солинади

Download 462 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish