3-маъруза: Оқсил ва пептидлар Оқсиллар ҳақида умумий тушинча Оқсилларнинг синфланиши



Download 1,63 Mb.
bet1/3
Sana28.03.2022
Hajmi1,63 Mb.
#514647
  1   2   3
Bog'liq
3-маъруза Оқсил ва пептидлар — копия

  • Курснинг номи:
  • Биоорганик кимё
  • Оқсиллар
  • Оқсиллар ёки протеинлар (протос-грекча сўз бўлиб, „ биринчи“-„бош“ сўзини англатади) - юқори молекулали табиий бирикмалар ҳисобланади.
  • Оқсиллар ёки протеинлар табиий биологик фаол моддаларнинг мухим синфи хисобланади. Оқсиллар хужайра хаётида биринчи асосий ролни ўйнайди. Шунинг учун улар жонли материяни бош компонентларидан биридир. Оқсилларсиз хаётни таъсовур қилиш қийин. Хозирги кунда, маълум бўлишича, бир неча миллиард индивидуал оқсил молекулалари жонли табиат таркибига кириши аниқланган. Масалан оддийгина Eschericha coli бактериясини таркибида 3000 дан ортиқ турли хил тузилишга эга бўлган индивидуал оқсиллар молекулалари борлиги кўрсатилган.

Oqsillarning elementlar tarkibi:

  • Oqsillarning elementlar tarkibi:
  • Uglerod - 50-55%
  • Kislorod – 21-24%
  • Vodorod – 6,5-7,3%
  • Azot – 15-18%
  • Oltingugurt – 2,4%
  • Кул 0,5 %
  • Оқсиллар шаклига кўра икки синфга бўлинади
  • - глобуляр ва фибрилляр оқсиллар.
  • Глобуляр оқсиллар - думалоқ, шарсимон ёки чуваланган ип шаклига эга бўладилар.Улар сув, шур сувларда яхши эрийди.
  • Фибрилляр оқсиллар - чўзиқ ипсимон кўринишга эга бўлган молекулалардан иборат бўлади.Улар сувда эримайди (коллаген, кератин, шойи фиброини).
  • Оқсиллар таркибига қараб иккига бўлинади
  • - оддий оқсиллар протеинлар
  • - мураккаб оқсиллар протеидлар
  • -Оддий оқсиллар фақат α-аминокислоталардан ташкил топган бўлади.
  • -Мураккаб оқсиллар таркибига қандлар (углеводлар), нуклеин кислоталари,фосфат кислота қолдиғи, липидлар ва ҳакозолар киради.
  • Оддий оқсиллар эрувчанлиги бўйича 7 гуруҳга бўлинади;
  • 1. Альбуминлар-сувда эрийди, нейтрал тузларнинг тўйинган эритмаларида чўкади. Альбуминлар табиатда кенг тарқалган. Масалан, қон зардобида ва тухум оқсилида уларнинг миқдори 50% гача етади.
  • 2. Глобулинлар-нейтрал тузларнинг кучсиз эритмаларида эрийди, сувда эримайди. Глобулинлар жуда кўплаб ўсимликларнинг уруғларида, айниқса дуккаклиларда кўп учрайди.
  • 3. Проламинлар-60-80% ли спиртда эрийди. Таркибида пролин ва глутаминнинг миқдори кўп бўлади. Проламинлар донли ўсимлик уруғларида запас оқсил вазифасини ўтайди.
  • 4. Глютелинлар-0,2-2% ли ишқор эритмаларида эрийди. Донли ўсимликларнинг уруғларида ва яшил қисмларида учрайди.
  • 5. Гистонлар-кучсиз кислота эритмаларида эрийдиган оқсиллар бўлиб, аммиак ва спиртда эримайди. Таркибида асос аминокислоталар миқдори кўпроқ(20-30 %). Гистонлар ҳужайра ядросида учрайди, хромосома оқсилларининг асосий қисмини ташкил қилади.
  • 6. Протаминлар паст молекуляр массали (12000) оқсиллар бўлиб, уларнинг таркибида ҳам асос аминокислоталарининг миқдори кўп бўлади (80 % атрофида). Протаминлар кучсиз кислоталарда эрийди, қайнатилганда чўкмайди. Протаминлар одам ва ҳайвонларнинг жинсий ҳужайраларида учрайди. Улар ДНК молекуласининг кимёвий инертлигини таъминлайди.
  • 7. Протеиноидлар қийин эрийдиган оқсиллар бўлиб, таркибида олтингугурт кўп бўлади. Протеиноидларга ипак оқсили-фиброин, соч, шох ва туёқ оқсиллари-кератинлар, бириктирувчи тўқима оқсиллари-коллагенлар ва бошқалар киради.
  • Мураккаб оқсиллар таркибидаги оқсил бўлмаган компонентлар табиатига қараб асосан қўйидаги гуруҳларга бўлинади:
  • 1.Нуклеопротеидлар - нуклеин кислоталари билан боғланган оқсиллар.Улар ядродаги ўзига хос юқори молекуляр бирикмалар хисобланади.
  • 2.Гликопротеидлар - углевод қисми бўлган оксиллар.
  • 3.Хромопротеидлар - рангли простетик гуруҳига эга бўлган оқсиллар (гемоглобин,цитохромлар, каталазалар, радопсин в.б.).
  • 4.Фосфопротеидлар - таркибида фосфат гуруҳларини тутган оқсиллар (козеин, виттелин каби).
  • 5.Липопротеидлар - таркибида турли хил липидлар тутган оқсиллар (қон, сут, мия,ўсимлик хлоропластлари каби оқсиллар таркибида бўлади).

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish