МАВЗУ: ИНВЕСТИЦИОН ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ
1. Иқтисодиётни либерализациялаштириш ва модернизациялаш шароитида инвестицион таваккалчиликларни бахолаш.
2. Таваккалчиликни бошқариш босқичлари, таваккалчиликни бахолашнинг асосий мезонлари ва унинг услублари.
3. Инвестиция лойиҳаси таваккалчиликини баҳолаш усуллари орасида.
4. Статистик, экспертлик, ўхшашлик услубидан фойдаланиш ва комбинациялашган бахолаш услублари.
5. Дельфи услуби. Сезувчанлик тахлилини, сценарий ва таваккалчиликни Монте Карло усули ва бошқалар.
6. Таваккалчиликка тортилганлик.
7. Таваккалчилик ва иқтисодий карорлар.
8. Хўжалик дучор бўлган таваккалчиликни турлари.
9. Компания дучор бўлган таваккалчилик турлари.
10. Таваккалчиликни бошқаришда давлатни роли.
11. Таваккалчиликни бошқариш.
12. Таваккалчиликни аниқлаш.
13. Таваккалчиликни бахолаш.
14. Таваккалчиликни бошқариш усулларини танлаш.
15. Натижани бахолаш.
16. Таваккалчилик утказишни уч схемаси.
17. Хеджирлаш.
18. Сугурталаш.
19. Диверсификация.
20. Таваккалчиликни ўтказиш ва иктисодий самара.
21. Амалдаги таваккалчиликни самарасини билиш –қабул қилиш.
22. Маблағлар ва таваккалчиликларни тақсимоти.
1.Иқтисодиётни либерализациялаштириш ва
модернизациялаш шароитида инвестицион таваккалчиликларни бахолаш
Иқтисодий категория сифатида таваккалчилик - бу бўлиши мумкин бўлган ёки аввалдан айтиб бўлмайдиган ҳодиса. Агар бу ижобий ҳодиса бўлса (фойда, даромад ёки бошқа тушум) ва салбий (ҳаражатлар, зарар, йўқотиш) натижа бўлиши ёки ҳеч қандай натижа бўлмаслиги мумкин.
Молиявий операциялар таваккалчилик даражасини баҳолашни, унинг миқдорини аниқлашни ва уни камайтириш чора-тадбирларини қўллашни талаб қилади.
Мамлакат иқтисодиётига ўз сармоясини киритаётган инвестор нуқтаи-назарида, шу мамлакатдаги ҳолат, вазият инвестицион муҳит деб аталади. Инвестицион муҳит бир қатор таваккалчилик омилларини ўз ичига олади. Бу омиллар ривожланиш истиқболлари, ички ва ташқи шарт-шароитлар ва вазият таъсири остида вужудга келади. Кўп ҳолларда мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолат ва унинг ривожланиш истиқболларига қараб ижтимоий-сиёсий, ички ва ташқи таваккалчиликлар тахмин қилинади.
Инвестиция лойиҳасини таваккалчиликларини таснифини турли тизимлари мавжуд.
Биринчидан, лойиҳа фаолиятининг босқичлари ва фазалари бўйича таснифлаш: инвестициялаш олди фазасидаги, инвестициялаш фазасидаги, ишлаб чиқариш фазасидаги таваккалчиликлар.
Иккинчидан, лойиҳа фаолияти иштирокчилари учун таваккалчилик таҳдидларига таъсир этишнинг имкониятларини мезонлари бўйича таснифлаш.
Шу нуқтаи - назар бўйича таваккалчиликни: ички ва ташқи таваккалчиликларга ажратиш мумкин.
Ташқи таваккалчиликларга сиёсий таваккалчиликлар ва форс-мажор таваккалчиликлари киради. Форс-мажор таваккалчиликига табиий офатлар: ёнғин, сув тошқини, қурғоқчилик кабилар киради.
Ташқи таваккалчиликлар лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларида мавжуд.
Учинчидан, таваккалчиликдан ҳимоялаш имкониятлари нуқтаи- назаридан таснифлаш:
1. Суғурталанадиган таваккалчиликлар;
2. Суғурталанмайдиган таваккалчиликлар.
Суғурталанадиган таваккалчиликлар ўз навбатида:
a) кафолат;
b) суғурта;
c) заҳира фонди ҳисобига қопланадиган таваккалчиликларга бўлинади.
Бундан ташқари, лойиҳа фаолиятининг ҳақиқий амалиётига асосланган, энг кўп учрайдиган таваккалчиликлар ҳам бўлиб, уларга лойиҳа иштирокчилари эътибор берсалар ҳам, ҳеч бир гуруҳлаш мезони доирасига кирмайдиган таваккалчиликлар ҳам мавжуд. Улар:
Иқтисодий қонунларнинг ва иқтисодий ҳолатнинг ўзгариб туриши, инвестициялаш ва фойдадан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ таваккалчиликлар;
ташқи иқтисодий таваккалчиликлар-савдо ва маҳсулот етказиб беришга чеклашлар киритиш, чегараларнинг берқилиши ва шу каби эҳтимолликлар таваккалчилики;
сиёсий ҳолатнинг ноаниқлиги, ҳудуддаги ёки мамлакатдаги номаъқул ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар таваккалчилики;
техник-иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, янги техника- технология параметрлари, маҳсулот сифати ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки ноаниқлиги;
бозор конъюнктурасининг, яъни аниқ даврдаги иқтисодиётнинг жорий ҳолатини ҳарактерловчи белгилар, масалан, баҳо, валюта кўрслари, ялпи ички маҳсулот ва бошқаларнинг ўзгариб туриши;
табиий иқлим шароитларининг, табиий офатлар эҳтимолининг ўзгариб туриши;
ишлаб чиқариш техник таваккалчиликлари-асбоб-ускуналарнинг бўзилиши ва тўхтаб қолиши, ишлаб чиқаришдаги брак ва бошқалар;
лойиҳа иштирокчиларининг ўзларини тутишлари, қизиқишлари, мақсадларининг ноаниқлиги, уларнинг молиявий ҳолати ва ишдаги обрўси ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги, ноаниқлиги.
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва лойиҳанинг айрим турлари бўйича таваккалчиликлар бўлиши мумкин. Масалан, кончилик ва нефть-газ қазиб чиқариш саноатида геологик таваккалчиликка, яъни заҳираларни тўғри баҳолаш таваккалчиликига алоҳида эътибор берилади. Кимё саноати, кон қазиб олиш, қора ва рангли металлургия лойиҳаларида экологик таваккалчилика катта эътибор берилади.
Юқорида келтирилган таснифлашларга асосланган ҳолда, лойиҳа фаолиятидаги таваккалчиликларни қуйидаги гуруҳини келтириш мумкин:
1. Лойиҳа иштирокчилари таваккалчилиги;
2. Лойиҳа смета қийматининг ошиш таваккалчилиги;
3. Қурилишни ўз вақтида тугамаслик таваккалчилиги;
4. Иш ва объект сифатининг пастлиги таваккалчилиги;
5. Конструкцион ва техник таваккалчиликлар;
6. Ишлаб чиқариш таваккалчилиги;
7. Бошқарув таваккалчилиги;
8. Сотиш таваккалчилиги;
9. Молиявий таваккалчилик;
10. Мамлакат таваккалчилиги;
11. Маъмурий таваккалчилик;
12. Ҳуқуқий таваккалчилик;
13. Форс-мажор таваккалчилиги.
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни муваффақиятли жалб этиш маълум даражада уч гуруҳ омилларга боғлиқ бўлади.
Биринчидан, инвестиция қувватининг мавжудлигига. Уни табиий, меҳнат заҳиралари, шунингдек, ишлаб чиқариш, истеъмол, молиявий, инновация, институционал ва инфратўзилмавий қувватлар ташкил қилади.
Иккинчидан, мамлакатдаги мавжуд инвестиция шароитлари муҳим аҳамиятга эгадир. Буларга: умумиқтисодий, бозор, меъёрий- ҳуқуқий, ахборот билан таъминланиш, экологик, ижтимоий, маданий ва ижтимоий-маданий шароитлар киради.
Учинчидан, инвестиция таваккалчилиги омилларидир. Улар хорижий инвесторларнинг инвестиция қуввати ва инвестиция шароитларининг қулай афзалликларидан фойдаланиш бўйича вазифаларига қарама-қарши туради.
Барча гуруҳлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Мисол учун, етарли даражада жалб қилувчи бўлмаган инвестиция шароитлари, ҳатто, юқори қувватли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ҳам пасайтириб юборади.
Ўтиш иқтисодида бўлган, ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш бўйича шароитларни шакллантираётган давлатлар учун инвестиция таваккалчилики таваккалчиликнинг муҳим турларидан биридир. Шунинг учун ҳам таваккалчиликни, унинг манбаларини ва унинг олдини олиш усулларини аниқлаш ривожланаётган мамлакатлар учун ҳаётий вазифа бўлиб ҳисобланади.
Инвестицион лойиҳалар келажакка тегишли бўлганлиги сабабли, уларни амалга ошириш натижаларини аниқ тахмин қилиш муаммодир. Бундай лойиҳалар кутилиши мумкин бўлган таваккалчиликлар ва ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак.
Инвестицион қарор бир қатор кутилиши мумкин бўлган оқибатларга эга бўлган ҳолларда, қарор таваккалчиликли ёки ноаниқликларга эга деб аталади.
Таваккалчиликни маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида заҳираларни йўқотиш имконияти, даромадларни ололмаслик ёки қўшимча ҳаражатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин.
Таваккалчилик - бу башорат қилинаётган лойиҳани амалга оширишда ҳақиқий шароитлардан озгина чекинилганда даромадларни ололмаслик ёки зарарларнинг пайдо бўлиб қолиш эҳтимолидир.
Лойиҳа таваккалчилики - бу инвестицион лойиҳани амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган таваккалчиликларнинг йиғиндисидир.
Таваккалчилик, бошқача қилиб айтганда, кутилиши мумкин бўлган хатар - бу инвестициядан мўлжалланган фойдани олиш жараёнига хос бўлган ноумидсизликдир. Шу билан бирга потенциал инвестор томонидан қўйилган пул маблағларини йўқотиш мумкинлиги ҳамдир.
Таваккалчилик тушунчасига жуда ҳам яқин бўлган ноаниқлик тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, у таваккалчиликнинг аниқ турларини таснифлаш учун "таваккалчилик" атамасининг синоними сифатида қўлланилади. Ноаниқлик деганда, инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарт-шароитлари ҳақидаги маълумотларни тўла ёки аниқ эмаслиги тушунилади.
Масалан, инфляция ҳақидаги, техника ва технологиялардаги ўзгаришлар ҳақидаги, лойиҳа қувватининг, объектнинг қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, ҳаражат ва натижаларнинг нотўғри ҳисоб-китоби каби маълумотларнинг тўла ёки аниқ эмаслиги натижасида ноаниқлик келиб чиқади. Бундан ташқари ноаниқлик деганда, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолатга етарлича баҳо бермаслик ва бошқа шу кабилар тушунилади. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келиш имконияти билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар ва оқибатлар ноаниқлиги таваккалчилик тушунчаси билан изоҳланади.
Таваккалчилик билан ноаниқликнинг фарқи шундаки, натижалар эҳтимоллиги жорий давр маълумотлари асосида баҳоланаётган вақтда таваккалчилик эътиборга олинади. Ноаниқлик эса бундай эҳтимоллик ўтган ва келаси давр маълумотлари етишмаслиги ёки тўла эмаслиги сабабли субъектив аниқланган вақтда эътиборга олинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам келгуси иқтисодий ҳолатлар истиқболини белгилаш (инфляция, фоиз ставкаси, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш ва сотиш ва бошқалар) келажакнинг маълум эмаслиги сабабли фақат тахминий ва ноаниқ натижалар бўлиши мумкин. Чунки ўтган давр маълумотлари асосида фақат номаълум келажакда юз бериши мумкин бўлган ўтган ривожланиш тенденциясини аниқлаш мумкин.
Инвестицион ривожланишга қуйидагилар таъсир кўрсатади:
- сиёсий, ижтимоий, савдо ва ишга алоқадор муҳитдаги кўпгина ўзгаришлар;
- техника-технологиядаги, меҳнат унумдорлиги ва баҳолардаги ўзгаришлар;
- атроф-муҳит ҳолати;
- амалдаги солиққа тортиш, ҳуқуқ бўйича ва бошқалар бўйича муаммолар таъсир кўрсатади.
Буларнинг барчаси лойиҳаларда аниқ таваккалчиликнинг мавжудлигини - лойиҳани муваффақиятсизликка учраш хатарини ёки фойдани ўрнига зарар олиши мумкинлигини олдиндан аниқлаб беради.
Иқтисодий категория сифатидаги таваккалчилик агар бу ижобий ҳодиса бўлса (фойда, даромад ёки бошқа тушум) ва салбий (ҳаражатлар, зарар, йўқотиш) натижа бўлиши ёки ҳеч қандай натижа бўлмаслиги мумкин.
Молиявий операциялар таваккалчилик даражасини баҳолашни, унинг миқдорини аниқлашни ва уни камайтириш чора-тадбирларини қўллашни талаб қилади.
Мамлакат иқтисодиётига ўз сармоясини киритаётган инвестор нуқтаи-назарида, шу мамлакатдаги ҳолат, вазият инвестицион муҳит деб аталади. Инвестицион муҳит бир қатор таваккалчилик омилларини ўз ичига олади. Бу омиллар ривожланиш истиқболлари, ички ва ташқи шарт-шароитлар ва вазият таъсири остида вужудга келади. Кўп ҳолларда мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолат ва унинг ривожланиш истиқболларига қараб ижтимоий-сиёсий, ички ва ташқи таваккалчиликлар тахмин қилинади.
Ноаниклик- келгусидаги холатлар хақида гапиришни имкони бўлмаган холатларга айтилади. Таваккалчилик-оддий ноаниклик эмас балки у ёки бу харакат қилаётганда этиборга олиш керак бўлган холат бўлиб, кишиларни моддий яшашига таъсир этади. Хар бир таваккалчиликли холатлар ноаниклик бўлиб, ноаниклик ва таваккалчилик мавжуд.
Бу мухокамадан келиб чиқиб,кредит беришни режалаштираётганда сиз учун хамма холатлар бир хилдек бўлиб кўринади, кредит қайтадими ёки йукми. Бу холда таваккалчилик бўлмай, ноаниклик юзага чиқади. «В этом случае есть неопределенность, но нет таваккалчилика»1.
Куп холларда таваккалчилик билан боғлик холатнинг эхтимоллиги оддий бўлиши мумкин, бу тўғридан тўғри даромадли ёки зарарли бўлишини аниклайди.
Мисол учун сиз пулингизни қимматли қоғоз сотиб олиш учун қўймокдасиз. Агар сизни қимматли қоғозли портфелингиз қиймати камаяётган бўлса, - бунда зарарли холат, агар ортса у холда даромадли хисобланади. Оддий қилиб, таваккалчилик - келаётган зарарнинг даражаси бўлиб, бу кўзланган даромадни олиш имконияти бўлмайди.
Шунинг учун халқаро амалиётда таваккалчиликларни аввало унеинг юзага келиш сабаблари кўриб чиқилади ва сўнг унга таъсир этувчи омилларни бошқариб борилади ёки таъсир этувчи омилларни таъсирини камайтириш йўллари тахлил қилиб натижалар бағланиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |