207
7-БоБ. Деразалар
7.1. Замонавий деразаларга қўйиладиган талаблар
Деразалар - турар-жой бинолари хоналарининг шинамлигига жиддий
таъсир кўрсатадиган конструктив элемент ҳисобланади. Деразалар бинонинг
умумий кўринишини, ташқи ва ички томондан таассуротларни аниқлайди.
Замонавий ойна ишлаб чиқариш технологиялари ҳар қандай
тарихий
биноларнинг кўринишини қайта яратишга имкон беради. Деразалар турли
шаклларга эга бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда анъанавий ва таниш
тўртбурчак деразалар билан бир қаторда квадрат, юмалоқ ва учбурчак
деразалар ишлаб чиқарилмоқда. Улар гумбазли уйлар учун қулай
ҳисобланади. Янги қурилишда бўлгани каби, таъмирлашда ҳам деразалар
ташқи девор ёки том (мансарда ва эшитиш ойналари)
билан биргаликда
кўриб чиқилиши керак. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки деразалар
иссиқлик ҳимоясига (қишда совуқ ва ёзда қизиб кетишдан), об-ҳаводан
ҳимояланиш ва ниҳоят шовқиндан ҳимояланиш учун ҳал қилувчи таъсир
кўрсатади. Замонавий деразалар замонавий материаллардан,
замонавий
технологияларда тайёрланади. Бугунги кунга келиб, дераза ойналари
сифатида маълум хусусиятларга эга шиша ва шиша пакетлардан фойдаланиш
мумкин. Ойна блокларини ишлаб чиқариш учун ёғоч ва алюминий каби
таниқли
материаллар билан бирга, янги материаллар ва уларнинг
комбинацияси билан бирга қўлланилади. Замонавий деразаларнинг янги
хусусиятлари - уларни очишнинг янги йўллари (масалан, бурилиш-пастга),
янги замонавий конструкция ва қўшимча аксессуарлар, бутловчилар
шунингдек, ваҳшийлик ва ўғриликка қарши ҳимоя воситаларини ўз
ичига
олади.
Деразаларга қўйиладиган умумий талаблар ҳамма учун яхши таниш ва
тушунарли. Деразалар хонага етарли миқдорда ёруғликни ўтказиб, уларни
шамоллатишни таъминлаш ва айни пайтда ёмон об-ҳаво, ҳарорат таъсири,
шовқин ва чангдан ҳимоя қилиши керак. Шу билан бирга, улар фойдаланиш
учун қулай, мустаҳкам, узоққа чидамли, бинонинг ташқи кўринишини
208
аниқлайдиган умумий меъморий композициясига мос бўлиши шунингдек,
хонанинг ички интеръерини безашда аҳолининг эстетик эҳтиёжларини
қондириши керак.
Янги материаллар ва технологияларнинг пайдо бўлганлиги
сабабли биз
илм-фан ва технологиянинг замонавий ривожланиш даражасига мос
келадиган деразаларга юқори талаблар қўйишимиз мумкин.
Деразаларга қўйиладиган талабларни шартли равишда қуйидаги
гуруҳларга бўлиш мумкин:
- Расмий талаблар (ўлчамлари, бўлиниши, очилиш тури, ранги,
материали).
- Функционал талаблар - иссиқлик изоляция, шамоллатиш, ёмғир сувини
киришига қарши ишончли ҳимоя, овоз изоляция, ёруғлик узатиш, ёнғинга
чидамлилик, фойдаланишга ишончлилик.
- Иқтисодий талаблар (бир
марталик инвестиция, фойдаланишдаги
харажатлар).
Do'stlaringiz bilan baham: