3
КИРИШ
Фаннинг “Бино ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналиши
бўйича
қурувчи бакалавриатлар тайёрлашдаги роли
5340200 – “Бино ва иншоотлар қурилиши”
бакалавриат таълим
йўналиши бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Давлат таълим стандарти
ва ўқув режасига “Биноларнинг энергия самарадорлик инженеринги” фани
киритилган. Бу фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари талабаларга бино
ва иншоотларни лойиҳалашда, қуришда ва
улардан фойдаланишда
хоналарнинг функционал вазифасига мувофиқ равишда, қурилиш жойининг
иқлим шароити қандай бўлишидан қатьий назар, уларда оптимал
микроиқлим яратиш, шу билан бирга биноларда
энергия тежамкорликни
таъминловчи архитектуравий ечимлар, материаллар ва конструкцияларни
қўллаш борасида чуқур билимлар бериш ҳамда талабаларда қабул
қилинадиган ечимларни илмий асослаб бериш кўникмаларини ҳосил
қилишдир.
Маълумки, ҳозирги даврда замонавий
уйсозликда ва уй-жойларни
эксплуатация қилишда энергия тежамкорликни таъминлаш умумбашарий
муаммо бўлиб қолди. Бу борада ишлаб чиқилган комплекс дастурларнинг
асосий йўналиши биноларда энергия тежамкорликни
таъминлайдиган
архитектуравий ечимларни қўллаш билан бир қаторда уларнинг иссиқлик
ҳимоялаш даражасини ошириш бўлиб турибди.
Кейинги йиллар давомида Республикамизда ҳам бинолар ташқи тўсиқ
конструкцияларини
лойиҳалашда
энергия
тежамкор
ечимларни
қўлланилишини таъминлаш мақсадида, бу масалага тегишли норматив
хужжатлар икки марта қайта қўриб чиқилди (1997 ва 2011 й). Шу мақсадда
биноларни вазифалари ва уларда кечадиган функционал жараёнларнинг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни иссиқлик ҳимояси бўйича учта
даражага бўлиш қабул қилинди. Бунда ташқи тўсиқ конструкцияларнинг
иссиқлик узатишга қаршилигини 2-3 баробар ошириш орқали
уларнинг
иссиқлик ҳимоялаш даражасини ошириш асосий йўналиш қилиб белгиланди.
4
Юқорида қайд этилган масалаларни ҳал қилишга доир йўл-йўриқ
кўрсатувчи, зарур маълумотларни тўлиқ қамраб олган ўзбек тилида
манбаларнинг
камлиги
талабалар
учун
бирмунча
қийинчиликлар
туғдирмоқда.
Ушбу ўқув қўлланма бинолар ташқи тўсиқ конструкцияларига
қўйиладиган санитария-гигиена ва энергия тежамкорлик
талаблари асосида
энергия тежамкорликни таъминлашнинг нафақат назарий асослари, балки
бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурилиш амалиётида ўз ўрнини
топаётган кўплаб амалий тавсиялар ҳам берилган.
Улардан талабалар курс
лойиҳалари ва диплом лойиҳаларини бажаришда фойдаланишлари мумкин.
Электр ва энергия нархларининг мунтазам ошиб бориши биноларнинг
энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш
масаласини айниқса долзарб қилиб қўяди.
Энергия нархлари, бошқа табиий
ресурслар каби, доимий ва барқарор ошиб бормоқда ва ҳар доим шундай
бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: