Ҳисоботлар (Отчёты) - маълумотлар базаси таркибидаги маълумотлардан кераклигини ҳисобот тариқасида принтердан ҳужжат кўринишида чиқарилувчи асосий объектдир.
Саҳифалар (Data access pages) - Web-саҳифалар типи бўлиб, берилган ахборотлардан Интернет ёки Интранет тармоқларида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Макрослар (Макросы) - кўп марта такрорланадиган буйруқларни битта гуруҳга йиғиб, ягона макрос яратилади ва уни бажариш учун бирор клавишлар комбинацияси тайинланади ёки макросни бажарувчи тугмача (кнопка) яратилади. Макрослар ишни автоматлаштириш имконини беради.
Модуллар (Модули) - маълумотлар баъзасини қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, Visual Basic Application тилида ёзилган дастурлардир. Улар ёрдамида фойдаланувчи томонидан дастур тузишда жуда қийин ҳал қилинадиган жараёнлар ечилади ва у Access нинг имкониятларини янада кенгайтиради.
§ 2.2. Microsoft Access да формалар яратиш ва улардан
амалда фойдаланиш
Форма – бу маълумотлар базасига ахборот киритиш ва уни акс эттириш учун мўлжалланган объект. Форма ахборот киритишда хатоликни назорат қилади, ҳисоблаш ишини бажаради, форма ёрдамида боғлиқ жадваллардаги маълумотларни кўриш имконини беради,
Форма билан ишлашни уч хил режими мавжуд: форма режими, жадвал режими, конструктор режими. Форма ва жадвал режимида ишлаганда янги ёзувларни қўшиш, ўчириш ва форма учун асос бўлган жадвал ёки сўровдаги ёзувларни таҳрирлаш мумкин. Конструктор режимида форманинг ташқи кўринишини ўзгартириш, бошқарув элементларини қўшиш ёки ўчириш, умуман олганда форманинг конструкцияси яратилади.
Формаларнинг турлари. Microsoft Access да форманинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
- тўлиқ экранли устун кўринишидаги форма;
- лента кўринишидаги форма;
- жадвал кўринишидаги форма;
- асосий подформа;
- якуний жадвал;
- форма-диаграмма.
Тўлиқ экранли устун кўринишидаги формада майдонлар ва унга мос келувчи белгилар, бошқарув элементлари тартиб билан кетма-кет устун шаклида жойлашади. Бу формадан маълумот киритиш ва уни таҳрирлашда фойдаланилади.
Лента кўринишидаги формада майдонлар жадвал каби акс этади, майдоннинг номи эса устуннинг сарлавҳаси каби жойлашади.
Жадвал кўринишидаги форма эса маълумотларни жадвал режимида акс эттиради.
Асосий подформа эса устун ва жадвал кўринишидаги форма-ларнинг жамланмаси сифатида олинади. Бу формадан бирга-кўп боғланишли жадваллар устида ишлаганда фойдаланилади.
Якуний жадвал турида Microsoft Excel дан киритилган объект Microsoft Access учун асос ҳисобланади, уни бажариш учун албатта Excel ўрнатилган бўлиши керак.
Форма-диаграмма турида эса Microsoft Access га Microsoft Graph томонидан яратилган диаграммани келтириб қўйиш орқали амалга оширилади. Бу диаграмма билан иҳтиёрий OLE-объект каби ишлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |