Ўзбекистон Республикаси ҳукумати халқимизнинг фаровонлиги ва замон талабидаги техника ва технологияларни халқ хўжалигининг турли соҳаларига жорий қилиш йўлида бир қатор ишларни амалга оширмоқда


§ 1.4. Замонавий дастурий таъминот ва унинг амалда



Download 0,69 Mb.
bet5/10
Sana26.04.2022
Hajmi0,69 Mb.
#582121
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
§ 1.4. Замонавий дастурий таъминот ва унинг амалда
қўлланилиши

Ҳозирги кунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларига таянган ҳолда замонавий дастурларни, мукаммал ўқув-услубий материалларни, ўқув-услубий мажмуаларни олий ўқув юртларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнида талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун тайёрлаш ва етказиб бериш, бундай дастур ва комплексларнинг самарали усул ва воситаларини электрон вариантда яратиш масаласи жуда долзарб муаммо саналади. Бундай дастур ва ўқув-услубий комплекслар ўрганувчиларга фанни ўзларига қулай вақтда интерактив тарзда ўрганишларига катта ёрдам беради.


Электрон ўқув дастурларни турли дастурий воситалар ёрдамида турлича кўринишда тайёрлаш мумкин. Умумий холатда компьютернинг дастурий таъминотига тўхталиб ўтамиз.
Дастурий таъминот вазифаси ва турлари. Компьютер икки ажралмас қисмдан ташкил топган: аппарат таъминот (hardware) ва дастурий таъминот (software). Улар ўзаро боғланган ҳолда ягона уйғунликда ишлайди ва муайян вазифаларни бажаради. Компьютернинг имкониятларини кенгайтирадиган ва турли вазифалар бажаришини таъминлайдиган восита бу албатта дастурий таъминотдир. Компь-ютеримизга ўрнатилган дастурий таъминот одатда компьютернинг қаттиқ дискида (винчестор) сақланади ва компьютер ёқилиши билан махсус дастур - операцион тизим ишга тушгандан кейингина дастур-лардан фойдаланиш мумкин. Дастурий таъминот иккита асосий гуруҳга бўлинади:
1. Тизим дастурий таъминоти; 2. Амалий дастурий таъминот.
Тизим дастурий таъминотига одатда операцион тизим ва қобиқлар, амалий дастурий таъминотга эса ёрдамчи вазифаларни бажарадиган ҳар хил дастур ва дастурий мажмуалар киради (масалан, матн муҳаррири, электрон жадвал, график дастурлар ва ҳоказо).
Бундан ташқари, дастурий таъминот тарқатилиши ва тарғиб қилиниши бўйича қуйидаги 3 турга ажратилади:
Software - қиймати 100% тўланганидан кейин ўрнатилиб, фойда-ланиладиган дастурий таъминот.
Shareware - апробация, яъни синовдан ўтказиш муддатига эга бўлган (одатда 7 кундан 40 кунгача, ёки бир неча бор фойдаланишга) ёки имкониятлари чекланган дастурий таъминот. Ундан фойдаланиб, зарурлиги аниқланганидан кейин харид қилиш мумкин.
Freware - мутлақо бепул дастурий таъминот. Аксарият ҳолларда реклама ёки дастурчиларнинг илк ишланмалари сифатида тарқатилади.
Компьютерга дастурий таъминотни ўрнатиш жараёни инсталляция дейилади, уни ўчириш эса деинсталляция деб аталади. Бирор бир дастурий таъминотни ўрнатишдан олдин тизим талабларини, яъни компьютерга қўйиладиган талабларни кўриб чиқиб, мослигини аниқлаш лозим. Агарда компьютернинг конфигурацияси дастурнинг тизимга бўлган талабларига жавоб бермаса, у ҳолда мазкур дастур ишламайди, операцион тизимда носозликлар келтириб чиқаради ёки нотўғри ишлайди.
Дастурий таъминотнинг ўрнатишга мўлжалланган нусхаси одатда зич (архив) ҳолатдаги мажмуа шаклига эга бўлиб, дистрибутив деб номланади. Дистрибутив аксарият ҳолларда компакт дискда жойлашган бўлади, лекин зарурат туғилса, унинг нусхасини қаттиқ диск ёки бошқа маълумот сақлаш воситасига кўчириш мумкин.
Ҳар бир дистрибутив лицензион шартномага (келишув) эга бўлиб, ўрнатиш учун зарур бўладиган махсус калит ёки махфий паролга эга бўлади. Мазкур пароль ёки калит киритилмагунча дастурий таъминотни ўрнатиб бўлмайди.
Бугунги кунда компьютерлар учун дастурий таъминотни бутун дунё бўйича кўплаб фирма ва компаниялар ишлаб чиқармоқда. Уларнинг айримлари йирик корпорациялар бўлиб, бутун дунёга машҳур бўлса, бошқалари бирор бир минтақада кенг тарқалган бўлиши мумкин. Мисол тариқасида Microsoft, Adobe, Macromedia, Borland, Embar-cadero, Google, Corel ва ҳоказо.
Дастурий таъминот бажарадиган вазифаси бўйича бир нечта гуруҳга бўлинади ва ҳар битта гуруҳга кирувчи дастурлар ўзаро турларга бўлинади. Дастурий таъминотнинг асосий гуруҳлари:
Операцион тизимлар – компьютер ва фойдаланувчи ўртасида мулоқот ўрнатиш, компьютер ва дастурларнинг ишини бошқариш учун мўлжалланган. Мисоллар: MS DOS, Windows XP, Vista, Linux, Unix, OS/2, Mac X ва бошқалар.
Матн муҳаррирлари – матн киритиш, таҳрирлаш, сақлаш ва очиш, чоп этиш, матнни форматлаш каби вазифаларни бажарадиган дастур. Мисоллар: MS Word, Lexicon, Wordpad, Notepad ва бошқалар.
Электрон жадваллар – жадвалга матн, рақам ва формула каби маълумотлар киритиб, улар устида ҳисоб-китоблар бажариш, диаграммалар яратиш имконини берадиган дастур. Мисоллар: Lotus, MS Excel ва бошқалар.
Маълумотлар базасини бошқариш тизими маълумотларни махсус жадвалларга киритиб, тартибга солиш, керакли маълумотни излаш, маълумотлар омборини яратиш каби вазифаларни бажарадиган дастур. Мисоллар: MS Access, Foxpro, Clipper, Paradox, Oracle ва бошқалар.
Тақдимот яратишҳар хил мавзуда намойиш ва тақдимот яратиш, уларга жадвал, расм, аудио, видео ва мультимедиа маълумотларни татбиқ этиш имкониятларига эга бўлган дастур. Мисоллар: MS PowerPoint, Macromedia Director, Camtasia Studio ва ҳоказо.
График муҳаррир – растрли, векторли ва бошқа графикани яратиш, таҳрирлаш, ишлов бериш каби вазифаларни бажарадиган дастур. Мисоллар: Adobe Photoshop, Corel Draw, Macromedia Flash, Macromedia FreeHand, Adobe Illustrator, 3D Studio Max, Maya ва ҳоказо.
Мультимедиа дастурлари – мазкур дастурлар тоифаси ҳар хил турдаги мультимедиа ахборот файлларини (аудио, видео ва ҳоказо) очиш ва ижро этиш ва улар устида бошқа ҳар хил амалларни бажариш имкониятини яратувчи дастурлар. Мисоллар: Sound Forge, Cakewalk, WinAmp, Windows Media Player, DivX Player ва бошқалар.
Антивирускомпьютерни вируслардан сақлаш ва ҳимоялаш, қаттиқ диск, медиа воситаларни вирусга текшириш ва даволаш вазифаларини бажарадиган дастур. Мисоллар: Norton Antivirus, NOD32, MacAfee Antivirus, Panda Antivirus, DrWeb, Антивирус Касперского ва бошқалар.
Архиваторкомпьютердаги маълумотларни ихчам шаклга келтириш, яъни архивга жойлаштириш, чиқариш, янгилаш каби вазифаларни бажарадиган дастур. Мисоллар: ARJ, RAR, ZIP, WinZip, WinAce, WinRAR ва ҳоказо.
Бундан ташқари ўйин, сканердан маълумот киритиш, маълу-мотнома ва энциклопедия, ўқитиш, таржимон ва бошқа турдаги дастурлар тоифалари ҳам мавжуд.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish