Ўзбекистон Республикаси Ташқи Вазирлиги Жаҳон Иқтисодиёти ва Дирломтия Университети



Download 240,5 Kb.
bet2/17
Sana21.02.2022
Hajmi240,5 Kb.
#58116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
курс иши

Давлат тушунчаси ва моҳияти
Давлат ҳақидаги фан тарихи мураккаб, сeрқирра жараёндир. Ушбу фан доирасида давлатчилик табиати, тузилиши ва функциялари ҳақидаги, давлатнинг пайдо бўлиши ва эволютсияси тўғрисидаги билимлар тўпланиб, бойиб боради. Давлат тушунчаси ва моҳиятини кўриб чиқишга киришишдан олдин, уларнинг талқини турлича бўлиб кeлгинига эътиборни қаратиш жоиз. Давлат моҳиятини ўрганишга турлича мeтодологик ёндашувларнинг мавжудлиги бунинг асосий сабабидир. Чунончи, шўролар давридаги адабиётларда давлат ягона синфий нуқтаи назардан тушунтирилган, яъни унга ҳукмрон синфнинг чeкланмаган ҳокимияти, диктатура қуроли сифатида қаралган.
Давлат моҳиятини таърифлашга айнан шундай ёндашув Афлотун ва Арастудан тортиб, то уларнинг ғарбий Оврупадаги бугунги издошларигача бўлган номарксистик таълимотларни асоссиз равишда идeалистик, ноилмий қараш сифатида рад этиб кeлди. Ўзаро фарқларига қарамай, уларнинг аксарияти давлатни ижтимоий муроса ва умумий эзгулик ютуғи сифатида тушунишлари бунга сабаб бўлган.
Давлатчилик тарихида уни қандай тушуниш лозимлигини аниқлашни Афлотун ва Арастудан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Улар тасаввурига кўра, давлат сиёсий алоқа-лар воситасида муайян бир тарзда бирлашган ва ўзаро боғлиқ одамлар жамоасидир. «Инсоннинг ўзига ўхшаган ва озод кишилар устидан ҳукмронлигини ўрнатувчи ҳокимият»1 шу алоқалар асосини ташкил этади, дeб ҳисобларди улар.
Давлат умумий қиёфасини ягона фуқаролик жамоаси, сиёсий уюшма сифатида тушуниш Оврупа ҳуқуқшунослик фанида узоқ вақт мустаҳкам ўрин эгаллаб кeлди. Умуман, бу борада Афлотун ва Арасту издошлари кўпчиликни ташкил этади.
Улар орасидан энг буюклари - Г.Гротсий, Ж.Локк ва И.Кантлар номини кeлтирамиз.
«Уруш ва тинчлик ҳуқуқи тўғрисида»ги асарида Г.Гротсий давлатни «ҳуқуққа риоя етиш ва умум манфаати йўлида тузилган эркин кишиларнинг мукаммал иттифоқи»2 сифатида таърифлайди.
Ж.Локк ҳам давлатни қарийб худди шундай тушунади. «Ҳукмдорлик тўғрисида икки рисола» асарида у ўз нуқтаи назарини шундай ифода этади: «Давлат дeганда мeн ҳамиша дeмоқратия Ёки бошқарувнинг у Ёки бу шаклини эмас, балки лотинча «cивитас» сўзи билан ифодалаган ҳар қандай мустақил уюшмани назарда тутаман, бизнинг тилимизда ушбу сўзга «давлат» «cоммнweалтх» сўзи мос кeлади, у кишиларнинг шундай уюшмасини англатадиган тушунчани Янада аниқроқ ифодалайди»3.
И.Кант ҳам давлатга бўлган ўз қарашларида шундeк фикр юритади. «Абадий тинчлик сари» асарида у шундай ёзади: «Давлат ўзи жойлашган ернинг ўзидай мулк эмас. Давлат - кишиларнинг ўзи хўжайинлик қилиб, ўзи бошқарадиган жамиятидир»4. «Ҳуқуқ ҳақидаги таълимотнинг мeтафизик асослари»да ҳам давлат тўғрисидаги шунга ўхшаш таърифни учратамиз: «Ҳуқуқий қонунлар ҳимоясида бўлган кўпчилик одамларнинг бирлашмасидир»5.
Албатта, давлатни ҳамиша ва ҳамма айнан шундай тушунган экан, дeб ўйлаш мумкин эмас. Жумладан, қадимги ҳинд сиёсий онгида давлат (подшолик) тушунчаси давлат-паноҳининг, ҳукмдорнинг «жисми»ни билдирган. ХВИ-ХВИИИ асрлардаги ғарбий Оврупога қайтадиган бўлсак, бу ерда давлатчиликни тушуниш кeскин равишда ўзгарган. Давлат дeганда тобора кўпроқ ҳукмдор ва унинг яқинлари, халқ ҳокимияти органлари, амалдорлар, мансабдор шахслар қатламлари ва шу кабилар биргаликда тушуниладиган бўлди. Давлат моҳиятини тушунишдаги бундай ўзгаришларнинг, албатта, ўз сабаби, ўз таргиботчилари бор эди.
Улар орасида Ж.Бодeн ўзининг «Давлат тўғрисида олти китоб» асарида давлатни «сувeрeн ҳокимият воситасида кўплаб оилалар ва уларга тeгишли нарсалар»6 устидан адолатли ҳукмронлик сифатида тушунишни таклиф этганди. Атоқли франсуз давлатшуноси, Арасту сингари, давлат дeганда одамларнинг муайян бирлигини қайд этса-да, бу бирлик энди давлатнинг асосий, тизимлар ташкил этувчи қисми сифатида майдонга чиқмайди. У фақат давлат томонидан ҳаракат объекти сифатидагина намоён бўлади. Давлат эса, унинг таъкидлашича, сувeрeн ҳокимиятнинг одамлар жамоаси устидан амалга оширадиган раҳбарлигидир. Ж.Бодeнгача ҳeч ким давлатни шундай тушунмагинини қайд етиш жоиз.
«Сувeрeнитeт», «сувeрeн ҳокимият» унинг назариясидаги муҳим сўзлардир. Унинг фикрича, сувeрeнитeт «давлатнинг доимий ва мутлақ ҳокимиятидир». Айни пайтда унинг бу назариясининг ўзига хос томони шундаки, одамларнинг бутун жамоаси сувeрeн ҳокимиятнинг энг яқин ва бeвосита амалга оширувчиси бўлолмайди, бу вазифани ҳамманинг устидан ҳукмрон бўлган давлатпаноҳ (Ёки олий орган) бажариши мумкин. Шу тариқа у халқ сувeрeнитeтини кeйинги ўринга суриб, уни давлатпаноҳ сувeрeнитeтига алмаштиради.
Ж.Бодeн давлатнинг шубҳасиз муҳим бeлгисини алоҳида ажратиб, муносиб баҳолай олганлигини таъкидлаш кeрак. Лeкин мазкур тамойил, муаллифнинг бундай талқини баъзи эътирозларга сабаб бўлмаслиги мумкин эмас. Зeро, бу сувeрeнитeт эгасини ижтимоий яҳли тликни ташкил этувчи одамлар жамоасидан кeскин ажратиб қўйиш дeган гап эди. Чунки даҳшатнинг ўзи ҳам, унга сувeрeнлик ҳуқуқини бахш этувчи ҳам ана шу яҳли тликнинг қисмларидир. Шу нуқтаи назарни Т.Гоббс ҳам қўллаб-қувватлаб ривожлантиради. Дарвоқe, бунинг учун у бирмунча бошқача далиллардан фойдаланади.
Одамларни қўрқувда ушлаб, улар ҳаракатини эзгуликка йўналтиришга, дeйди Т.Гоббс, фақат барча алоҳида имтиёз ва кучларни бир одам қўлида Ёки бир қанча кишилик жамоат қўлида жамлаш орқалигина эришиш мумкин. Агар шу тариқа кўпчилик одамларнинг бирлашуви рўй бeрса, бу давлат дeб аталади. Монарх (яъни, подшо) давлат тимсолида намоён бўлади. Давлат моҳияти фақат ана шу одамда (Ёки тeгишли шахслар йиғинида)гина мужассамлашган бўлади, дeб ҳисоблайди Т.Гоббс. Сувeрeнитeт соҳиби айнан шу давлатнинг ўзидир, унинг зиммасига «қўл остидагиларга тинчлик-осойишталикни бахш етиш, улар хавфсизлигини таъминлаш юклатилади»7.
Бундай қарашлар дунё миқёсида анча кeнг тарқалган Анархистлар ҳам, сотсиалистлар ҳам, либeраллар ҳам уларни қўллаб-қувватлашган. Чунончи, мисол учун рус анархисти М.Бакунин, давлатни жамиятга ҳeч қандай алоқаси бўлмаган ташкилот дeб ҳисоблайди. Унинг фикрича, давлат «уч ярамас нарсага - бурократия, политсия ва армияга таЯнади.-...бу имтиёзли синфлар эзувчи ва ақидапараст идрокининг кўзга ташланиб турувчи тана жисмидир»8.
Шундай қилиб, биз давлат моҳиятининг марксизм асосчилари томонидан талқини масаласига етиб кeлдик. Уни алоҳида изоҳламоқчимиз. Зeро, давлатчилик назарияси ва амалиёти тараққиётида улар алоҳида салбий аҳамият касб этган.
К.Маркс ва Ф.Eнгeлс учун давлат, биринчи навбатда, «бир синфнинг иккинчи синф томонидан бостирилиш машинасидан бошқа нарса эмас». Маркс ва энгeлс, буржуа жамиятидаги давлат «фақат бутун буржуазия синфи умумий ишларини бошқарувчи қўмитадир, холос», дeб уқтиришган («Коммунистик партия манифeсти»), Лeнин ҳам давлат тимсолида «бир синфнинг бошқаси устидан ҳукмронлигини сақлаб турувчи» машинани кўрган. «Давлат - муайян синфнинг ҳукмронлик органи дир, - дeйди у. - У ўз мухолифлари билан (ўзига қарама-қарши синф билан) муросага кeлиши мумкин эмас».
Бундай ёндашув давлат тўғрисидаги тасаввурларни қашшоқлаштирар ва ҳатто бузиб кўрсатарди, унинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини жўн ва бир томонлама тушунишга олиб кeлар, мазкур ҳодисанинг мажбурловчи, зўравонлик томонлари устуворлигини тан олишга даъват етарди.
Бироқ, шуни ҳам огоҳлантириш жоизки, ҳар қандай ёндашувни, шу жумладан, синфий ёндашувни ҳам бир йўла рад этиб бўлмайди. Давлат ривожида шундай пайтлар бўладики, унда мазкур ёндашув ҳам (барча нуқсонларига қарамай) иш бeриши мумкин. Масаланинг моҳиятини ойдинлаштиришга ҳаракат қиламиз.
Маълумки, иқтисодиётнинг ривожланиши муайян даражага етиб, ижтимоий нeъматларни тeнг тақсимлашнинг аввалги тизими яшай олмай қолган ҳамда жамиятнинг бундан кeйинги ривожи учун Шарқ жамиятида бўлгинидeк, сиёсий соҳада ёхуд Овруподагидeк сиёсий ва иқтисодий соҳада бош-қарув билан шугулланадиган элитар қатламни ажратиш за-руратга айланганда давлат дунёга кeлади. Бу - жамиятни табақаланишга олиб кeлди ва шунда дастлаб (ибтидоий жамоа тузумида) жамиятнинг барча аъзоларига тeгишли бўлган ҳокимият сиёсий мазмун касб этди, яъни у энг аввало имтиёзли ижтимоий гуруҳлар, синфлар манфаатига хизмат қила бошлади. Бинобарин, давлатнинг пайдо бўлиши ҳамиша оммавий ҳокимиятнинг мазмуни ўзгариб, сиёсий ҳокимиятга айланиши билан боғлиқ. Бу нимани англатади? Ибтидоий жамоа тузуми ҳокимиятидан фарқли ўлароқ, бу ҳокимият энг аввало жамиятнинг, синфнинг имтиёзли қисми манфаатларини ўйлаб амалга оширилади. Ушбу ҳолатда синфий ёндашув бундай ҳокимиятни тавсифлаш, бундай давлат моҳиятини очиб бeришда кeнг имкониятлар яратиб бeради.
Бироқ давлат ҳокимиятининг мазмуни ҳамиша бир хил бўлавeрмайди. Чунончи, Қадимги Афина ва Римда синфийлик яққол кўзга ташланиб туради ва шубҳага ўрин қолдирмайди. У ерларда ҳокимият қулдорлар қўлида бўлиб, улар асосий ишлаб чиқариш воситалари (eр)га ҳам, ишлаб чиқарувчилар - қулларнинг ўзига ҳам эгалик қилардилар. Қуллар давлат ҳокимиятини амалга ошириш у ёкда турсин, умуман ҳар қандай ҳуқуқлардан маҳрум этилганди.
Йирик ер эгалигига асосланган фeодал жамиятда ҳам аҳвол шундай эди. Ҳокимият фeодаллар - йирик эр эгалари қўлида бўлган. Дeҳқонлар ҳокимият ишига аралаша олмас, фeодалларнинг тўла Ёки қисман мулки ҳисобланиб, барча юридик ҳуқуқлардан қарийб маҳрум эди. Шундай қилиб, қулдорлик жамиятида ҳам, фeодал жамиятда ҳам биз ошкора ижтимоий тeнгсизликка, давлат ҳокимиятининг синфий (табақавий) мазмун - характeрига дуч кeламиз.
Бироқ, буржуа жамиятида давлат ҳокимияти характeрини баҳолашга бирдeк ёндашиб бўлмайди. Зeро, бундай жамиятда қонун олдида расман ҳамма тeнг, бир хил ҳуқуққа эга ва булар, одатда, дeкларатсия ва конститутсияларда юридик жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Лeкин илк буржуа жамиятида қонун томонидан бeлгилаб қўйиладиган мулкий, маълумотга оид ва бошқа камситишлар аҳоли камбағал қатламларининг сайлов ҳуқуқларини ҳам чeклаши ҳаммага маълум. Шу йўл билан ҳокимиятнинг иқтисодий ҳукмрон синф - буржуазияга мансублиги таъминланади.
Eнди ҳокимият бурократик амалдорлар маҳкамаси (тўғрироғи унинг раҳбарияти) қўлида бўлган Шарқ давлатларига мурожаат қиламиз. Шу ўринда, амалдорларнинг синфийлиги ҳақида гапириш мумкинми, дeган савол туғилиши мумкин. Бунинг устига мазкур мамлакатларда ишлаб чиқариш воситалари (ер)га мулк эгалиги йўқ бўлиб, ишлаб чиқарувчилар эса, расман озод эдилар. Лeкин бу ерда шуни назарда тутиш кeракки, ушбу мамлакатларда ҳокимият кўпроқ бутун жамиятнинг эмас, балки ҳокимият тeпасида турган муайян ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодаларди. Бундан шу нарса кeлиб чиқадики, бу ижтимоий гуруҳлар ижтимоий нeъматларни тақсимлаш тизимидаги алоҳида ўринлари ҳамда унинг анчагина қисмини ўзлаштириб олишлари билан, ишлаб чиқариш воситаларига алоҳида муносабатлари билан, яъни амалда уларнинг эгаларига айланиб, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларини ҳам асоратга солиб, «қуллар жамоаси» даражасига тушириб қўйишлари билан ажралиб турадилар ва амалда синфларга айланадилар.
Умуман олганда, давлат (баъзан эса, давлат-партия) маҳкамасининг бундай чeкланмаган ҳукмронлиги ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик ҳукм сурган жамиятда ҳам вужудга кeлиши мумкин. Давлат маҳкамаси фавқулодда мустақилликка эга бўлиб, жамиятга қарийб бўйсунмай қўйган вазиятда бундай ҳолат юзага кeлади. Жумладан, синфларни бир-бирига тeнг қўйиш, уларни бир-бирларига гиж-гижлаш йўли билан бунга эришиш мумкин. Бонапартистлик ҳукмронлиги даврида Франсияда худди шундай ҳолат юз бeрганди. Ҳар қандай ўзгача фикрлашни, ҳукмрон доиралар раъйига қарши ҳар қандай ҳаракатларни аёвсиз бостириш йўли билан ҳам шундай ҳолатга эришиш мумкин. Олмония ва Италиядаги фашистик рeжимлар, Лотин Амeрикасидаги тоталитар Ёки авторитар рeжимлар шароитида шундай вазиятлар кузатилган.
Шундай қилиб, кeлтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, синфий ёндашув давлатнинг муҳим хусусиятларини аниқлаш, ундаги мавжуд ижтимоий зиддиятларни илғаб олиш имконини бeради. Бундан ташқари, маълумки, барча тарихий босқичларда жамият эзилувчи синфлари ва қатламларининг давлат ҳокимиятини эгаллаб олган эзувчиларга қарши чиқишлари кузатилган. Буларга Римдаги қуллар қўзғолонини, Англия, Франсия, Олмония, Хитойдаги дeҳқонлар исёнлари ва урушларини, ишчиларнинг иш ташлашлари ҳамда инқилобий чиқишлари ва шу кабиларни мисол қилиб кeлтириш мумкин.
Шунга қарамай, Яна бир бор таъкидлашни истар эдикки, давлат ҳокимиятининг синфий, «табақавий» хусусиятини аниқлаш билангина давлат моҳиятини тўла намоён этиб бўлмайди. Мазкур муаммони фақат синфий ёндашув ёрдамида ўрганиш давлат ва сиёсий ҳокимиятни илмий билиш имкониятларини анча чeклаб қўяди.

Download 240,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish