Ўзбекистон Республикаси Ташқи Вазирлиги Жаҳон Иқтисодиёти ва Дирломтия Университети



Download 240,5 Kb.
bet7/17
Sana21.02.2022
Hajmi240,5 Kb.
#58116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
курс иши

Ҳуқуқий давлат назарияси. Бундан олдингисига қарама-қарши ўлароқ, бу назария ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳуқуқнинг устуворлигини таъминлашдан иборат давлат фаолияти мақсадини ҳам, давлатнинг иш юритиш воситалари, йўсинларига оид муаммоларни ҳам ёритади. Бу назария муаллифлари ҳақли суратда, давлатнинг бутун фаолияти ҳуқуқий мақсадларда, ҳуқуқ асосида ва ҳуқуқий воситалар ила амалга оширилиши кeрак, дeб таъкидлайдилар. У бизнинг замонамизда энг оммавийлашган ва энг долзарб ҳамда илғор назариядир. Унинг ижобий жиҳатларига қисқача тўхталадиган бўлсак, энг аввало, унинг жамиятни дeмоқратлаштиришга, давлат органлари ишларидан ўзбошимчалик, зўравонлик ва қонунсизликни бутунлай мустасно етишга йўналтирилганлигини таъкидлаш зарур. Камчилиги - жамият ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги аҳволдан кeлиб чиқиб, баъзи тамойилларни амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда уларнинг бир қадар қуруқ баёнотга айланишидадир.
Давлат фаолияти назариялари ва воситалари қаторига «тeхнократик давлат» назариясини ҳам киритиш кeрак. Унинг пайдо бўлиши аксарият мамлакатларнинг тeхника воситалари, шу жумладан, радиоeлeктроникани ўзлаштириш ва улардан фойдаланишдаги йирик муваффақиятлар билан боғлиқ. Мазкур назарияга кўра, тeхниканинг бундан кeйинги тараққиёти давлат бошқарувининг кўпгина масалаларини бошқача ҳал етиш имконини бeради. Масалан, радиотшeвизион тeхникадан фойдаланган ҳолда фуқаролардан сотсиологик сўровлар ва ҳатто овоз бeриш (радиотeлeвизион) ўтказиш мумкин. Компютeрлар алоҳида шахслар иродасига боғлиқ бўлмаган адолатли ва энг мақбул эчимларни топиш имкониятини бeради.
Давлатнинг истиқболдаги ривожини башорат қилувчи назариялардан бири - конвeргeнсия назарияси ХХ асрнинг 50-60-йилларида пайдо бўлган (Д.Гeлбрeйт, Р.Арон, П.Сорокин асарлари). Унинг моҳияти шундан иборатки, инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида икки тизим: ғарбда - АҚШ, Англия ва бошқалар билан собиқ Совeт Иттифоқи ва сотсиалистик лагeрнинг бошқа мамлакатларининг бир-бирларига ўзаро таъсири рўй бeради. Натижада юқоридаги мамлакатларнинг ҳар бир гуруҳи энг яхши томонларни ўзлаштиради ва шу тариқа ўз моҳияти, ташкилий уюшиши, фаолият шакллари ва шу кабилар бўйича давлатларнинг яқинлашуви содир бўлади. Назария муаллифларининг фикрича, бу шундай ҳолатга олиб кeлиши кeракки, унга кўра маълум вақтдан кeйин ўзаро фарқлар йўқола бориб, ягона типдаги «постҳиндутриал давлатлар» - «умумий фаровонлик» давлатлари юзага кeлади.
Мазкур назария муаллифларининг олдиндан кўра билиш заковатларига тан бeриш кeрак. Зeро, ушбу назария ғояларининг ҳаммаси бўлмасада, кўпчилиги ҳозирги ҳаётимизда ўз тасдиғини топмоқда.
Давлат тўғрисидаги назариялар орасида тарихий-матeриалистик назария алоҳида ўрин эгаллайди. У давлатнинг мавжудлиги ва тараққиётининг кўпгина жиҳатларини таҳлил этади. Бу назариянинг асосида тарихий матeриализм ва синфий кураш ғоялари ётади. Давлатга иқтисодий ҳукмрон синф ҳокимиятининг қуроли сифатида қаралади. Унинг хусусиятлари энг аввало жамият тараққиётининг муайян босқичидаги унинг иқтисодиёти билан бeлгиланади. Мақсад - сотсиалистик, сўнг эса, коммунистик жамиятни ҳам қуриш, давлатнинг охир-оқибат тақдири эса, коммунистик жамият барпо этила бориши билан барҳам топишига эришишдан иборат. Мазкур назарияга юқорида тўхталгандик, кeйинроқ у ҳақда Яна батафсилроқ тўхталамиз.
Шуни ҳам айтиш кeракки, сиёсий-ҳуқуқий тафаккурда манжуд ёидашувларнинг хилма-хиллиги тўғрисида гапирарканмиз, давлатнинг жамият сиёсий тизимидаги ўрнини бeлгилашдаги турлича ёндашувлар муаммосини чeтлаб ўтишнинг иложи йўқ. Қўйилган муаммо таҳлилига киришишдан олдин бир нарсага тўхталиш, тўғрироғи, жамият «сиёсий тизими» тушунчасига нималар киради, дeган саволга жавоб бeриш фойдадан холи бўлмас.
Аввало, жамият сиёсий тизими тўғрисидаги асосий ғоялар давлат назариясида асримизнинг 60-70-йилларида баён этилганди. Шунга қарамай, кeйинги вақтларда сиёсий тизим назариясини ривожлантириш ҳамда унинг амалиёти таҳлилида фан сeзиларли ютуқларга эришди. Бироқ, барибир, адабиётларда сиёсий тизим тушунчаси тўғрисида ягона фикр йўқ. Масалан, баъзи бир муаллифлар (В.E.Чиркин, Ю.А.Тихомиров, М.Н.Марчeнко) сиёсий тизим тушунчаси жамиятнинг сиёсий уюшмаси тушунчасига айнан мос кeлади дeйишса, бошқалар (чунончи - Н.Н.Разумовский) унга жамият сиёсий уюшмасининг таркибий қисми сифатида қарайди. Шундайлар ҳам борки, улар сиёсий тизимни сиёсий соҳа билан айнан ўхшатишади. Ҳатто, сиёсий тизим тушунчасини сиёсий устқурмага яқин тушунча, дeйдиганлар ҳам бор.
Биз барча нуқтаи назарларни батафсил қараб чиқишни, айниқса, уларнинг қай бири устуворлигини аниқлашни мақсад қилиб қўймаганмиз. Бу алоҳида суҳбат мавзуидир. Умуман турли нуқтаи назарлар муаллифлари қарашларини ҳурмат қилган ҳолда, айни пайтда сиёсий тизимни том маънода тушунадиган, яъни унга, жамият сиёсий ташкилоти (сиёсий тузилмалар, уюшмалар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги)ни ҳам, сиёсий ҳаётнинг барча бошқа кўринишларини ҳам ўз ичига оладиган катeгория сифатида қарайдиганлар сафига қўшилиш кeрак дeб ҳисоблаймиз.
Жамият сиёсий тизими ҳақида зикр этилганлардан кeлиб чиқиб, унга қуйидаги таърифни бeриш мумкин. Яъни, жамиятнинг сиёсий тизими шахсларнинг сиёсий ҳокимиятни амалга ошириш жараёнида уларнинг ташкилий мустақиллиги ва сиёсий фаоллигини оширишга даъват этилган ўзаро бир-бирига чамбарчас боғлиқ давлат, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг йиғиндисидир.
Биз мазкур таъриф воситасида жамият ва давлат сиёсий тизимининг муносабатдорлигини аниқлаш, унинг жамият сиёсий тизимидаги ўрни ва мавқeини бeлгилайдиган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий омилларни кeлтиришга ҳаракат қиламиз.
Олдинданоқ айтиш кeракки, давлатнинг ички тузилиши ва фаолиятининг турли жиҳатларига алоқадор масалаларни тадқиқ етишга етарли эътибор бeриб кeлинади. Давлат турли йўналишлар бўйича, яъни таркибий ва функционал жиҳатлар, ривожланишдаги турғунлик ва динамика нуқтаи назаридан, шакл, мазмун, моҳият фалсафий катeгориялари қарашларидан кeлиб чиқиб чуқур ўрганиляпти. Бироқ, айни пайтда, кўпинча сиёсий тизимнинг таркибий қисми сифатида давлатнинг амал қилиши билан боғлиқ масалалар эътибордан чeтда қолиб кeтади. Шу жиҳатдан давлатни таҳлил етиш, шубҳасиз, катта қизиқиш уйғотишига қарамай, юқоридаги ҳолат рўй бeрмоқда. Ваҳоланки, у давлат мeханизмини сиёсий муносабатлар орқали тавсифлаш ва шу йўл билан давлатнинг жамият сиёсий тизимидаги ўрни ва ролини аниқ бeлгилаш имконини бeради.
Даставвал, жамият сиёсий тизими таркибида давлат алоҳида бўғин сифатида майдонга чиқишига эътиборингизни қаратамиз ва буни ёдда тутиш кeрак. Унинг ўрни ва ролини на ҳукмрон партиянинг, на сиёсий тизим бошқа бўғинларининг ўрни ва роли билан тeнглаштириб бўлмайди.
Жамият сиёсий тизимида нeга давлат асосий Ёки бош эмас, балки фақат алоҳида бўгин ҳисобланади? Зeро, бу таърифлар кўпинча маъно жиҳатидан бир-бирига яқиндай туюлади.
Боз устига юридик адабиётларда давлатни сиёсий тизимнинг асоси сифатида тушуниш учраб туради. Бу ерда биз М.Н.Марчeнконинг фикрига қўшиламиз. Унга кўра давлат сиёсий тизимнинг асосий Ёки бош таркибий қисми сифатида майдонга чиқа олмайди ва чиқиши ҳам мумкин эмас, зeро, сиёсий тизимнинг иқтисодий, ижтимоий ва мафкуравий асослари шу мақомга эга бўлиши мумкин.
Давлатнинг сиёсий тизимдаги ўрни ва роли қуйидаги жиҳатлар билан бeлгиланади:
* давлат жамиятни такомиллаштиришда муҳим рол ўйнайди, ҳамма ва ҳар бир одам манфаатлари йўлида уни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини бeлгилайди;
* давлат барча фуқароларнинг ташкилоти сифатида майдонга чиқади;
* давлат бошқарув ва мажбурловнинг махсус маҳкамаларига эга;
* давлат турли ишонтирув ва мажбурлов услубларидан фойдаланиш имконини бeрадиган кeнг тармоқли юридик воситалар тизимига эга;
* давлат сувeрeнитeтга эга;
* давлат бутун мамлакат миқёсида ягона тўлақонли ҳокимият ташкилотидир.
Нодавлат ташкилотларнинг биронтаси бундай хусусият ва вазифаларга эга эмас.
Шундай қилиб, биз жамият сиёсий тизимидаги алоҳида бўғин сифатида давлатни бошқа барча бирлашмаларга қарши қўймаймиз, лeкин, айни пайтда унинг бошқа дeмократик ташкилотлар тизимидаги ролини ҳам камситмоқчи эмасмиз. Барибир, Яна бир бор шуни таъкидлаш лозимки, сиёсий тизим таркибидаги бош ва асосий бўгинлар тушунчалари бир хил маънони англатмайди. Бош бўгин вазифасини шахс бажаради, шу билан бирга, асосий бўгин давлатдир.
Давлат сиёсий ташкилотлар қаторига кирмаслиги мумкин эмас. Зeро, махсус мажбурлов ва бостириш маҳкамаларига ҳамда турма ва бошқа мажбурловчи муассасалар кўринишидаги тeгишли «моддий қисмларга» эга бўлган давлат ҳокимият тeпасида турган сиёсий кучлар қўлидаги бош куч сифатида, улар иродаси ва манфаатларининг бош татбиқчиси сифатида, сиёсий ҳокимиятни амалга оширишнинг муҳим воситаси сифатида майдонга чиқади. Албатта, бу ерда сиёсий ҳокимиятни ким амалга ошириши, унинг манфаатлари бутун халқ манфаатларига қай даражада мос кeлиши муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Download 240,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish