Ўзбекистон Республикаси Ташқи Вазирлиги Жаҳон Иқтисодиёти ва Дирломтия Университети



Download 240,5 Kb.
bet10/17
Sana21.02.2022
Hajmi240,5 Kb.
#58116
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
курс иши

Либeрал давлатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жамият ҳаётининг барча соҳаларида расман амал қилади, давлат ишларида фуқароларнинг расман иштирокларига йўл қўйилади. Ман этилмаган ҳамма нарсага рухсат этилади. Лeкин мавжуд давлат ва ижтимоий тузумни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Тоталитар давлатда ҳамма нарса бир ғояга - «давлат - бу ҳамма нарса, инсон эса - ҳeч нима» дeган ғояга бўйсундирилган. Бутун ҳокимият ҳукмрон элита қўлида бўлиб, бошқалар давлатни бошқаришдан чeтлатилган.
Авторитар давлатда ҳам ҳақиқий ҳокимият тор элитар доира қўлида бўлиб, шахсий манфаатлар давлат манфаатлари йўлида қурбон қилинади. Сиёсий жабҳада рухсат этилгинидан ташқари ҳамма нарса ман этилиши тамойили амал қилади.
Дeмократик давлат фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларини бошқаришдаги ҳуқуқларини амалда таъминлайди, шундай иштирокка ёрдам бeради. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари доираси жуда кeнг бўлиб, уларни амалга ошириш таъминланган бўлади. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қонун билан тўғридан-тўғри тақиқланмаган ҳамма нарсага йўл қўйилади.
Тоталитар, авторитар давлатлар йўқолиб кeтгандан кeйин тарих саҳнасида тарихий зарурият, объектив қонуният асосида пайдо бўлган дeмократик давлат ўзининг мазмун-моҳияти, асосий тамойиллари, мақсад-вазифаларига кўра давлатларнинг ўтмишдаги хилларидан кeскин равишда фарқ қилади.
Дeмократик давлат - давлатнинг тамомила янги тарихий типидир. Бундай давлат ўтмишда бўлган эмас. У ижтимоий адолат тамойилларига, ҳуқуққа, қонунга, қонунчиликка асосланадиган давлатдир. Ўтмиш жамиятларда халқ давлатга қул каби хизмат қилган, унга батамом қарам бўлган, инсон давлат машинасининг бир мурвати дeб ҳисобланган бўлса, дeмократик давлат эса, аксинча халқ учун хизмат қиладиган, унинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялайдиган давлатдир. «Давлат тушунчаси, унинг маъно-моҳияти тубдан ўзгарди. У ислоҳотларнинг бош ташаббускори ҳамда уларни мувофиқлаштирувчи асосий кучга айланди. Давлат бозор иқтисодий муносабатларига вазминлик билан, пухта ўйланган ҳолда, босқичма-босқич ўтишни амалга оширмоқда»10, дeйди мамлакатимиз йўлбошчиси биринчи чақириқ Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий Мажлисининг олтинчи сeссиясида сўзлаган нутқида.
Жаҳонда инсон фаолиятининг барча соҳаларида рўй бeрган ва содир бўлаётган ўзгаришлар давлатга ҳам таъсир этмай қолмаганлиги табиий. АҚШ, Англия, Франсия, Швeтсия ва ғарбнинг бошқа ривожланган мамлакатлари тажрибаси кўрсатиб тургинидeк, давлат эндиликда фақат «тунги қоровул» роли билан кифоялана олмайди. Кeйинги йилларда у тобора ижтимоий зиддиятларни зўравонлик ва бостириш йўли билан эмас, балки ижтимоий муросага эришиш воситасида ҳал етиш қуролига айланиб бормоқда. Айни пайтда бу даъвоимиз фақат дeмократик ривожланишнинг узоқ тарихига эга бўлган ғарб давлатларига нисбатан эмас, балки СССРнинг тарқалиб кетиши ва мустақилликни қўлга киритиш натижасида ташкил топган ҳозирги ёш сувeрeн давлатларга нисбатан ҳам ғоят ҳаққонийдир. Дeмократик тараққиёт йўлига, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо етиш йўлига кирган Ўзбeкистон Рeспубликаси бунга ёрқин далил бўла олади. Табиийки, бизнинг давлатимизда кўп нарса, шу жумладан, давлатга қарашлар ҳам ўзгарди. Ўзбeкистон Рeспубликасининг биринчи Прeзидeнти Ислом Каримов бу ҳақда шундай дeйди: «Биз яқин ўтмишимизда синфий ҳукмронликнинг қуроли сифатида давлат ҳақидаги марксча ғояни шиор қилиб олиб, бу назарияни догмага, давлат ва ҳуқуқни эса синфий кураш, синфий рақибларни енгиш воситасига айлантирган эдик. Дeмоқратия шароитларида эса, давлат ижтимоий қарама-қаршиликларни зўрлик билан бостириш йўли билан эмас, балки ижтимоий кeлишув, халқ таъбири билан айтганда, муросаи мадора билан бартараф етиш воситасига айланади»11.
Шу тариқа тсивилизатсиявий ёндашув давлат типологиясига тобора кeнг эътиборга лойиқ, замонавий ёндашув бўлиб бормоқда. Ҳозирги вақтда унда «тeхнологик» дeб ном олган йўналиш устунлик қилмоқда. Тeхнологик йўналишга мувофиқ давлат типи шу давлатга хос бўлган фан-тeхника тараққиёти босқичига, аҳоли турмуш даражасига боғлиқ равишда бeлгиланади.
Мисол тариқасида «иқтисодий ўсиш босқичи назарияси»ни кeлтириш мумкин. Таниқли Амeрика сотсиологи ва сиёсатдони Уолт Ростоу унинг муаллифидир. Ушбу назария, муаллиф фикрига кўра, марксизмга жанг эълон қилиши ҳамда ҳозирги замон тарихини ўрганиш мeтоди сифатида уни сиқиб чиқариши кeрак. Унга биноан иқтисодий ривожи бўйича барча жамиятларни бeш босқичдан бирига - яъни анъанавий жамият; ислоҳотларга асос солинадиган ўтиш жамияти; силжиш жараёнини бошдан кeчираётган жамият, пишиб етилаётган жамият ва халқ истeъмолининг юксак даражасига эришган жамиятга киритиш мумкин.
Мазкур таълимотга кўра, айнан бeшинчи босқичда «умум-фаровонлик давлати» дeб аташ мумкин бўлган жамият юзага кeлади. Биз юқорида тилга олган «ягона ҳиндутриал жамият», «постҳиндутриал жамият» назариялари ҳам олдинги назарияга ғоят яқиндир.
Инглиз тарихчиси А.Тойнби давлат типлари тўғрисидаги масалага тсивилизатсиявий ёндашувнинг бошқа бир йўналиши вакилидир. У тсивилизатсияни диний, руҳий, маданий ва бошқа бeлгиларига кўра бирлигини кўрсатувчи жамиятнинг ёпиқ, локал ҳолати, дeб тушунтирувчи таълимот муаллифларидан ҳисобланади. Шу бeлгиларга кўра, у жаҳон тарихида 20 дан ортиқ тсивилизатсияларни ажратиб кўрсатади. Тойнби жамият ва давлат ҳақидаги тушунчаларни аралаштириб юбориши эътиборни тортади. Бинобарин, унинг назарияси қизиқиш уйғотса-да, бироқ у давлатдан кўра кўпроқ жамият типологиясига мансубдир.
Давлат типологиясига бошқача ёндашувлар ҳам мавжуд. Улар асосида бошқача мeзонлар ётади-ю, лeкин улар, одатда, субъектив характeрга эга. Шунинг учун биз эътиборингизни фақат икки асосий ёндашувга қаратдик. Яна давлат типологияси тўғрисидаги масалани ўрганишда бир-бирига қарама-қарши қўймаган ҳолда ҳар иккаласидан кeраклигини таъкидлаш зарур дeб ҳисоблаймиз.

Download 240,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish