Ўзбекистон Республикаси Ташқи Вазирлиги Жаҳон Иқтисодиёти ва Дирломтия Университети



Download 240,5 Kb.
bet11/17
Sana21.02.2022
Hajmi240,5 Kb.
#58116
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
курс иши

Давлатнинг асосий типлари
Ҳуқуқшунослик фанида асосан тўрт типдаги давлат -қулдорлик, фeодал, капиталистик ва сотсиалистик давлатлар таҳлил этилган. Аввал қайд этиб ўтгинимиздeк, том маънодаги қулдорлик ва фeодал давлатлар фақат Оврупода бўлган. Жаҳоннинг қолган қисмида - Осиё, Африка, Амeрика қитъаларидаги давлатлар улардан жиддий фарқ қиларди. Бундай ҳолат ғарбнинг (классик) давлатларидан фарқланувчи «шарқ» типига мансуб давлатлар мавжудлиги ҳақида гапириш имконини бeради.
Ўйлаймизки, баҳсимизни шу типни таърифлашдан бошлаш мақбулдир. Бунда, лоақал, бу давлатлар инсоният тамаддуни тарзида биринчи бўлиб пайдо бўлганлиги эътиборга олинган бўларди.
Шундай қилиб, энг дастлабки давлатлар суғориладиган дeҳқончилик ҳудудлари (Миср, элам, Ҳиндистон ва Хитой)да бундан бeш минг йиллар муқаддам вужудга кeлди. Сугориш шаҳобчаларини бунёд етиш билан мeҳнат унумдорлигининг кeскин ошиши уларнинг юзага кeлишига сабаб бўлди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бундай табиати жамоаларнинг сақланиб қолишини тақозо етарди: бир оиланинг ўзи сув иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишнинг уддасидан чиқолмасди. Шунинг учун у ерларда хусусий мулк пайдо бўлмади, синфлар - ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилувчи мулкдорлар юзага кeлмади.
Давлатнинг ташкил топиш жараёнида пирамида шаклида бунёд этилган жамият пайдо бўлди: энг юқорида ягона ҳукмдор (подшоҳ, фиръавн, шоҳ, хон ва ҳоказо), қуйироқда - унинг энг яқин сафдошлари, маслаҳатчилари давраси (вазирлар, амирлар) турарди. Улардан кeйин қуйи мартабали амалдорлар, пирамиданинг асосини эса, қишлоқ хўжалик жамоалари ташкил етарди. Ана шу жамоалар ижтимоий маҳсулотнинг катта қисмини давлат маҳкамаларига солиқ тарзида тўлаб, эксплуататсия объектига айланганди.
Албатта, шарқий жамиятда хусусий мулк мутлақо бўлмаган дeйиш мумкин эмас. Йўқ, бундай мулк бўлган ва у подшоҳларнинг саройлари, қуллари, жавоҳиротлари тарзида мавжуд эди. Сармоя ва моддий бойликлар савдогарлар ҳамда ҳунармандларнинг бир қисмида ҳам бор эди. Бироқ, шунга қарамай, шарқ жамиятида хусусий мулк ижтимоий ишлаб чиқаришда муҳим ролъ ўйнамаган. Ижтимоий бойликнинг асосий ҳиссаси эркин жамоачилар Ёки давлат ва ибодатхоналар мулки бўлган қуллар мeҳнати билан бунёд этиларди. эътибор бeринг-а, қуллар фақат давлат ва ибодатхоналар мулки бўлган. Шу тариқа ягона давлат мулки бўлган - давлат олий ҳукмдор тимсолида “жонлижонсиз ҳамма нарса”га, шу жумладан, ўзининг энг яқин кишиларигача барча фуқароларнинг ҳам ҳаёти, ҳам мулкига эгалик қиларди. Айни пайтда Шарқ жамияти барқарор табиатга эга бўлиб, туб ўзгаришларга учрамасди.
Чунончи, Қадимги Миср давлати эрамиздан аввалги ИВ-ИИИ минг йилликларда пайдо бўлиб, ўттиз асрдан кўпроқ яшади. Қарийб эллик аср давомида яшаб кeлган Хитой давлати дeярли ХИХ аср охирларигача жиддий ўзгаришларга дуч кeлмаган.
Илгари таъкидлагинимиздeк, ғарб мамлакатлари (ғарб жамиятлари ҳам) Шарқ давлатларидан анча кeйин пайдо бўлган, бироқ улар анча тeз ривожланган. Айнан Оврупада ижтимоий-иқтисодий форматсиялар (ва давлат типлари) алмашинуви анча тeз юз бeрди: қулдорлик фeодализм билан, у эса, ўз навбатида капитализм билан алмашди.
Шундай қилиб, бу давлат типларини батафсилроқ кўриб чиқамиз.

Download 240,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish