Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги


 Кўп маҳсулотли моделда нисбий афзаллик



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/115
Sana22.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#87926
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   115
Bog'liq
JahIqt Kaf 11.ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ 1-QISM 10ta

3. Кўп маҳсулотли моделда нисбий афзаллик 
Нисбий афзаллик вазиятини кўриб чиқишда жаҳон хўжалиги фақат икки 
мамлакат иқтисодиѐтидан ташкил топган ва бу икки мамлакат бири бири билан 
фақат икки товар билан савдо қилади деб фараз қилган эдик. Албатта, бу жуда 
ҳам соддалаштирилган ѐндашув. Ҳаѐтда, бир томондан, ҳар бир мамлакат жуда 
кўп сонли бошқа мамлакатлар билан савдо алоқалари олиб борса, иккинчи 
томондан ҳар бир мамлакат жуда кўп сонли маҳсулотларни экспорт ва импорт 
қилади.
Биз кўриб чиқаѐтган икки мамлакат икки хил маҳсулотни эмас, бизга 
маълум бўлмаган кўп сонли маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва уларнинг сони 1 
дан N гача деб фараз қилайлик. Олдингидек, ҳар бир товарнинг қиймати уни 
ишлаб чиқариш учун сарф қилинган меҳнат сарфи билан характерланади, яъни 
i товарнинг қиймати Ai га тенг. Ҳар бир мамлакат учун ҳар бир товарнинг 
нисбий баҳосини бошқа товарни ишлаб чиқариш учун сарф қилинган вақт 
билангина эмас, балки худди шундай товарни хорижий мамлакатда ишлаб 
чиқариш учун сарф қилинган вақт орқали ҳам ҳисоблаш мумкин, яъни А/А*. 
Энди барча ишлаб чиқариладиган товарларни 1 дан N гача шундай тарзда 


35 
жойлаштириб чиқиш керакки, ҳар бир кейинги товарнинг нисбий баҳоси 
олдингисидан катта бўлсин: 
А
1
/ А
1
* < А
2
/ А
2
*
< А
3
/ А
3
* < ... Аn/Аn* 
Шундай қилиб, биз нисбий баҳоси ўсиб борувчи товарлар қаторига эга 
бўламиз. Савдо алоқалари ўрнатилгандан кейин қайси мамлакат қандай 
маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашишини қандай билиш мумкин? Буни 
аниқлаш учун нисбий афзаллик моделида ягона ишлаб чиқариш омили 
ҳисобланган иш кучи қийматинигнг икки мамлакатдаги нисбатини билиш 
зарур. Фараз қилайлик W – Ватанда бир бирлик иш кучи қиймати, W* - 
Хорижда бир бирлик иш кучи қиймати, уларнинг нисбати эса W/W*. Ватанда i 
товарни ишлаб чиқариш харажатларини топиш учун шу товарни ишлаб 
чиқариш зарур бўлган иш вақтини бир бирлик иш вақти қийматига кўпайтириш 
керак: AiW, Хорижда шу маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларини топиш 
учун, ўз навбатида, Ai*W* ни топиш керак.
Агар Ватанда i товарни ишлаб чиқариш харажатлари Хориждагидан паст 
бўлса, яъни AiW < Ai*W* бўлса, Ватанда бу товар арзонроқ бўлади. Бу 
тенгсизликни икки томонини ҳам AiW* га бўлиб, агар W/W* < Ai/Ai* булса, i 
товар Ватанда ишлаб чиқарилишини топиш мумкин. Худди шундай, агар AiW

Ai*W* шарти бажарилса, бу товар Хорижда арзонроқ бўлади. 
Тенгсизликнинг икки томонини AiW* га бўлиб, агар W/W* < Ai/Ai* шарти 
бажарилса, бу товар Хорижда ишлаб чиқарилади. Бошқа сўз билан айтганда, 
қайси мамлакатда нисбий ойлик паст бўлса, яъни товар арзонроқ ишлаб 
чиқарилса, ўша ерда бу товар ишлаб чиқарилади.
Шундай қилиб, Ai/Ai* қаторли нисбий иш ҳақи харажатлари учун W/W* 
фарқлаш чизиғи ролини ўтайди. Унинг чап томонида Ватан ишлаб 
чиқарадиган, ўнг томонида эса Хориж ихтисослашадиган товарлар жойлашади. 
Агар қандайдир товар учун нисбий меҳнат харажатлари нисбий иш ҳақига тенг 
бўлса, бу товар иккала мамлакатда ҳам ишлаб чиқарилади.
Юқорида келтирилган фикрлар ва таҳлил усули кўп сонли мамлакатлар 
ташқи савдосини таҳлил қилишда ҳам қулланилиши мумкин. Бирор бир 


36 
мамлакат кўп сонли харижий мамлакатлар билан ташқи савдо алоаларини олиб 
боаѐтган бўлса, қолган барча мамлакатларни ―хорижий давлаитлар‖ гуруҳига 
киритиш мумкин. Нисбий харажатларнинг барча тамойиллари икки мамлакат 
ўртасидаги ташқи савдо алоқаларини ўрганиш учун ҳам, бир мамлакатнинг кўп 
сонли хорижий мамлакатлар билан ҳам ташқи савдо алоқаларини ўрганиш 
учун ҳам тўғри келади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish