Умум тайёрловчи воситалар Комплекс машқлар 1-вазифа. -Ўйинчилар тўп била дарвоза майдонининг ўнг томонда жойлашади. Қарама-қарши дарвозанинг эркин тўп ташлаш чизиғида оролиғи бир-биридан 3м оролиқда тўрт устинча ўрнатилади.Хужумчилар майдонинг ён чизиғи бўйлаб тўпни ерга уриб олиб юриб устунчаларни оролаб ўтади ва дарвозабонга тўпни ўзатади, сўнг ўзи қарама-қарши дарвоза томон отилиб югуриб дарвозабон қайтарган тўпни илиб олади ва уни ерга уриб олиб юришдан фойдаланиб дарвозага отади.
2-вазифа. -9-м эркин тўп ташлаш чизиғида оролиқ масофа 2,5-3м да 6-тўп. Бир неча тўп майдонинг ён чизиғида жойлашган. Дарвоза майдонининг чап бурчагида жойлашган хар-бир химоячи навбатма-навбат хар-бир тўпга олдинга чиқиб уларга қўлини тегқазиб 6-м чизиққа қайтади ва ён чизиқда ётган тўпни олиб дарвозабонга узатади, сўнг қарама-қарши дарвоза томон отилиб югиради, дарвозабондан қайтиб олган тўпни дарвозага отади.
-Худди шунинг ўзи, фақат бошқа томонга.
3-вазифа. -Ўйинчилар ўрта чизиқда жойлашади. Эркин тўп ташлаш чизиғининг ўнг томонда бир-неча тўплар қўйилади. Хужумчи дарвоза томон тезлашиб югуради ва тўпни олиб дарвозага отади, шундан сўнг, чна орқага тезлашиб югуради яна ётган тўпни олиб дарвозага отади. Хар-бир ўйинчи 8-тадан дарвозага тўп отишни бажаради. Тўп отиш усулини мураббий кўрсатади.
-Худди шунинг ўзи, фақат майдон ўрта чизиғида ораси 3м бўлган устунчалик ўрнатилади. Ўйинчи улар орасидан “илон»симон харакат қилиб ўтиб қайтади.
Ёрдамчи ўйинлар 1. “Қувлашмачоқ”. Бир тўпсиз қувувчи. Бошқа ўйинчиларда битта тўп. Тўпга эга бўган ўйинчига тегиш мумкин эмас. Шунинг учун ўйинчилар қувувчи кимни ушламоқчи бўлса шунги тўп узатади.
2. “Қувлашмачоқ”. Ўйинчилар шерик бўлиб бир-бирининг қўлидан ушлаб олади. Қувувчи шериклар бир-бири қўлини қўйиб юбормасдан бошқаларни ушалши мумкин.
“Қувлашмачоқ”. Жамоа хужумчи ва химоячиларга эга. Қувувчи фақат хужумчи ушлаш мумкин. Химоячилар химоячиларни қувувчидан тўсишга харакат қилади.
4. “Тўп билан қувлашмачоқ” ўйини. Ўйин майдонинг бир бўлагида утказилади икки жамоа тўпга эга. Хужумчилар вазифаси рақиб ўйинчилари ҳаммасига қўлда ушлашган тўпни тегказиш. Тўпни узатиш ва тўп билан уч қадам қилишга рухсат этилади. Тўп тегкан ўйинчи майдонни тарк этади. Барча хужучиларни майдондан чиқарилган сўнг жамоалар рол алмашади.
5. “Қаерда тўп кўп” ўйини волейбол майдонида ўтказилади. Хар бир жамоада иккитадан тўп: ишора ёки сигнал билан тўпни “сетка” устидан рақиб томонга ташланади. Қайси жамоа томонида тўп қолмаган бўлса, улар ғолиб хисобланади.
6. “Қаерда тўп кўп” ўйини волейбол майдонида сетка ўринга гимнастик скамейка қўйилади. Хар бир жамоада икки тўп. Ўйин бошланишига берилган хуштақдан сўнг тўпни ўз майдонига уриб скамейка устидан сапчитиб рақиб майдонига ўтказиш керак. Майдонида тўп қолмаган жамоа ғолиб хисобланади.
7. “Нишоини уриб чиқар” ўйини. Ўйин волейбол майдонида ўтказилади. Юза чизиқда оролиқ масофаси бир метрдан тўплар қўйилади. Хар бир жамоада учтадан ўйинчи сетка бўйлаб 3-метрли худудда (зона) жойлашади, бири сетка остидан тўп отиб нишонга тегкозишга уринади бошқалар уларни химоя қилади. Бошқа ўйинчилар майдон ташқарисида тўп йиғиб ўзларининг “учлик”ларини кейинги хужум қилиши учун тўп билан таъмилайди.
8. Гандбол тўпи билан “отишма” ўйини.
9. “Тўп учун кураш” ўйини. Майдон бўйлаб рақибни шахсий тўсиш. Шахсий химояда бир-бирига ёрдам курсатиш.
10. Уч тўп билан “Тўп учун кураш” ўйини. Қисқа муддатда барча тўпларга эга бўлган жамоа ғолиб хисобланади.
“Харакатли дарвоза” ўйини.
3х3х3 ёки 4х4х4 бўлиб гандбол ўйинаш. 3 тайм 6 дақиқадан, 3 дақиқа дам олиш учун танаффус.
Майдонинг яримида ўйинаш. Шахсий химоя икки тайм 6 дақиқатдан 3 дақиқа танаффус.