Махсус тайёргарлик воситалари
1-вазифа.
-Дарвозабон дарвозада хар-ҳил гимнастик машқларни бажаради. Бажаралиш вақтида ўйинчилар дарвозага тўп йўналтиради, дарвозабон машқларни тўхтатиб, тўпни қайтаришга қиришади.
-Дарвозабон ўнг ёки чап томонларга қўллар ёрдамида айланиб ўтишади. Дастлабки холатга қайтиш вақтида бир гурух ўйинчилар кетма-кет (5-6) дпрвозасини хар-ҳил бурчакларига тўп отилади, дарвозабон вазифаси ушбу отилган тўпларни қайтаришдир.
2-вазифа.
-Икки ўйинчи хар бири икки тўп билан бир-бирига юзланиб 10-12м оролиқ масофада жойлашган. Ўйинчилар орасида 4-6 м оролиқ масофада икки дарвозабон бир-бирига юзланиб туради. Ишорадан сўнг уларнинг бири олдинга дўмболоқ ошади-иккинчиси унинг устидан сакраб ўтади. Ўйинчилар дарвозабонларга навбатма-навбат иккитадан тўп отадилар. Бири дўмболоқ ошганга, иккинчиси сакрашган дарвозабонга тўп отади.
-Дарвозабон олдинга дўмболоқ ошишни бажаради, у дастлабки холатга қайтиб ўтириш холатига келганда, ундан 4-6 м, оролиқ масофада турган иккинчи дарвозабон, биринчи дарвозабон ёнига кетма-кет бирига тўп отади, дарвозабон вазифаси тўпни қайтариш.
3-вазифа.
-Икки дарвозабон, бири тўп билан, бир-бирига қарама-қарши 5-7м оролиқ масофада жойлашган. Тўп билан бўлган дарвозабон олдинга бир қадам бўлиб, тўпни юқорига ташлаб, олдинга дўмболоқ ошишни бажаради. Унинг шериги тўпни юқорига ташлаш вақтида олдинга харакат қилиб, дўмболоқ отган дарвозабон устидан сакраб ўтади ва у тарафга бошқа ўйинчилар томонида йўналтирилган бир, икки тўпни қайтариб сўнг, биринчи дарвозабон юқорига ташлаган тўпини илиб олади.
-Бир чизиқ бўйлаб икки дарвозабон 8-10 оролиқ масофада, учинчиси эса улар бирига юзланиб ўтирган холатда жойлашади.Ўртасида дарвозабон шериклари бири томон олдига думбалоқ ошади. У тўпни юқорига ташлаб, думолоқ ошиш харакатини бажарувчи устидан сакраб ўтади ва ўз навбатида қаршисида турган шериги томон олдинга думбалоқ ошади. Думбалоқ ошишни бажарган дарвозабон хаводаги тўпни жоинни аниқлаб унга дархол ега бўлишга интилади.
4-вазифа.
-Гурух ўйинчилар дарвозабон майдони чизиғи бўйлаб навбатма-навбат 6 м масофадан дарвозабонинг юқори ва пастки қисимларига тўп отишади. Отиш тезлигини кучайтириб ёки камайтириб, ўйинчилар дарвозабон химоя харакатларини мураккаблаштиради. Тўп отилиш оролиқ вақт 5-10 с ташкил қилиш лозим.
-7-10 одамдан ташкил топган гурух ўйинчилар хар қайсиси икки тўп билан хар-ҳил холатда дарвозага тўп отишади. Икки дарвозабон навбатма-навбат алмаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |