Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкет тиббиёт академияси



Download 107,83 Kb.
bet9/14
Sana22.02.2022
Hajmi107,83 Kb.
#104211
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
02.Иситма синдроми

ОИТВ инфекция - НГИ асосидаги касалликларнинг алохида гурухини ташкил этади. Охирги йилларда бу касалликнинг купайиши НГИ структурасини узгартириб юборди. Кондаги иммунодефицит вирусига карши антителоларни топишнинг куп усуллари мавжуд. Шулардан энг таркалгани ЕЛИСАдир.
Усма касалликлари- НГИ сабаблари ичида 2-уринда туради. Иситма чикиш механизми усма тукималардан пироген моддалар (интерлейкин-1 ва бошкалар) чикишидир. Усма жараёнини аниклаш кийинлиги махаллий узгаришларнинг булмаслиги ёки минимал даражада булиши билан боглик. Бундан ташкари онкологик кидиришни кечикиши купчилик врачларнинг иситмани биринчи навбатда
инфекция билан боглашидир .Куп холларда упкаларга, ошкозон ости безига ёки ошкозонга метастаз берган рак иситма билан кечади. Кам учрайдиган бирламчи усмаларга юрак миксомалари киради.Миксомалар иситма,умумий холсизлик,артралгиялар,ЭЧТ ошиши билан кечади.Бу эса купинча инфекцион жараён билан адаштиришга сабаб булади. Ташхиснинг калити булиб юрак етишмовчилиги, катта ва кичик кон айланиш доирасидаги тромбоэмболиялар сабаб булади. НГИ мавжуд беморларни онкологик текширув ноинвазив усулларни уз ичига олади: УТТ, компьютер томограммаси, ЯМР, радиоизотоп сканерлаш, пункцион усуллар, эндоскопик усуллар,лапароскопия. Иммунологик усуллардан кам фойдаланиш максадга мувофикдир.
Системали касалликлар- НГИ сабаблари ичида 3- уринда туради ва системали кизил бурича, ревматоид артрит, системали васкулитлар каби намоён булади. Бу касалликларнинг диагностик белгилари иситма чикишдан сунг намоён булади. Бундай холларда системали патологияга йуналиш динамикада кузатиш ва клиник лаборатор текширишлардан сунг маълум булади ёки носпецифик булган камма симптомларни (миалгия, бош огриши, мушаклар кучсизлиги) таккослаш керак. Бу симптомларни тугри тасниф килиш системали генезга йуналтиради.
Ревматоид артрит- системали бириктирувчи тукиманинг яллигланиш касаллиги булиб, бугимлар ва ички органларнинг прогрессив жарохатланиши билан кечади. Баланд, «сабабсиз» иситма бу касалликнинг ягона белгиси булиб бошланади. Клиник манзарани интоксикация белгилари, лаборатор белгилар аниклаб беради. Артрит белгилари бошида булмаслиги ёки кам ифодаланган булади. Бир неча хафта утгандан сунг артрит белгилари аник намоён булади. Болалар учун йирик бугимларда, буйин умурткаларида огрик, эрталабки карахтлик хос. Бугимларни рентгенологик текширувида даврийлик хос: остеопороз, бугим ёригини торайиши, узуралар, контрактуралар ва анкилозлар шулар хисобига киради. Конда прогрессияланувчи анемия, ЭЧТ ЗОмм/соат дан юкори булади.Ревматоид фактор манфий булиши хам мумкин. Ревмосинамалар мусбат курсаткичларга эга. Узок кечувчи иситманинг охирги пайтларда сабабчиси булиб ревматоид артритнинг висцерал формаси хисобланади. Иситма ревматоид артритнинг узок вакт ягона симптоми булиб келади. Антибактериал давонинг самараси булмайди. Ностероид
яллигланишга карши препаратлар ва глюкокортикоидлар яхши самара беради. Касаллик кечишида артралгия, макулопапуллёз тошма, лимфоаденолатия, талок катталашиши, серозитлар, миалгияларга эътибор бериш лозим. Ревматоид ва антинуклеар факторлар булмайди. Ташхис инфекцион жараённи ва бошка системали касалликларни инкор килиш асосида куйилади.
Стилл синдрома - ревматоид артритнинг бугим-висцерал шакли. Касаллик уткир бошланади, тана харорати кутарилади, бугимларда огрик хамда шиш пайдо булади ва ички органлар жарохатланади.Касалликнинг бошлангич даврида юкори булган иситма реакцияси касаллик авж олиши билан, бугим синдроми шаклланиши билан секин сусайиб боради. Кейинчалик фебрил иситма факатгина касалликнинг авж олиш даврида намоён булади.
Вислер-Фанкони аллергии субпепсиси- куп холларда уткир бошланади.Бошлангич даврининг асосий белгилари- иситма, тошма, бугим шиши ва огрик, висцерал белгилар. Тана харорати юкори-40.5С гача, нотугри типли, ремиттирловчи ёки гектик характерли иситма, касаллик кечишига кура 2-3 хафтадан бир неча ойгача давом этиши мумкин. Баъзиларда касаллик калтираш ва терлаш билан кечиши мумкин. Тошма кардинал белги булиб, аллергик характерли ва полиморф тошма уртикар ёки макуло-папулёз булиб, купинча кул-оёкларда, юз, бугим сохаларида жойлашади. Тошмалар бир неча кундан бир неча хафтагача сакланиб колиши мумкин.Шунингдек лимфоид орган ва жигар реакцияси, висцерал белгилар, бугим синдроми кам кузатилади.
Системали кизил бурича- касаллик бириктирувчи тукиманинг системали зарарланиши, полисиндромлик ва огир кечиши билан характерланади. Касаллик уткир, юкори даражада тана хароратининг кутарилиши, мушак ва бугимларда огрик, полисерозит, пневмонит, нефрит билан бошланиши мумкин. Тери узгаришлари кам эътиборли - митрал капалак, дерматит. Конда анемия, эритроцитлар чукиш тезлиги ошиши ва лейкопения аникланади. LE- хужайралар топилади. Касалликнинг прогрессияланувчи кечиши характерлидир.
Тугунчали nepuapmepuum- мушак типидаги майда ва урта калибрдаги артериялар зарарланиши билан кечадиган системали касаллик. Касаллик уткир, умумий симптомлар- харорат ошиши, озиш, бугим ва кориндаги огрик, терида тошмалар билан бошланади. Кейинчалик поливисцерал синдромлар устунлик кила бошлайди. Бир пайтнинг узида купгина белгиларни кузатиш мумкин (юрак, буйрак, ошкозон-ичак тракти, нерв системаси.ва кузда). Асосий мезон булиб тери биопсияси кисобланади.
Бошка касалликлар- бу гетероген гурух уз ичига этиологияси, диагностика усуллари, даволаш ва касаллик прогнози турлича булган касалликларни олади. НГИ
асосида Крон касаллиги, носпецифик ярали колит, тиреоидит, гранулематоз касалликлар (саркоидоз) ва носпецифик перикардит каби касалликлар ётади. Бу келиб чикишига кура турлича булган касалликларнинг узига хос хусусияти булиб атипик кечишидир. Бу эса яккол аъзо симптоматикасиз иситма синдроми билан характерланиб, НГИ табиатини аниклашда кийинчиликларга олиб келади.
Оилавий Урта ерденгизи иситмаси (периодик касаллик)- кам учрайдиган наслий касаллик булйб, купинча Урта Осиёлик ва жанубий европаликларда (яхудий ва арманларда) учрайди. Периодик касаллик рецидивланувчи иситма, перитонит, артрит, ЭЧТ ошиши ва баъзан плеврит билан характерланади. Бу турдаги эпизодик ёмонлашишлар уз-узидан утиб кетади, лекин куп холларда кечки асорат сифатида амилоидоз кам ривожланади.
Тиреоидит- махаллий симптоматика ва калконсимон без касалланиши белгилари асосий белги булиб хисобланмайди. Огрик синдроми кучсизлиги ёки йуклиги шифокорга бу хакида фикрлашга имконият бермайди. Шунинг учун хар доим кам калконсимон безни текширишга катта ахамият берилмайди. Баъзан буйин сохасида киска вактли дискомфорт ва огрик хакида маълумот олиниши мумкин. Тиреоидитни инкор килиш учун калконсимон без УТТси ва сканерлаш утказиш лозим.
Медикаментоз иситма - дорилар ножуя таъсири структураси 3-5% холларда кузатилади. Иситма дорига аллергик реакциянинг бир туридир. Иситма патогенез жихатидан классик зардоб касаллиги билан боглик булиши ёки иммунологик васкулит куринишида намоён булиши мумкин. Купинча иситма куйидаги дорилар истеъмолидан кейин ривожланиши мумкин: антимикроб препаратлар (пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар, изониазид, нитрофуранлар, сульфаниламидлар, амфотерицин В ), юрак-кон томир препатлари (альфа метилдофа, хинидин, прокаинамид, гидролазин),цитостатиклар (блеомицин, аспаргиназа, прокарбазин) шулар жумласига киради. Шу билан бирга марказий нерв системасига таъсир килувчи препаратлар (карбамазепин, хлорпромазин, галоперидол), яллигланишга карши препаратлар (ибупрофен, аспирин), йодли , антигистамин препаратлар, аллопуринол, левамизол, циметидин кам шулар жумласига киради.

Download 107,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish