ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ ПРОПЕДЕВТИКАСИ КАФЕДРАСИ
“Тасдиқланди”
Ўқув ишлари бўйича проректор
__________ Ш.А.Боймуродов
2021 йил “5 ”июл
“БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ ПРОПЕДЕВТИКАСИ”
МОДУЛИНИНГ ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
(2-курс)
Таълим соҳаси:
|
110000
| |
|
510000
| |
|
|
|
Таълим йўналишлари:
|
5510100
5111000
|
Даволаш иши
Профессионал таълим
(5510100 – Даволаш иши)
|
|
|
|
Тошкент – 2021 й.
Модулнинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил “4” июндаги 121-сонли буйруғи билан тасдиқланган (Болалар касалликлари пропедевтикаси) модул дастури асосида тайёрланган.
Тузувчилар:
|
Бобомуратов Т.А.
|
ТТА, “Болалар касалликлари пропедевтикаси” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
|
|
Нурматова Н.Ф.
|
ТТА, “Болалар касалликлари пропедевтикаси” кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори
|
Тақризчилар:
Ички тақризчи: Халматова Б.Т.
|
ТТА, “1-сон болалар касалликлари” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор
|
Ташқи тақризчи: Шомансурова Э.А.
|
ТошПТИ, “Амбулатор педиатрия ва нур ташҳиси” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор (турдош ОТМ);
|
Модулнинг ишчи ўқув дастури ТТА Илмий Кенгашида муҳокама этилган ва тасдиқланган (2021 йил 30 июндаги “13”-сонли баённома)
Кафедра мудири Бобомуратов Т.А.
Факультет декани Бахриев И.И.
ТТА ўқув-услубий бўлим бошлиғи Массавиров Ш.Ш.
1. Меъёрий ҳужжатлар:
2021/2022 ўқув йилида таҳсил оладиган “5510100-Даволаш иши” ва “5511100-Профессионал таълими” йўналишларининг 2-босқич талабалари:
ДТС: O`zDSt 36.2018:2016;
Малака талаблари: ЎзР ССВ 08.09. 2020 йил;
Ўқув режа: ЎзР ССВ 08.09. 2020 йил 236-сонли буйруқ бн тасдиқланган ўқув режа бн ўқитилади.
2. Ўқув модули ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар.
Болалар касалликлари пропедевтикаси модули бўлажак мутахассисни тайёрлашнинг илк босқичидан талабаларга касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни бошлайди, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда қўллашга имкон яратади.
Модулни ўқитиш учун нормал анатомия, нормал физиология, гистология, биология, биохимия, биофизика, ички касалликлар пропедевтикаси фанлари назарий замин бўлиб хизмат қилади. Болалар касалликлари пропедевтикаси модули кейинчалик терапия, педиатрия ва хирургия, асаб касалликлари, тиббиёт паразитологияси, эпидемиология, юқумли касалликлар модуллари учун назарий замин бўлиб хизмат қилади.
Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Мазкур модул дастури мавзулари тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичининг клиник модулларнинг дастур мавзулари билан узвий боғлиқ ҳолда яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |