Аспирацион санация (сўриб олиш) ни техника ва қоидалари.
Ҳамшира мустақил равишда доимо санация бошлаши мумкин. Катетерни дистал учидан аспирация бошланиши учун бармоқ билан проксимал учидаги тешикни беркитиб туриш керак. Эҳтиёткорлик билан катетерни санация ўтказиладиган жойга олиб борилади. Катетерни оғиз ёки оғиз-ҳалқумга куч билан итариш мумкин эмас. Кейин эса сўриб олиш бошланиши учун аспирацион катетерни проксимал учидаги тешикни бармоқ билан беркитиш керак. Аспирацион санация катетерни секинлик билан чиқариш орқали бажарилади ва уни вақти - вақти билан жойини ўзгартириб турилади. Кўпинча санация бемор ёнбошга ётқизилган ҳолатида ўтказилади. Бу ҳолатда аспирацион санация ўтказилаётганда ажралаётган суюқликларни оғиз орқали эркин оқиб чиқишига имкон беради.Аспирацион жиҳозлар ҳам қусиш рефлексини келиб чиқиши ёки қусишни чақириши мумкин. Ажралмалар ажралиши ошган беморда аспирацион санация ўтказилиши керак, агар бемор қусиб юборса, унинг ҳолатини оғирлаштиради. Агар сиз юмшоқ ёки қаттиқ аспирацион катетер ишлатганингизда беморда қусиш рефлекси пайдо бўлса, тезда катетерни чиқариш керак ва уни қусиш рефлексини чақирмайдиган ҳолатда ушлаб туриб сўнгра аспирацияни бошлаш мумкин.
Нафас аъзолари касалликлари билан огриган болалар ва уларнинг оилаларида хамширалик парвариши.
Ўрганишдан максад.
1. Пастки нафас йуллари касалликлари билан огриган болалар ва уларнинг оилаларида хамширалик парвариши
2. Бронхиал астма билан огриган болалар ва уларнинг оилаларида хамширалик парвариши
3. ОРВИ билан огриган болалар ва уларнинг оилаларида хамширалик парвариши
Пастки нафас йуллари касалликлари
Бронхит - бош бронхлар ва трахеянинг яллигланиш касаллиги хисобланади.
Этиологияси
Этиологияси буйича вирусли, микоплазмали, бактериал ва хламидиозга булинади. Куп холларда нобактериал уткир бронхит кузатилиб, аденовирус, грипп вируси, парагрипп, респиратор-синцитиал вирус, риновирус, Коронавирус ва Микоплазма чакиради. Купинча бактериал инфекция кушилиши кузатилади.
Белгилари.Нафас йуллари ва бронхиал шиллик касалликларида кузгатувчининг зарарлаган жойига караб шиллик каватнинг яллигланиши юзага келади, йутал балгам ажратиш билан кечмайди (курук йутал) натижада хилпилловчи эпителийда бузилиш юзага келади,бу нафас йулларида балгам тупланиб колишига олиб келади, йутал ресепторларини стимуллайди ва хул йутал пайдо булади. Эшитганда шовкинли нафас ва хириллаган товуш эшитилади. 2 ёшдан 3 ёшгача болаларда яллигланишда бронхлар торайиши натижасида бронх балгамни туфлаш хусусияти булмаганлиги туфайли ажралмалар бронх ичида топланиб колади нафас шовкинлари кечаси ухлаб ётганда ёки эрталаб эшитилади.
Ташхиси.Кон тахлили, сийдикнинг умумий тахлили, кондаги газ тахлили, балгамни устириш, рентген тасвири юкори нафас йуллари яллигланишида иситма ва курук йутал кузатилиб, рентген тасвирида узгаришлар аникланмайди.
Даволаш. Вирусли бронхитнинг асосий даволаш усули булиб, иссик туширувчи ва балгам кучирувчи давони куллаш, иккиламчи юкишини унутмасдан антибиотикларни куллаш хисобланади. Бактериал бронхит даврида антибактериал моддалар кулланилади. Аллергик бронхитда бронхларни кенгайтирувчи моддалар берилади. Болаларда йуталга карши моддалар кулланилмайди, чунки, у йутални камайтиради ва балгам ажралишини бузилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |