Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Ўткир коронар синдромларда ҳамширалик жараёни ёрдам кўрсатиш



Download 4,14 Mb.
bet86/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Ўткир коронар синдромларда ҳамширалик жараёни ёрдам кўрсатиш.
Ўткир коронар синдром ривожланишида бир қанча сабаблар мавжуд. Буларга стенокардия, ўткир миокард инфаркти, ҳамда юракка қон оқиб келишининг чегараланишига сабаб бўлувчи, коронар артерияларнинг спазми киради. Коронар артерия касаллигига олиб келувчи қўшимча хавф факторлари қилиб қўйидагиларни кўрсатиш керак, яъни " ўткир коронар синдром" асосида ётувчи, коронар артерияларнинг спазмига олиб келувчи ҳавфли омилларни.
Кокаин қабул қилиш юракни ҳаддан ташқари зўриқишининг ривожланишига олиб келади ва коронар артерияларнинг спазмини чақириши мумкин. Натижада, шу билан бир қаторда ўткир ишемия ривожланади.
Ўткир коронар синдромда ёрдам кўрсатиш
Кўкрагида ишемик оғрик бўлган беморга ШТЁХ ходимининг биринчи ёрдами - бу яхши муносабатдан иборатдир. Бундай вазиятларда беморлар қўзғалган бўлиб, бу- юракнинг қисқаришлар сонини ошишига олиб келади. Бемор учун тинчлантирувчи, тетиклантирувчи парвариш лозим. Беморнинг қисувчи, чегараловчи кийимлари ечилади. Беморларга ярим ўтирган ёки ўтирган ҳолатда қулай вазият берилади. Беморда ҳансираш бор-йўқлигидан қатъий назар кечиктирилмасдан О2 билан таъминлаш керак. Юқори газ оқими 15л/мин бир томонлама клапанли ниқоб орқали берилади. Юз ниқобидан фойдаланиш беморни безовта қилади. Шунинг учун бурун канюлаларидан фойдаланиш қулайдир. Кислородтерапия ўтказишдан мақсад: қонни кислород билан тўлик тўйинтиришдан иборат бўлиб, қолдиқ қонни кўп миқдорда кислород билан таъминлаб, уни зарарланган соҳага етказишдир. Аспиринга аллергия бўлмаса дозаси: 325 мг чайнаш ва ютиш. Таъсири: тромб ҳосил бўлишини камайтириши натижасида артерияда блок йўқолади.
Стенокардия ҳуружида ҳамшира тактикаси.
Коронар артерия деворида атеросклеротик пилакчаларнинг кўпайиши, ўша артерияда қон оқимини секинлашишига олиб келади. Бу ўз навбатида қон оқимини маълум миқдорда камайтиради, лекин бу беморни меъёрий даражадаги фаоллигини таъминлаши мумкин. Аммо, қачонки беморда фаоллик ошиб кетса, ёки стресс кузатилса, юрак мушагининг О2 билан таъминланиши етарли бўлмайди. Бу ҳолатларда кўкракда ишемик оғрик билан бир қаторда бошқа ассоцирланган симптомлар ҳам кузатилиши мумкин. Стенокардия ҳуружида миокард ишемияси аниқданади, лекин бу муаммо, одатда, кардиомиоцитларнинг ўлими содир бўлган вақтгача бўлиб ўтади. Стенокардия холати вақтинчалик бўлиб, симптомларининг такрорланувчи хусусиятига эга, бироқ уларнинг белгилари оғир ишемик ҳолатнинг симптомларидан фарқланмайди (уларнинг регрессия давригача), шунингдек, миокард ишемияси кузатилиб, беморлар шошилинч ёрдамга муҳтож бўладилар. Хуруж тутган маҳалда нитроглицерин таблетка ёки спрей ҳолида берилади, одатдаги доза 0,4 мг. Нитроглицерин периферик қон томирларни кенгайтириб, юрак зўриқиб ишлашини камайтиради (ўз навбатида О2 га бўлган эҳтиёжни камайтиради). Шунингдек, нитроглицерин коронар артерияларни керакли миқдоргача кенгайтириб, зарарланган соҳанинг қон билан таъминланишини оширади. Нитроглицериннинг қон айланиш тизимига кучли таъсирини ҳисобга олиб, бир қанча қарши кўрсатмаларни билган ҳолда, ШТЁХ ходимлари нитроглицеринни беришдан аввал бир қанча саволлар бериши керак. Нитроглицеринни тавсия қилганда систолик артериал босим - 100 мм Hg уст.дан юқори бўлиши керак. Шунингдек, ШТЁХ ходимлари бемордан Виагра дори моддасини қабул қилганми йўқлигини сўраши керак (қабул қилганда 8 соат ичида нитроглицеринни ичиши мумкин эмас). Агар қабул қилса, кейинчалик қайтмас жараёнлар ва хавфли гипотензив ўлим кузатилади.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish