Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet94/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Зўриқиш стенокардияси жисмоний зўриқиш натижасида юракдаги оғриқларни узоқ вақт давомида (2 ойдан кам бўлмаган вақт оралиғида) бир хил куч, бир хил давомийлик ва бир хил даврлар оралиғида намоён бўлиши билан характерланади.
Бемор қандай оғирликдаги жисмоний зўриқишни кўтара олишига қараб зўриқиш стенокардияси 4 функционал синфга бўлинади.
Ностабил стенокардияда касаллик белгилари тез-тез намоён бўлади кучайиб боради ва оғриқларнинг давомийлиги ортиб боради. Баъзи холларда озгина жисмоний зўриқиш хам оғриқларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.Оғриқлар хаттоки бемор тинч холатда бўлганда, жимоний зўриқишсиз хам пайдо бўлиши мумкин, оғриқларни тўхтатиш учун нитроглицерин дозасини кўпайтиришга тўғри келади.
Стенокардия хуружида хамшира парвариши.
1.Беморга тўлиқ ётоқ режимини яратиш
2.Хар 5 минутда 0.0005 нитроглицеринни тил остига бериш
3.АҚБ ва пульни ўлчаш.
5.АҚБ 90/60мм.см уст дан паст бўлиб, тери оппоқ, тахикардия, оғриқ кучайса;
МЕЗАТОН 0,1% тери остига
Зудлик билан врачга хабар бериш;
Электрокардиограмма қилиш.
Нормал электрокардиограмма
Электрокардиогарафия бу юрак фаолияти вақтида ҳосил бўлган электрик жараёнларни график усулда ёзишдир. Ушбу ёзув натижасида хосил бўлган эгри чизиққа эса электрокардиограмма дейилади. Электрокардиограммадаги эгри чизиқлар синхрон ёзиб олинишида тананинг қайси сохаларидан ёзилганлигига қараб турлича бўлади. ЭКГдаги тўғри чизиқ изоэлектрик чизиқ деб, ушбу чизиқдан юқорида жойлашган тишчалар мусбат, пастда жойлашганлари эса манфий тишчалар деб юритилади. 2та тишча оралиғи сегмент дейилади, сегмент билан унга қўшилган чишча биргаликда интервал дейилади. Масалан PQ, ST, TP сегментлари, Т-Р, ёки Р-Q интервали юқоридагиларга мисол бўлади. ЭКГда тишчаларнинг баландлиги (амплитудаси) миллиметрларда, горизонталчизиқ бўйича сегмент ва интервалларнинг давомийлиги секундларда ўлчанади. ЭКГдаги тишчалар Эйнтховен тавсия этганидек P, Q, R, S, T, U лотин харфлари билан номланади, Q, R, S тишчалари алоҳида комплекс сифатида қабул қилинган. ЭКГда, меъёрда Q ва S тишчалар хар доим манфий, Р, R, T, U тишчалар доимо мусбат бўлади.
Р тишча бўлмачалар мускулларида қўзғалиш тарқалиши оқибатида вужудга келади, шунинг учун бўлмачалар тишчаси дейилади, унингдавомийлиги 0,10-0,11 секунд, амплитудаси 2-2,5 ммга тенг.
PQ сегменти изоэлектрик чизиқда жойлашган, P-Q интервалининг давомийлиги 0,12-0,20 секунд бўлиб, қўзғалишни бўлмачалардан қоринчаларга ўтишини кўрсатиб беради.
QRS комплекси қоринчалар қисқаришининг бошланғич қисми бўлиб, ST сегменти ва Т тишчаси қоринчалар қисқаришининг охирги қисмларидир. Аввал қоринчалараро девор, кейин қоринчалар қўзғалади. QRS комплексининг вақти 0,07-0,11 секунддан ошмаслиги керак. Q тишчанинг чуқурлиги R тишчанинг 1/4ни ташкил этади.
ST сегменти қўзғалишни иккала қоринча мускулларига тарқалиш даврини ўз ичига олади. ST сегменти изоэлектрик чизиқда жойлашган бўлиб, унинг 1 мм юқори ёки пастга силжиши патология ҳисобланади.
Т тишча қоринчаларни қўзғалиш холатидан чиқиши ёки реполяризацияни билдиради, унинг давомийлиги аниқланмайди, баландлиги эса2ммдан 10ммгача бўлади.
U тишча ЭКГнинг диастолик интервалида Т тишчадан кейин ёзилади, қоринчалар айрим мускулларида реполяризацияни кечикиши оқибатида хосил бўлади. Унинг амплитудаси 2-3ммни ташкил этади.
Q – T интервали шартли равишда юракни электрик систоласи дейилади, унинг давомийлиги Q тишчани бошидан Т тишчани охиригача ўлчанади, ушбу интервални давомийлиги юрак ритмига боғлиқ бўлиб, юрак ритми тез бўлса Q – T вақти қисқа бўлади. Умумий юрак циклининг электрик активлиги R-R интервал билан белгиланади.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish