2. Хуружлар булмаганда хамширалик парвариши
- Энг мухими уз-узини бошкариш ва хуружлар юзага келишидан сакланиш.
- Кундалик хаётда стрессларни энгиллатиш учун ёрдам бериш: кукрак ёшида ва мактабгача ёшдаги болалар дориларни кабул килишини ва аллергенларсиз мухит яратишни она контрол килади, бунда ота хам катнашаётганини билиш керак ва болани тарбиялашда она кийналиб колмаслиги учун унга ёрдам бериш лозим. Мактаб ёшидаги ва пубертат ёшидаги болалар мустакил буладилар шунинг учун уларни кувватлаш ва мустакиллиги учун шароит яратиш керак.
- Мактаб ёшидаги болаларда уз-узини парваришлаш хусусиятини ривожлантириш учун инструктаж утказилади: куринадиган белгилар бо’лмаганда дориларни кабул килиш, нафас тренажёридан (пикфлоуметр)дан фойдаланиш, корин типида нафас олиш хусусиятларини узлаштириш ва балгамни туфлаш, кундалик хаёт режими ва организмни чиниктириш, тугри хаёт тарзи ва зарур булган хаёт шароитларини яратишдан иборат.
3.Мавзу:Ўткир юрак етишмовчишлигида ҳамширалик жараёни.
Юрак - қон томир тизими анатомия ва физиологияси- юрак-қон томир тизимининг асосий аъзоси юрак ҳисобланади. У махсус мушакли аъзо бўлиб, одам организмидаги қоннинг насос сифатида ҳайдалишини таъминлайди. Юракда 4 та камера ва 4 та клапан мавжуд. Юқори камералар, яъни юракнинг юқориги ўнг ва чап қисми - ўнг ва чап бўлмачалар, пастки камералар эса - ўнг ва чап қоринчалар дейилади. Юрак-қон томир тизимининг бошқа асосий тузилмаларини қон томирлар ташкил қилиб, улар 3 асосий типга ажратилади. Артериал қон- томирлар қонни юракдан бутун организмга етказиб беради. Артериялар қонни юракдан чиқувчи артерия, яъни аортадан олади. Кейин артериялар майдароқ калибрдаги артериал қон томирларга - артериолаларга бўлинади, улар эса ўз навбатида капиллярларда тугайди. Капиллярлар қон томирларини бир-бири билан боғлайди. Капиллярларнинг ўзанидан О2 организм ҳужайраларига берилади ва метаболизмнинг маҳсулотлари, шунингдек, СО2 гази олиб чиқиб кетилади. Капиллярлар ўзанини тарк этувчи қон, майда веналарга йиғилади ва улар венулалар деб юритилади. Юракка якинлашган сари венулалар бирлапшб, нисбатан йирик веналарни ҳосил қилади. Охирида пастки ковак вена (тананинг пастки қисмидан қон йиғади) ва юқори ковак вена (тананинг юқори қисмидан қон йиғади) шаклланади. Юрак-қон томир тизимининг фаолияти- организмдаги қоннинг айланиши,яъни транспортини таъминлашдан иборат. Ўткир юрак - қон томир етишмовчилигини келтириб чиқарувчи касалликлар: Ўткир миокард инфаркти, кардиомиопатия , миокардитлар, гипертония касаллиги, юракни тўғма ва орттирилган нуқсонлари, атеросклероз, тромбоэмболиялар, стенокардия ва б. Ўткир юрак ва қон томир етишмовчилиги билан оғриган беморлар муаммолари: Кам ҳаракатлилик, ортиқча вазн.
Do'stlaringiz bilan baham: |