7. 1- Мавзу. Валеология предмети, мақсад вазифалари. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
Рационал овқатланишни тарғиб қилиш.
Соғлом турмуш тарзи. Тиббиёт ходимининг этикаси ва деонтологияси.
Мавзу: Валеология предмети, мақсад вазифалари.Соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
Саломатлик инсоннинг энг улуғвор бойлигидир. Жисмоний тарбия институтларининг асосий вазифаларидан бири саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш соҳасида назарий ва амалий билимларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашдир. Афсуски МДҲ давлатларида турли касалликларга чалиниш ҳозирги кунда ниҳоятда юқори даражада бўлиб, гепатит, сил касаллиги, руҳий касалликлар, онкологик касалликлар миқдори ортиб бормоқда. Шу жумладан алкаголизм ва наркоманиянинг, тамаки чекишнинг миллатлар генафондига салбий таъсир кўрсатишига, уларнинг камайиб ва йўқолиб кетиш хавфини туғдирмоқда. Халқларнинг 70 % “Ҳали бемор эмас” деган ибора билан аталишига лойиқ бўлиб қолган. Инсониятнинг маънавий жиҳатдан етук бўлишида адабиёт, санъат диннинг аҳамияти етакчи бўлса, интелектуал ривожланишда таълим, тарбия ва илмнинг аҳамияти каттадир. Жисмоний жиҳатдан соғлом ривожланишда эса жисмоний тарбия, спорт ва соғлиқни сақлаш тизимини аҳамияти бебаҳодир.
Олимларнинг фикрига кўра саломатликнинг ҳолатига турли омилларининг қуйидаги миқдорий кўрсаткичлар билан ифодаланади: ирсият 20 %, ташқи муҳит таъсири 20 %, турмуш тарзи-50%, тиббий ёрдам даражаси-10 %, демак, одам саломатлиги- бу ижтимоий ташқи муҳит ва биологик омилларнинг бир-бири орасидаги мураккаб муносабатлар натижасидир. Бу орада янги илмий йўналиш- валеология фани вужудга келди. Валеология сўзи юнонча valeo-сўзидан олинган бўлиб, унинг маъноси саломат бўлиш деганидир. Бу атама 1 чи маротаба 1982 йилда И. И. Брахман томонидан таклиф этилган. Валеология кафедраси биринчи бор 1987 йилда Ленинград шаҳрида врачлар малакасини ошириш институти қошида профессор В. П. Петленко томонидан ташкил этилган.
Валеологиянинг асл мақсади муайян шахснинг саломатлигини назорат қилиш ва таъминлаш орқали оиланинг, жамиятнинг, миллатнинг ва давлатнинг мустаҳкам бўлишига асос яратишдир. Валеология фан сифатида тиббиёт, жисмоний тарбия назариёти ва амалиёти, экология, биология, психология, хуқуқшунослик, жамиятшунослик ҳамда бошқа фанларнинг инсон саломатлигига тегишли асослари жамламаси сифатида шаклланган. Р. Ф. А нинг академиги В. П. Петленконинг таърифига биноан, валеология фанининг рўёбга чиқиши – бу саломатлик тўғрисидаги тафаккурнинг шиддат билан олға интилишининг аксидир. Бу фанга оид беш томлик биринчи илмий ва ўқув қўлланмаси ҳам В. П. Петленко қаламига мансубдир. Валеология ўрганадиган ва ҳал қиладиган муаммоларни қуйидагилар ташкил этади: 1)саломатликнинг тиббий биологик ва ижтимоий омилларини ўрганиш; 2) саломатликнинг шаклланиш механизмларини ўрганиш; 3) муайян шахснинг саломатлиги даражасини ва турмуш тарзини баҳолаш услубларини яратиш; 4) саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш борасида амалий услублар яратиш; 5) валеология таълимини ўрнатиш борасида назарий ва услубий қўлланмалар яратиш.
Валеология фанининг вазифаси соғлом ёки касалликка мойил инсон хусусиятларини таҳлил қилиш ва ўргатишдан иборат бўлса, унинг мақсадида эса ҳар бир инсоннинг саломатлигини шакллантириш, валеологиянинг турли хил-тиббий, биологик, ижтимоий, иктисодий, сиёсий, фалсафий маърифий маънавий сақлаш ва бошка фанлар асосида вужудга келган интегратив фан эканлиги исботлаш ва мустаҳкамлаш тўғрисидаги назарий ва амалий билимлар билан қуроллантиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |