Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


ШТЁ асосий босқич мутахассисининг мажбуриятлари



Download 4,14 Mb.
bet60/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   145
Bog'liq
Шош-3

ШТЁ асосий босқич мутахассисининг мажбуриятлари.
Шошилинч Тиббий Ёрдам Асосий Босқич Мутахассиси (ШТЁ-АБМ) минимал миқдордаги дори воситалари ва мосламалар тўплами ёрдамида кичик инвазив муолажаларни ўтказишни ўз ичига олади. Ўқитиш дастури травматалогик ёрдам кўрсатишда беморларни тирик қолиш кўрсаткичини кўтаришга даволаш муолажаларини амалий воситаларини ўргатишга қаратилган бўлади. Курснинг асосий мақсади фавқулотда ҳолат рўй берган жойда барвақт даволаш муолажаларини ўтказиш, транспортировкани тезлаштириш, бемор ҳаётига хавф солувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда тирик қолиш кўрсаткичини кўтариш ва даволаниш муддатини қисқартиришни ўргатишдан иборатдир. Бу курснинг ўзига хос хусусияти курс иштирокчилари ҳеч қандай махсус мутахассисликка эга бўлмасликлари мумкин.

Фавқулотда вазиятларни санаб ўтиш, тиббиёт ходимининг ҳимоя мосламалари, психологик тайёргарлиги, умумий эҳтиёткорлик чоралари.
Фавқулотда вазият - одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф тиббий мухитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли тиббий ҳодиса ёки бошка табиий ҳодиса ёки бошка табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият.
Фавқулотда вазиятларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин: тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиши, ер кўчкиси, ёнғин ва портлаш, транспорт энергетика ва коммунал тизимлардаги авария, кимёвий ва радиациявий хавфли объектларда юз бериши мумкин бўлган авария ва ҳалокатлар, гидротехника иншоотларида юз бериши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларни кузатиш, ўрганиш.
Шахсий ҳимоя мосламалари (ШҲВ) бу ШТЁХ ходимини ўз иш жараёнида кимёвий, радиологик, физик, механик, электрик ва атрофдаги бошқа ҳавфли омиллар билан тўқнашиш натижасида юзага келадиган шикастланиш ва касалланишдан ҳимояланиш учун ишлатилади. ШҲВ ҳимояловчи юз - ниқоб, бош кийим, кўзойнак ва оёқ кийимлардан ташқари комбенизон, қўлкоп, зирх, антифон ва респираторларга ўхшаш бошқа мосламаларни ҳам ўз ичига олади. Шифохонагача бўлган ШТЁХ ходими доимо ҳодисага мувофиқ келадиган керакли ҳимояловчи мосламани қўллаши шарт.
Ҳодиса юз берган жойда ШТЁХ ходими ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатиладиган ШҲВ га қўшимча равишда қўлкоп, халат, юз ёки тиббий ниқоб, ҳимояловчи СЎВ ШТЁШ, Амбу қопчаси, СЎВ учун чўнтак ниқобларидан иборат бўлган тиббий ходим ШҲВ сини ишлатилиши мўлжалланган вазиятларда ШТЁХ ходими танасига, кўзига, терисига, оғзига ва бошқа шиллиқ қаватларига ёки кийимларига қон ва биологик ажралмаларни тегишини олдини олувчи ҳимоя воситалари ишлатишни ўрганади.
Психологик тайёргарлик.
Психологик тайёргарлик психолог ва мутахассислар томонидан амалга ошириш керак. Йиғилишда қўрқув, ҳиссиётлар ва реакциялар очиқ муҳокама қилиш керак. ШТЁ ходимидан ташқари унинг оила аъзолари, ўртоқлари ва ҳамкасблари ҳам у билан биргаликда унда кузатилаётган стрессли ҳолат таъсири остида қолиши мумкин. ШТЁХ ходими ўзи қила оладиган бир нечта иш мавжуд. У стрессни енгиш қобилиятини ошириш учун ҳаёт тарзини ёки диетасини ўзгартириши мумкин. Қуйидагиларни исътемол қилишни чеклаш:

  • шакар

  • Кофеин

  • алкогол

Янги танланган диета ҳам соғлом ва мувозанатлаштирилган бўлиши шарт. Доимий юқори жисмоний иш ҳам стрессни камайтиришга ёрдам беради. ШТЁХ ходими стрессни камайтириш учун медитация ёки чиройли тасвирларни кўз олдига келтиришга ўхшаш махсус бўшашиш усулларини ишлатиши мумкин. ШТЁХ ходими ишига, дам олишига, оиласига ва соғлиғига тегишли масалалар ўртасида мувозанатни ишлаб чиқиши ҳолатларни енгишга ёрдам берувчи ички қўллаб қувватлаш механизмини ва психологик ҳимояни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Умумий эҳтиёткорлик чоралари (УЭЧ) инфекцион назорат тизими бўлиб, қон ва организмдаги барча суюқликлар ОИТС, вирусли гепатит ва бошқа инфекцион агентлар билан зарарланган ва қон билан юқиши мумкин бўлган касалликларни олдини олишга қаратилади. Халат, қўлқоп, ниқоб ишлатилиши керак. Ҳар бир беъмор кўригидан кейин қўлларни ювиш ва асбобларни дезинфекциясини ўтказиш керак.


Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish