Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълим ривожлагтириш маркази тошкент тиббиёт академияси



Download 19,72 Mb.
bet33/36
Sana28.03.2022
Hajmi19,72 Mb.
#513614
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
1 кисм Умумий Патологик анатомия

Электронограммалар



1. Бўричасимон нефрит. Электрон қаттиқлашган иммун комплексларнинг депозитлари қалинлашган капиллярларнинг базал мембранасининг эндотелиал томонида жойлашган, эндотелий тагида, подоцитлар ва мезангийда жойлашган.



Мавзунинг асосий назарий саволлари
Нормал иммун жавоб: ҳужайра, тўқима, рецепторлар, медиаторлар.
Ҳар хил микроблар ва шикастланган ҳужайралар томонидан ишлаб чиқариладиган молекулаларни таниш учун тўғма иммун тизим ҳар хил рецепторларни ишлатади, айниқса Toll-симон рецепторлар.
Лимфоцитлар адаптив иммунитет медиаторлари бўлиб, антигенлар учун ягона специфик ва ҳар хил рецепторларни ишлаб чиқарадиган ҳужайрадирлар.
T (лимфоцитлар, тимусдан олинадилар) T-ҳужайрали рецепторлар (TCR) деган, оқсилларнинг пептид қисмларини антиген кўрсатадиган ҳужайраларнинг юзасида жойлашган антигенлар рецепторларни экспрессиялайдилар.
Суяк кўмигидан олинган лимфоцитлардан кенг спектрли антигенларни танийдиган мембранали антитаначалар экспрессияланадилар. В-ҳужайралар антитаначаларни секреция қиладиган плазматик ҳужайраларга айланиш учун фаоллашадилар.
Табиий киллерлар баъзи микроблар билан зарарланган ҳужайраларни ўлдирадилар ёки стрессга учраб тикланмайдиган даражага тушадилар (NK). NK-ҳужайралар MHC молекулаларини танийдиган фақат соғ ҳужайраларда жойлашган камайтирувчи рецепторларни ишлаб чиқадилар, шунинг учун улар нормал ҳужайраларни ўлдирмайдилар.
Антиген таништирувчи ҳужайралар (АРС) микроб ва бошқа антигенларни ушлаб лимфоид органларга етқазадилар ва лимфоцитларга таништирадилар. Энг муҳимлари дендрит ҳужайралар бўлиб кўп тўқималарнинг эпителийсида яшайдилар.
Иммун тизимнинг ҳужайралари етук лимфоцилар ишлаб чиқарадиган соҳалар (генератив лимфоидлиаъзолар, суяк кўмиги ва тимус) соҳалардан тузилган бўлиб, бошқа аъзолар иммун жавоблар соҳаларидир (периферик лимфоид аъзолар, лимфатиктугунлар, талоқ ва шилиқ пардаларининг лимфоид тўқималари).
Микробларга барварқт реакция тўғма иммунитет механизмлари билан кечади. Бу механизмлар эпителиал тўсиқлар, фагоцитлар, NK-ҳужайраларва плазма оқсиллари, масалан, комплемент тизими. Туғма иммунитет реакциялари яллиғланиш шаклида бўлади. Туғма иммунитет нозик антиген спецификлик ёки хотираси бўлмайди.
Адаптив иммунитетнинг ҳимояловчи реакциялари секин ривожланадилар, аммо кучли ва йўналтирилган.
Микроб ва бегона агентлар дендритли ҳужайралар томонидан ушланиб, лимфатик тугунларга етказилади ва содда лимфоцитлар томонидан таниладилар. Лимфоцитлар пролиферация учун фаоллашиб, эффектор ҳужайралар ва хотира ҳужайраларига дифференциациялашадилар.
Ҳужайра орқали юритиладиган иммунитет Т-лимфоцитларнинг ҳужайра ичидаги микробларга (масалан, фагоцитиланган микроблар ва инфекцияга чалинган микробларнинг цитоплазмасида бўладилар) реакциясидир. Гуморал иммунитет антитаначалар томонидан йўналтиради ва ҳужарадан ташқаридаги микроблар учун яхши таъсир кўрсатади (қон айланишда ва шиллиқ қаватларида).
CD4 +Т-лимфоцитлар В-ҳужайраларга антитана ишлаб чиқаришда кўмаклашади, макрофагларни ютилган микробларни йўқотиш учун, жалб этилган лейкоцитларнинг фаоллаштирилиши, оқсилли антигенларга ҳамма жавобларни бошқарадилар. CD4 + Т-ҳужайраларнинг вазифалари секреция қилинадиган оқсиллар цитокинлар билан ривожланади. CD8 + цитотоксик Т-лимфоцитлар цитоплазмасида антигенларни экспрессиялайдиган ҳужайраларни ўлдирадилар (масалан, вирус билан зарарланган, ўсма ҳужайралар), цитокинларни ҳам ишлаб чиқарадилар.
Плазматик ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарадиган антитаначалар микробларни нейтраллаб, уларнинг зарарларини блоклайдилар патоген омилларни фагоцитозга учратиб парчалайдилар. Антитаначалар чақалоқларга пассив иммунитет ҳосил қиладилар.
Тез гиперсезувчанлик реакцияси (I Тип)
Бу аллергик реакция ёки аллергия деб аталади
Булар TH2 ларнинг IgE ишлаб чиқаришга кучли реакцияси экологик антигенлар (аллергенлар ) томонидар генетик мойил индивидуумларда бўлади.
IgE Fcε семиз ҳужайралар рецепторларига бирикганида сезилади; аллергеннинг такроран таъсирланиши IgE ва Fc Riнинг тикилишига олиб келади, семиз ҳужайраларни фаоллашиб, медиаторлар ишлаб чиқарилишига олиб келади.
Муҳим медиаторлар гистамин, протеазалар ва бошқа гранулар ичидаги моддалар, простагландинлар ва лейкотриенлар ва цитокинлардир.
Медиаторлар тез томир реакциялари ва кечикган фазалар реакцияларига (ялиғланиш)га жавобгарлар.
Клиник намоёнлар маҳаллий ёки тизимли бўладилар ва оз бурун битишидаги таъсирланишдан то фатал анафилаксиягача бўлади.

Антитаначилар ва иммун комплекслар томонидан чақирилган касаллирлар патогенези


Антитаналар ҳужайраларни комплемент оқсиллари билан қоплаб (опсонизациялаб) ёки ҳужайраларни фагоцитозга йўналтиришлари мумкин. Натижаси опсонизацияланган ҳужайраларнинг силласи қуришига олиб келади.
Антитаначалар ва иммун комплекслар тўқима ёки қон томирларида йиғилиб комплементнинг фаоллашуви, лейкоцитларнинг Fc-рецепторларидан парчаланиш моддаларининг чиқарилиши ўткир яллиғланиш реакцияларини чақириши мумкин. Яллиғланиш реакциялари шикастланишга олиб келади.
Антитаначалар ҳужайра юзасидаги рецепторлар ёки бошқа молекулалар билан бирикиб функияларидаги бузилишларга олиб келадилар (ёки пасайиш ёки бошқарилмайдиган даражадаги кучайиш) ҳужайралар шикастланмасдан.

Т-ҳужайрал орқали кечадиган гиперсзувчанликнинг механизмлари


Цитокинлар билан кечадиган яллиғланиш: CD4 + Т-ҳужайралар оқсилли антиген таъсирида фаоллашиб, TH1 ва TH17га айланадилар. Антигеннинг кейинги таъсири цитокинлар ишлаб чиқарилишига олиб келадилар. IFN-γ макрофагларни фаоллаштириб тўқималарни шикастлаб, фиброзга олиб келадилар, IL-17 ва бошқа цитокинлар лейкоцитларни чақириб яллиғланишга олиб келадилар.
Т-ҳужайрал билан кечадиган классик яллиғланиш реакцияси секин гиперсезувчанлик реакциясига кирадилар.

Иммунологик толерантлик ва аутоиммунитет


Ўз антигенларга иммун тизимнинг муҳим жиҳатидир, торелантликнинг бузилиши аутоиммун касалликларга олиб келади.
Марказий толерантлик: марказий (генератив) лифоид органларнинг аутоантигенларни танийдиган етук бўлмаган лимфоцитлар апоптоз йўли билан ўлдирадилар; В-ҳужайралар қаторида автореактив бўлган баъзи лимфоцитлар янги аутореактив бўлмаган антигенли рецепторларга ўтадилар.
Периферик толерантлик: четдаги тўқималарнинг аутоантигенларни танийдиган етук лимфоцитлар функционал нофаол (анергик) бўладилар ва бошқарувчи Т-лимфоцитлар ёрдамида ўладилар ёки апоптозга учрайдилар.
Ўзининг толерантлигини бузиб, аутоиммун касалликга олиб келадиган омиллар: ҳар хил мойилликнинг генларини наслдан наслга ўтиши (1) толерантликнинг ҳар хил йўлларини бузадиган генларини наслдан наслга ўтиши, ва (2) ва тўқиманинг аутобошқарилишини бузадиган антиген ва тўқималарнинг шикастланиб, АРС ни фаоллаштирадиган лимфоцитлар.
Аутоиммун касалликлар одатда сурункали ёки шткир ривожланадиган бўладилар, шикастланишнинг тури иммун жавобнинг хусисияти билан ўлчанади.
Системали (тизимли) қизил волчанка
Системали (тизимли) қизил волчанка – оғир кечадиган сурункали касаллик бўлиб, қон томирлари, тери, барча ички аъзолар бириктирувчи тўқимасининг шикастланиши билан кечади. Бу касаллик кўпинча ёшларда (айниқса, аёллар ва қизларда), касалликка мойил бўлган кишиларда учрайди. Системали қизил волчанка касаллигида ички аъзоларнинг зарарланиши асосий ўрин тутади.
Вирус таъсирида (баъзан вирусга қарши антитаналар таъсирида) шу касалликка мойиллик мавжудлигида иммунологик жавобни бошқариш ўзгаради: Т-лимфоцитлар камайиши ва В-лимфоцитлар фаоллигининг ортиши – гуморал иммунитетнинг фаоллигини оширади. Беморлар аъзои баданида назорат қилиб бўлмайдиган, ҳар хил тўқималарга, тана оқсилларига қарши антитаналар пайдо бўлади. Биринчи босқичда иммун бирикмалар пайдо бўлади ва улар аъзолар ва тўқималарда жойлашади (хусусан, майда қон томирларда), бу бирикмалар аъзоларни жароҳатлантиради ва иммун яллиғланишга олиб келади. Яллиғланиш ва бириктирувчи тўқиманинг зарарланиши натижасида янги антигенлар пайдо бўлади, бунга жавобан яна антитаналар кузатилади, шу тариқа касаллик сурункали кечади.

Шегрен синдроми


Шегрен синдроми яллиғланишли касаллик бўлиб, аввало кўз ёши ва сўлак безларининг шикастланиши ва оғиз ва кўзларда қуруқлик билан кечади.
Касаллик шу безларда экспрессияланадиган Т-ҳужараларнинг ўзидаги ноаниқ антигенига ёки вируснинг антигенларига қарши аутоиммун реакцияси билан боғлиқ.

Трансплантат (аллотрансплантат)ни таниш ва қабул бўлмаслиги


Паренхиматоз аъзоларнинг трансплантатни қабул бўлмаслиги асосан хўжаин Т- ҳужайраларни бегона HLA антигенларни трансплантантнинг ўзида ёки билвосита танигани учун юзага келади.
Паренхиматоз органларнинг трансплантатни қабул бўлмаслигининг турлари ва механизми:
Жуда тез ажралиш. Пайдо бўлган антитаначалар эндотелийга бирикиб, тезда тромбозга, ишемик шикастланишга ёки трансплантни шикастланишига олиб келади.
Ўткир ҳужайравий ажралиш. Т-ҳужайралар ўрнатилган паренхимани (ва томирни) цитотоксик ва яллиғланиш реакциялари билан шикастлайдилар.
Ўткир гуморал ажралиш. Антитаналар трансплантнинг томирли тўрини шикастлайдилар.
Сурункали ажралиш. Артериосклероз зўрлик қилади, бу тур Т-ҳужайралар ва антитаначалар фаоллашуви билан кечади. Т-ҳужайралар силлиқ мушакли ҳужайраларни пролиферациясини фаоллаштирадиган цитокинларни ишлаб чиқадилар, антитаначалар эндотелийнинг шикастланишига олиб келадилар. томирлар шикастланиши ва Т-ҳужайравий реакциялар паренхиматоз фиброзга олиб келадилар.
Трансплантат ажралишининг даволаш трансплантантга қарши имунн реакцияларни камайтирадиган иммунодепрессантлар билан боғлиқ.
Гемопоэтик пояли ҳужайралар (ГПҲ) Трансплантацияси донор ва реципиентнинг яхши танлашни талаб қилади ва кўп вақтларда « хўжаинга қарши трансплантат» ва иммун танқислик касаллиги билан оғир кечади(GVHD).
Бирламчи наслдан наслга ўтувчи иммунотанқислик касалликлари
Бу касалликлар лимфоцитларнинг етилиши ва вазифаларини бажарилишида ёки туғма иммунитетдаги мутациялар орқали чақирилади.
Туғма иммунитетнинг нуқсонлари фагоцитлар, комплемент ва туғма иммун рецепторлпр вазифаларининг нуқсонларини ўз ичига олади.
Лимфоцит ва адаптив иммунн жавобга таъсир қиладиган кенг тарқалган касаллик:
X-SCID: Т-ва В-ҳужайралар етилишининг бузилиши; цитокинли рецепторнинг умумий γ-занжиридаги мутациялар, IL-7 сигналларининг ўтказувчилигилаги нуқсонлар ва нуқсонли лимфопоэзга олиб келади
Аутосом-рецессив SCID: Т-ҳужайралар етилишининг бузилиши, антитаначалар жавобининг иккиламчи нуқсони; 50%ҳолатларда ADA ни кодлайдиган геннинг мутациясига боғлиқ ,бу токсик метаболитларнинг йиғилишига олиб келади.
X-билан боғлиқ агаммаглюбулинемия (XLA): В-ҳужайралар етилишининг бузилиши, антителалар йўқлиги; В-ҳужайрали тирозинкиназани кодлайдиган BTK генлариниг мутацияси билан боғлиқ,
Умумий ўзгарувчан иммунотанқислик: антитаначалар ишлаб чиқаришдаги нуқсонлар; кўп ҳолатларда сабаблари ноаниқ
IgA нинг танловли танқислиги: IgA ишлаб чиқарилишининг камайтирилиши; сабаблари ноаниқ
X-билан боғлиқ синдром гипер-IgM: изотурли коммутацияли баланд аффинитетли антитаначаларни ишлаб чиқараолмаслик (IgG, IgA, IgE); CD40L қодлайдиган геннинг мутацияси
X-билан боғлиқ лимфопролифератив касаллик (XLP): сигнал ҳужайранинг нуқсони, Эпштейна-Барр вирусига нуқсонли жавоб қайтаради ва лимфопролиферацияга олиб келади
Бу касалликлар клиникада ёшликда инфекцияларга мойилликни оширадилар.
ОИТС инфекциясининг кечиши ва патогенези
Вируснинг ҳужайрага кириши: хемокинлар рецепторлари бўлмиш CD4 ва корецепторлар керак бўладилар; gp41 оқсиллари туфайли вирусли gp120 ва ҳужайранинг қўшилишини назарда тутилади; асосий ҳужайравий мишенлар CD4 + хелпер Т-ҳужайралар, макрофаглар, ДҲ.
Вирусли репликация: провируснинггеноми ДНКга интеграцияланади; вируснинг генларининг экспрессияси инфекцияланишга чалинган ҳужайралар чақирадилар (масалан, инфекцион микроблар, цитокинлар).
Инфекциянинг кучайиши: шиллиқ қаватнинг Т-ҳужайралари ДҲ ўткир инфекцияси; виремия вируснинг тарқалиши билан кечадиган; лимфоид тўқималарнинг яширин инфекцияси; давомли вирусли репликация ва кучайувчан CD4 + Т-ҳужайралар йўқотиш
Иммунотанқислик механизмлари:
Т-ҳужайралар йўқотилиши CD4+: вирусларнинг репликацияси ва кўпайиётганида (бошқа цитопатологик инфекцияларга ўхшаш); cурункали кучайиш оқибатидаги апоптоз; тимуснинг фаоллигини пасайиши; функционал нуқсонлар.
Макрофаг ва ДҲларнинг нуқсонли вазифалари
ОИТСнинг клиник жиҳатлари оппортунистик инфекцияларни, ўсмаларни, В-ҳужайрали лимфомаларни, МНС аномлияларини ўз ичига олади.
Амилоидоз
Амилоидоз–бу ҳужайра ташқарисида номуносиб оқсилларнинг тўпланиб, эримайдиган фибрилляр агрегатлар ҳосил қилганида юзага келадиган бузилиш.
Бу оқсилларнинг тўпланиши оқсилларнинг жуда кўп ишлаб чиқарилишида, нотўғри жойлашиши ва агрегациясида, мутациялар натижасидаги тўпланиш ва агрегацияга моил оқсиллар, нуқсонли ёки тўлиқ бўлмаган ҳужайра ташқарисидаги оқсилларнинг протеолитик деградацияси.
Амилоидоз маҳаллий ва тизимли бўлиши мумкин. Бу ҳар хил бирламчи бузилишлар моноклонал B-ҳужайралар пролиферацияси (амилоидли қолдиқлар иммуноглобулиннинг енгил занжирларидан тузилган)га олиб келади; сурункали яллиғланувчи касалликлар, ревматоид артрит (амилоида A оқсилининг тўпланиши); Альцгеймер касаллиги (амилоид b оқсили); амилоиди қолдиқлар мутант нормал оқсиллардан тузилган оилавий шароитлар (масалан, транстиретин, оилавий амилоидли полинейропатиялар); диализ билан боғлиқ амилоидоз (клиренси зарарли бўлган β2-микроглобулиннинг қолдиқлари).
Амилоиднинг қолдиқлари тўқималар ва ҳужайраларга босим остида шикастланиши ва уларнинг нормал вазифаларини бузилишига олиб келади.
9 Дарс. Неоплазия. канцерогенезнинг Молекуляр асослари. Ўсма ўсишининг биологияси: яхши ва ёмонсифатли ўсмалар. Канцероген агентлар ва уларнинг ҳужайралар билан таъсирланиши.ўсманинг организмга таъсири.

Download 19,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish