4. КУЗАТУВ
4.1.
Динамик кузатув (аҳлоқий терапия).
Динамик кузатувни танлаган беморлар ҳолатларининг ёмонлашиши қайд этилмаса
ва жарроҳлик йўли билан даволаш учун мутлақ кўрсатмалар бўлмаса, 6 ойдан кейин,
сўнгра ҳар йили текширувдан ўтишлари керак. Кузатув даврида уларнинг IPSS
кўрсаткичларини кузатиб бориш, урофлоуметрия ва ҚСҲни ўлчаш тавсия этилади.
4.2.
Медикаментоз даволаш.
α-блокаторлар, мускарин рецепторлари антагонистлари, ФДЭ-5 ингибиторлари ёки
α-блокаторлар ва 5-АР ингибиторлари ёки мускарин рецепторлари антагонистларининг
комбинациясини қабул қилаётган беморлар даволаш самарадорлигини баҳолаш учун
препаратни қабул қилишни бошлагандан кейин 4-6 ҳафта ўтгач текширувдан ўтказилиши
керак. Агар беморнинг симптомлари яхшиланиши кузатилса ва ножўя таъсирлари
бўлмаса, медикаментоз даволашни давом эттириш мумкин. Бундан ташқари,
даволанишдан 6 ой ўтгач, сўнгра ҳар йили симптомлар кучаймаслиги ва жарроҳлик йўли
билан даволаш учун мутлақ кўрсатмалар мавжуд бўлмаган тақдирда текширув ўтказиш
тавсия этилади. Шифокор ҳузурига режалаштирилган ташрифда IPSS кўрсаткичини
баҳолаш, урофлоуметрияни ўтказиш ва ҚСҲни ўлчаш тавсия этилади. Тўплаш
симптомлари ёки тунги полиурия устун бўлган беморларда даволанишга жавобни
баҳолаш учун сийиш кундалиги ёки қовуқ кундалиги қўлланилади.
5-АР ингибиторлари билан даволаш вақтида даволаш самарадорлигини баҳолаш ва
ножўя таъсирини аниқлаш учун 12 ҳафтадан кейин ва 6 ойдан кейин текширувдан ўтиш
керак. Шифокор ҳузурига режалаштирилган ташрифда IPSS кўрсаткичини баҳолаш,
урофлоуметрияни ўтказиш ва ҚСҲни ўлчаш тавсия этилади.
5-АР ингибиторларини қабул қилган беморларда, агар простата бези раки
аниқланиши юритиш тактикасига таъсир қилса, тахмин қилинган умр кўриш давомийлиги
10 йилдан кўп бўлганда мунтазам равишда ПСА анализини ўтказиш керак. 6 ойдан сўнг
ПСАнинг янги бошланғич даражаси аниқланиши ва кейинчалик ҳар қандай тасдиқланган
катталашиш даражаси баҳоланиши керак.
Десмопрессинни қабул қиладиган беморларда натрий миқдорини терапия
бошланганидан кейин 3-, 7- кунлари ва бир ой ўтгач, кейинчалик даврий баҳолаш билан
ўлчаш керак. Агар натрий даражаси нормал даражада сақланиб қолса, у ҳолда кейинчалик
ҳар 3 ойда бир марта уни ўлчаб туриш мумкин бўлади. 65 ёшдан ошган беморларда ва
гипонатриемия хавфи юқори бўлган беморларда натрий миқдорини тез-тез ўлчаш керак.
Шифокорга амалга оширилган кейинги ташрифларда натрий миқдорини аниқлаш ва
сийиш кундалигини тўлдириш тавсия этилади. Препаратнинг дозасини оширгандан кейин,
шунга ўхшаш кузатиш схемасидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |