Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

Тавсиялар 
TД 
Мускарин рецепторлари антагонистлари ўрта ва оғир даражадаги ПСЙС 
бўлган, тўплаш симптомлари устун бўлган эркакларга тавсия этилади. 
Кучли 
ҚСҲ 150 мл дан ортиқ бўлганда холиноблокаторни қўллаш тавсия этилмайди 
Кучсиз 
3.2.4. 5-тип фосфодиэстераза ингибиторлари 
Таъсир механизми
: ФДЭ ингибиторлари ҳужайра ичидаги цГМФ концентрацияси-
ни оширади ва фаоллигини узайтиради, шу билан детрузор, простата бези ва сийдик 
чиқариш каналининг силлиқ мушакларининг тонусини пасайтиради. NO ва ФДЭ-5 
ингибиторлари орқа мия рефлектор ўтказиш йўлларини ва қовуқ, простата бези ва уретра 
тўқималарида нейротрансмиссияни тормозлаш орқали сийдик чиқариш сифатини 
ўзгартириши ҳам мумкин. Бундан ташқари, ФДЭ-5 ингибиторлари узоқ муддат 
қўлланилганда пастки сийдик йўлларининг қон билан таъминланишини ва 
оксигенациясини оширади [194]. Ва ниҳоят, улар простата ва қовуқдаги яллиғланишнинг 
ифодаланганлик даражасини камайтиради [15]. Эркакларда ПСЙСни даволаш учун фақат 
тадалафил (кунига бир марта 5 мг) тавсия этилади. 
Самарадорлик: 
ФДЭ-5 ингибиторлари IPSS шкаласи кўрсаткичини, тўплаш ва 
миктурик ПСЙС ифодаланганлик даражасини камайтиради ва ҳаёт сифатини яхшилайди. 
Мета-таҳлил шуни кўрсатдики, ФДЭ-5 ингибиторлари IPSS шкаласи кўрсаткичини ва 
ЭФХИни яхшилайди, аммо Qmaxга таъсир қилмайди [24]. 
α-блокаторлар ва ФДЭ-5 ингибиторларини биргаликда қўллаш, комбинацияланган 
терапия сийдик чиқариш сифатини яхшилайди, бу α-блокаторлар ёрдамида олиб борилган 
монотерапия билан таққослаганда IPSS шкаласи (-1.8), ЭФХИ (+3.6) ва Qmax (+1.5 мл/с) 
кўрсаткичларида акс этади. Комбинацияланган терапия яхши қабул қилинади ва эректил 
функция яхшиланади. Аммо ПСЙСни даволаш учун фақат 5 мг дозада тадалафил тавсия 
этилади ва шу кунгача ПСЙСни даволаш учун фақат бошқа ФДЭ-5 ингибиторлари ва 
дориларининг комбинацияси тўғрисида маълумотлар олинган. 
Толерантлик ва хавфсизлик: 
Барча ФДЭ-5 ингибиторларининг ножўя таъсирларига 
юзга қон қуйилиши ҳисси, гастроэзофагеал рефлюкс, бош оғриғи, диспепсия, бел оғриғи 
ва бурун битиши киради. ФДЭ-5 ингибиторларини нитратлар, калий каналлари 
активатори никорандил ёки α1-блокаторларидан доказазозин ёки теразозин қабул 
қилаётган беморларда қўллаш мумкин эмас. Бундан ташқари, улар ностабил стенокардия, 
яқинда миокард инфаркти (сўнгги 3 ой ичида) ёки инсульт (сўнгги 6 ой ичида), 
миокардиал етишмовчилик (Нью-Йорк юрак касалликлари ассотсиацияси таснифи > 2 
балл), артериал гипотензия, ёмон назорат қилинадиган артериал босим, жигар ёки буйрак 
функцияларининг жиддий бузилишлари ва мавжуд бўлган ёки ФДЭ-5 ингибиторларини 
олдин қабул қилгандан кейин тўсатдан кўриш қобилиятини йўқотиш билан олд томон 
ишемик оптик нейропатияси қайд этилган беморларда қўллаш мумкин эмас. 


184 
Амалий масалалар: 
Ҳозирги кунда эректил дисфункция мавжуд бўлган ёки 
бўлмаган эркакларда ПСЙСни даволаш учун фақат тадалафил 5 мг дозада тасдиқланган. 
ПСЙС билан касалланган эркакларда узоқ муддатли даволаниш фақат бир йилдан ортиқ 
давом этган битта тадқиқотда баҳоланган, шунинг учун узоқ вақт давомида қўллашда 
самарадорлик ёки толерантлик тўғрисида хулоса чиқариш мумкин эмас. Шунингдек, 
простата бези ҳажмининг пасайиши тўғрисида ишончли маълумотлар олинмаган ва 
касаллик ривожланишининг секинлашуви ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish