Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


α-редуктаза ингибиторлари



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

3.2.2. 5α-редуктаза ингибиторлари. 
Таъсир механизми
: андрогенларнинг простата безига таъсири дигидротестостерон 
(ДГТ) орқали амалга оширилади, у тестостерондан 5α-редуктаза ферменти, ядро билан 
боғлиқ стероид ферменти таъсири остида ҳосил бўлади [20]. Клиник қўллаш учун иккита 
5α-редуктаза ингибитори мавжуд: дутастерид ва финастерид (пенестер). Финастерид 
фақат 2-тип 5α-редуктазани ингибирлайди, дутастерид бўлса, 1 ва 2-типдаги 5а-
редуктазаларни (иккиланган 5α-редуктаза ингибитори) ингибирлашда тенг даражада 
самарали. Простата безининг эпителий ҳужайраларининг апоптозини қўзғатадиган 5α-
редуктаза ингибиторлари простата ҳажмини 18-28%га ва ПСА даражасини 6-12 ойлик 
даволанишдан кейин 50% гача камайтиради. Простата бези камайишининг ўртача ҳажми 
ва ПСА даражасининг пасайиши узоқ муддатли даволанишдан кейин аниқроқ 
ифодаланиши мумкин.
Самарадорлиги:
5α-редуктаза ингибиторлари (лекин α1-блокаторлар эмас) 
ЎСТнинг узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ) хавфини ёки жарроҳлик аралашувига бўлган 
эҳтиёжни камайтиради. Икки йиллик кузатув даври билан даволанишни таҳлил қилиш 
шуни кўрсатдики, финастерид ўрта даражадаги ПСЙС билан ПБХГ мавжуд бўлган 
эркакларда плацебо билан солиштирганда ЎСТ частотасини 57%га ва жарроҳлик ўтказиш 
хавфини 34%га камайтирди [21]. Бундан ташқари, дутастериднинг ЎСТ хавфини ва 
жарроҳлик ўтказишга бўлган эҳтиёжни камайтиришда самарадорлиги тасдиқланган. 
Финастерид простата безини трансуретрал жарроҳлик пайтида қон йўқотилиши ҳажмини 
камайтиради, эҳтимол бу унинг простата безини қон билан таъминлашига бўлган 
таъсирига боғлиқ бўлиши мумкин. 
Толерантлик ва хавфсизлик: 
5α-редуктаза ингибиторларининг ножўя таъсирлари 
жинсий функция билан боғлиқ бўлиб, либидонинг пасайиши, эректил дисфункция ва кам 


182 
ҳолларда эякуляциянинг бузилиши, масалан, ретроград эякуляция, эякуляциянинг 
йўқлиги ёки эякулят ҳажмининг пасайишини ўз ичига олади [22]. Жинсий дисфункция ва 
бошқа нохуш ҳолотларнинг ривожланиши частотаси паст бўлиб қолаверади ва уни қабул 
қилиш давом эттирилганда ҳаттоки камаяди. 
Амалий масалалар: 
5α-редуктаза ингибиторлари ўртача/оғир даражадаги ПСЙС ва 
катталашган простата бези (> 40 см
3
) ва/ёки ПСАнинг юқори даражаси (> 1,4-1,6 нг/мл) 
бўлган эркакларда қўлланилиши керак. 5α-редуктаза ингибиторлари ЎСТ хавфини 
камайтириш билан касалликнинг ривожланишини секинлаштиради ва жарроҳлик ўтказиш 
бўлган эҳтиёжни камайтиради. Таъсирнинг секин бошланиши туфайли улар фақат узоқ 
муддатли даволанишга яроқлидир (кўп йиллар давомида). Простата бези раки 
скринингида уларнинг ПСА даражасига таъсири эътиборга олиниши керак. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish