Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


 Буйрак тошларини фаол равишда олиб ташлаш усулини танлаш



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

3.10.4. Буйрак тошларини фаол равишда олиб ташлаш усулини танлаш 
Умумий тавсиялар ва эҳтиёткорлик чора тадбирлари 3.8-бўлимда келтирилган.
Буйрак жомидаги ёки юқори/ўрта косачалардаги тошлар 
Буйраклар тошларида ДЛТ, ТОНЛТ ёки РИРЖни амалга ошириш мумкин. ТОНЛТ 
самарадорлиги деярли тош ўлчамига боғлиқ бўлмасада, ДЛТ ва УРСда самарадорлик тош 
ўлчамига тескари пропорционалдир. ДЛТ < 20 мм ўлчамдаги тошни тўлиқ йўқотилишида 
юқори кўрсаткичларга эга, пастки косачада тошнинг жойлашган ҳолати бундан мустасно 
[132-134]. Эндоурологик аралашувлар алтернатив усул ҳисобланади, чунки улар қайта 
даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва тошни тўлиқ йўқотилиши учун кам вақт 
талаб этади. Каттароқ тошлар учун (> 20 мм) даволашни ТОНЛТ билан бошлаш керак, 
чунки ДЛТ бундай ҳолларда кўпинча бир неча сеанслар ўтказилишини талаб қилади ва бу 
сийдик найи обструкцияси хавфи билан боғлиқ (санчиқ, «тошли йўлакча»), бу ўз 
навбатида қўшимча аралашувларни талаб қилади. Ҳозирги вақтда асоратланмаган 
ҳолатларда > 20 мм тошларни даволаш учун биринчи қатор даволаш усули сифатида 
РИРЖ тавсия этилмайди, чунки бунда кўп босқичли даволаш керак бўлиши мумкин. 
Аммо, агар ТОНЛТни ўтказишнинг имкони бўлмаган тақдирда ёки қарши кўрсатмалар 
бўлса, РИРЖ биринчи қатор даволаш усули бўлиши ҳам мумкин. 


53 
Буйракнинг пастки қутбидаги косалачалар тошлари.
Тошлар пастки косалачаларда жойлашган бўлса, ДЛТдан кейин бошқа жойларга 
қараганда тошларни тўлиқ йўқотилиши частотаси анча паст. Гарчи бу тошнинг 
дезинтеграцияси самарадорлигини пасайтирмаса ҳам, парчалар кўпинча косачада қолади 
ва тошнинг қайта шаклланишига олиб келади. Тошлар пастки косачаларда жойлашган 
тақдирда ДЛТ кейинги тошларни тўлиқ йўқотилиши частотаси 25-95% ни ташкил қилади. 
Шу муносабат билан, ҳатто ўлчами 1 см гача бўлган тошларнинг бундай жойлашувида 
ҳам эндоскопик жарроҳликларни қўллаш афзалроқ деган фикрлар билдирилмоқда [133, 
135-148]. 
ДЛТ самарадорлигини камайтирувчи омиллар [143, 149-153]: 

косачанинг бўйин қисми ва жом орасидаги ўткир бурчак; 

узун косача; 

теридан тошгача бўлган масофанинг катталиги; 

косачанинг тор бўйни; 

ДЛТга резистент бўлган тошлар (кальций оксалатнинг моногидрати, брушит, 
цистиндан ташкил топган).
Бошқа анатомик параметрлар ҳали аниқланмаган. Инверсия, тебраниш, гидратация 
каби қўшимча усулларнинг самарадорлиги баҳсли бўлиб қолмоқда [154]. 
ДЛТнинг самарасизлиги тўғрисидаги прогностик омиллар мавжуд бўлганда, ҳатто 
кичик тошлар учун ҳам ТОНЛТ ва РИРЖни бажариш мақсадга мувофиқдир. РИРЖ ДЛТ 
билан тенглаштириладиган самарадорликка эга [133, 135, 137, 155]. Яқинда нашр этилган 
тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тошни тўлиқ йўқотилишида РИРЖ гарчи у кўпроқ инвазив 
бўлса ҳам, ДЛТдан устун. Жарроҳнинг тажрибасига боғлиқ равишда РИРЖ ёрдамида 3 
смгача бўлган тошларни олиб ташлаши мумкин [83, 156-158]. Бундай ҳолларда кўпинча 
босқичма-босқич даволаш талаб этилади. 
Мураккаб тошлар учун очиқ ёки лапароскопик жарроҳлик альтернатив даволаш 
усули ҳисобланади. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish