Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/50
Sana21.04.2022
Hajmi2,55 Mb.
#569201
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50
Bog'liq
Правила кранов - узбекча

§15. Кран йўли 
240.
Юк кўтариш машинаси рельсли кран йўлини жойлаштириш 
(темир йўл кранлари йўлларидан ташқари) махсуслаштирилган ташкилот ёки 
кранни ишлаб чиқарувчи корхона лойиҳаси бўйича бажарилиши керак. 
Кранни эксплуатация қилинадиган кран йўлига жойлаштиришда, кран 
йўлининг шундай юкланишга йўл қўйиш мумкинлиги ҳисоби текширилган 
бўлиши керак. 
241.
Рельсли 
кран 
йўлининг 
лойиҳасида 
қўйидаги 
асосий 
маълумотлар бўлиши керак. 
а) рельс тури; 
б) шпаллар тури, кесими ва узунлиги; 
в) шпаллар орасидаги масофа; 
г) рельсларни ўзаро шпалларга маҳкамланиш усули; 
д) рельслар ва шпаллар орасидаги тагликлар мавжудлиги, тагликлар 
конструкцияси ва уларни жойлаштириш усули; 
е) рельслар орасидаги тирқиш; 
ж) балласт қатлами материали ва ўлчами; 


52 
з) йўлнинг эгри чизиқлилик участкаларида минимал рухсат этилган 
қийшиқ радиус; 
и) умумий узунлик қиялиги бўйича, ғилдираклар остидаги чўккан 
жойлар қайишқоқлиги, излар кенглигига ва рельслар бошининг даражаси хар 
ҳиллигига рухсат этилган катталиклар; 
к) тупик тиргачлар конструкцияси; 
л) рельс йўлининг ерга туташганлиги. 
242.
Кран йўллари (минорали ва темир йўл кранлари йўлларидан 
ташқари ) ва, стрелка ёки бурилиш айланалари билан жиҳозланган юк осма 
аравачалари йўллари, шунингдек юк машинаси ёки унинг аравачасига бир 
йўлдан иккинчисига силжишига хизмат кўрсатадиган ўтиш жойлари 
қўйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
а) юк кўтариш машинасини ёки унинг аравачаси битта йўлдан 
иккинчисига ўтишда унинг силлиқ силжиши таъминланган бўлиши керак; 
б) кран йўлининг икки туташган йўли, шунингдек кран йўли 
рельсининг стрелка рельси билан ёки бурилиш айланмаси туташган жойи 
ажралиб кетишини олдини олиш учун электр блокировкали ишончли 
қулфланадиган, зич туташган, юк кўтариш машинаси ёки унинг аравачаси 
ёпилмаган қулфда силжишини олдини оладиган рельслар ўрнатилган бўлиши 
керак. Қўл узатмали механизмлар учун электр блокировка механик 
блокировка билан алмаштирилиши мумкин. 
в) йўлнинг узилиш участкалари , шунингдек стрелкалар рельслари ва 
бурилиш айланалари, юк кўтариш машинаси ёки унинг аравачаси рельс 
йўлидан тушиб кетишини олдини оладиган автоматик равишда 
ҳаракатланадиган затворлар билан жиҳозланган бўлиши керак; 
г) стрелкани ёки бурилиш айланасини кўчириш, ердан ёки юк кўтариш 
кабинасидан бошқариладиган махсус механизм ёрдамида амалга оширилиши 
керак 
д) юк кўтариш машинаси троллей симларига, стрелкаларни бошқариш
механизмлари ва блокировка қурилмалари электр аппаратларига кучланиш 
битта учиргич ёрдамида етказиб берилиши керак. 
243.
Таянч кранлари кран рельслари ва юк аравачалари рельслари 
шундай маҳкамланган бўлиши керакки, юк кўтариш машинаси 
харакатланиши ва ишлаш жараёнида уларнинг ён томонлари ва бўйлаб 
силжиб кетмаслиги олди олинган бўлиши керак. Рельслар пайвандлаш йўли 


53 
орқали 
махкамланган 
бўлса 
уларнинг 
иссиқлик 
таъсирида 
деформацияланиши олди олинган бўлиши керак. 
244.
Чорпоя ва минорали кранлар йўлларидан автомашина ва 
автоюкортгичларнинг ўтиши, айланиб ўтиш мумкин бўлмаган холларда 
рухсат этилади. Хавфсизлик чоралари ишнинг ва транспорт харакатининг 
жадаллигини ҳисобга олган холда, кран эгаси томонидан ишлаб чиқарилади. 
245.
Чорпоя ва минорали кранлар рельс йўлларидан завод 
транспортларининг кесиб ўтиши, ишлайдиган кранларнинг харакатланувчи 
состав билан урилиб кетишини огоҳлантирувчи, алоҳида асосланган 
тадбирлар ишлаб чиқилгандан кейин рухсат берилиши мумкин. 
Портал кран йўлининг темир йўллари билан кесиб ўтилиши 
махсуслаштирилган ташкилот ишлаб чиққан лойиҳа бўйича, кран ва темир 
йўл эгалари билан келишилган холда бажарилиши керак. 
246.
Колея (ғилдирак изи)ўлчамига, рельс йўлининг тўғрилиги ва 
горизанталлигига , шунингдек кран ғилдираклари остида рельс йўлларининг 
таранг ўтказишнинг рухсат этилган катталиклари меъёрий ҳужжатларда 
келтирилган бўлиши керак. 
Меъёрий ҳужжатларда маълумотлар бўлмаганда, рухсат этилган 
катталиклар 6-иловага мувофиқ белгиланади.
247.
Лойиҳада краннинг ишламаган холатда туриш учун участкаси 
кўрсатилган бўлиши керак. 
248.
Кейинчалик улар устида рельс йўллари тушишини ҳисобга 
олинманган ер ости коммуникация мавжудлигида, шу коммуникацияларни 
шикастланмаслигини ҳисобга олиш ва зарурият бўлганда лойиҳа ишлаб 
чиқарилган бўлиши керак. 
249.
Рельсйўлининг эксплуатацияга тайёрлиги, йўлни топшириш -
қабул қилиш акти билан тасдиқланган бўлиши керак(шакл 7- иловага 
мувофиқ) унга рельс йўлининг кўндаланг ва бўй бўйича нивелирлаш 
натижалари, шунингдек излар ораси ва кран жойлаштириладиган тупроқ 
зичлигининг лаборатория таҳлиллари илова қилинади.
250.
Рельс йўлининг ҳолатини текшириш ва унинг ерга уланганлик 
қаршилигини ўлчаш техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа 
меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бажарилади. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish