3
II боб Кранлар, механизмлар ва мосламаларга
қўйилган талаблар.
7.
Портлаш ёнғин хавфи бор муҳитларда ишлашга мўлжалланган
юк кўтариш кранларини ишлаб чиқиш лойиҳалари “Истеъмолчиларнинг
электр қурилмаларини теxник эксплуатация қилиш қоидалари” (рўйхат
рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ва ишлаб чиқарувчи заводларнинг кранларни
ишлатиш йўриқномаси талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Лойиҳада юк кўтариш кранларининг ушбу муҳитда ишлашини хавфсиз
шароитларини яратиш чоралари назарга олинган бўлиши шарт.
Юк кўтариш кранининг портлаш ва ёнғин хавфи бор муҳитда ишлаши
мумкинлиги (муҳит категорияси кўрсатилган холда) паспортда ва уни
ишлатиш бўйича йўриқномада кўрсатилади.
8.
Сейсмик (6 баллдан юқори) районларда эксплутация қилинишга
мўлжалланган юк кўтариш кранларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш,
зилзилабардош кўринишда амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси
худудида амалдаги қонун ва меъёрларга мувофиқ бажарилади.
9.
Юк кўтариш кранларини лойиҳаси сифатига, ишлаб чиқариш,
ўрнатиш, реконструкция қилиниши, таъмирлашга, сменали юк илиш
органлари, юк ушлаш мосламалари таъмири, шунингдек уларнинг ушбу
қоидаларга мослиги устидан жавобгарликни ушбу ишларни бажарган
ташкилот олиб боради.
10.
Юк кўтариш кранлари билан бирга ишлаб чиқарувчи завод
томонидан паспорт, монтаж йўриқномаси ва бошқа эксплуатация билан
боғлиқ хужжатлар, давлат ёки рус тилида расмийлаштирилади.
11.
Юк кўтариш кранининг юк кўтариш қуввати ва бошқа
кўрсатгичлари, шунингдек ташқи ўлчамлари давлат стандартларига, техник
шартларга мос бўлиши, улар бўлмаган тақдирда, лойиҳалаш учун техник
шартга асосан ўрнатилган бўлиши керак.
12.
Стрелали ўзи юрар, темир йўл ва прицепли кранлар, эксковатор
кранлар, минора ва портал кранлари ишчи ва ишсиз ҳолатда барқарор
бўлиши керак.
Краннинг барқарорлиги ҳисоби синов юкламаси харакатида
ўтказилиши, юкнинг харакатида (юкли барқарорлик), юксиз (ўзининг
барқарорлиги), юкланишнинг беҳосдан олиниши ва монтаж (демонтаж).
6
26.
Гидравлик узатмали кранлар учун, қувурлар бузилиши ёки
гидросферада босимнинг тушиб кетишида автоматик тарзда тўхташ ва
механизмлар фиксацияси (бурилиш, юк ва стрелали лебедкалар, стреланинг
кўтарилиши ва чиқарувчи таянч, стреланинг сурувчи секциялар) билан
таъминланган бўлиши керак.
27.
Кранлар гидросистемаси талабларга жавоб бериши ва ҳар бир
ишчи контурида босимни назорат қилиш ва гидроагрегатлар, шланглар,
фильтрларни бакдаги ишчи суюқликни тўкмасдан алмаштириш имкониятини
таъминлаши керак.
28.
Стрелали, ўзи юрар ва минорали кранлар ишлаш муддатини
мотосоатларда ҳисоблаш учун мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
29.
Пўлат арқонли троссни ҳисоблаш арқонлар сони ва уларнинг
вертикалга эгилган бурчагини ҳисоблаган ҳолда (3 иловада кўрсатилган
тартибда) ўтказилиши керак.
Бир нечта арқонлардан иборат умумий фойдаланиш учун
мўлжалланган троссни ҳисоблашда улар орасидаги ҳисоб бурчаги 90
0
тенг
қабул қилиниши керак. Алоҳида юк учун мўлжалланган троссни ҳисоблашда
аниқ бурчак қабул қилиниши мумкин.
Троссни
ҳисоблаганда
арқонларнинг
мустаҳкамлик
заҳира
коэффиценти 6 баробардан кам эмас деб қабул қилиниши лозим. Кўп
арқонли тросс конструкцияси барча арқонлар бир текис тортилишини
таъминлаши керак.
30.
Пахтатолали, каноптолали ва капрон лентали троссларни
ҳисоблаш ленталар сонини ва уларни вертикал эгилган бурчагини ҳисобга
олган ҳолда бажарилади. Бунда мустаҳкамлик заҳира коэффиценти 8
баробардан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: