Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Тиббий ходимнинг хавфсизлиги тадбирлари



Download 465,66 Kb.
bet48/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   101
6. Тиббий ходимнинг хавфсизлиги тадбирлари.
6.1. Ҳар бир олинган қон намунасига парентерал, вирусли гепатитлар ва ОИВ инфекцияларининг юқиш хавфи юқори имкониятли юқтирувчи омиллар сифатида муносабатда бўлиши талаб этилади.
6.2. Қон олишни амалга ошираётган тиббий ходим хавфсизлик тадбирларига амал қилиши шарт.
6.3. Ходимнинг қўли қон, зардоб ва бошқа биологик ажратмалар билан ифлосланганда даставвал терига ишлатиладиган антисептиклар билан ҳўлланган тампон билан яхшилаб артилади, сўнг қўлни совунлаб оқар сувда ювилади.
6.4. Иш кунининг якунида ишчи столларининг юзалари (қон билан ифлосланганда зудлик билан), юза жойларини зарарсизлантириш учун тавсия этилган дезинфекцияловчи воситалар билан йўриқномаларда кўрсатилган тартибда зарарсизлантирилади.
6.5. Ишловчи ходимлар камида 1 йилда бир марта ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ вирусли гепатит “В”, “С” маркерларига текширувдан ўтадилар.


XII. ЭНДОСКОПИК АМАЛИЁТЛАРДА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

  1. Умумий қоидалар.

    1. Эндоскопик амалиётлар кам инвазив, юқори информатив ва самарали тиббий хизмат бўлиб, турли хил касалликларга ташхис қўйиш (эндоскопик текширув) ва уларни даволашда (эндоскопик манипуляциялар, жумладан эндоскопик жарроҳлик амалиётларида) қўлланилади. Эндоскопик муолажалар эндоскопик ускуналар ёрдамида амалга оширилади.

    2. Эндоскопик ускуналар, шу жумладан эндоскоплар ва алоҳида ёки эндоскопик ва эндохирургик комплекслар (тизимлар) таркибига кирувчи асбоблар эндоскопик амалиётлар бажаришга мўлжалланган тиббий буюмлар ҳисобланади.

    3. Эндоскоплар фойдаланиш жараёнида шиллиқ қаватлар билан алоқада бўлади ва (ёки) организмнинг стерил аъзолари, тўқималари ва бўшлиқларига киради. Қўлланилишига кўра улар ностерил ва стерил эндоскопик муолажалар ўтказувчи эндоскопларга бўлинади.

    4. Табиий холда ўзининг микрофлорасига эга бўлган аъзолар (ошқозон-ичак трактида, нафас йўллари) га табиий йўллар орқали эндоскоп киритилиб бажариладиган муолажалар ностерил эндоскопик амалиётлар ҳисобланади.

    5. Эндоскоп қон томирларга, организмдаги бўшлиқлар ва тўқималарга тешиклар, теридаги ва шиллиқ қаватлардаги кесмалар орқали, шунингдек нормада стерил бўлган аъзолар (бачадон, сийдик пуфаги) га табиий йўллар орқали киритилиб бажариладиган муолажалар стерил эндоскопик амалиётлар ҳисобланади.

    6. Клиник амалиётда диагностик ва даволаш муолажаларни ўтказишда эндоскоплардан фойдаланиш беморлар ва ишловчи ходимларнинг инфекцион касалликлар қўзғатувчилари билан зарарланиш хавфини юзага келтиради.

    7. Юқори даражадаги дезинфекция (кейингиликда ЮДД) бактериялар (жумладан микобактериялар), замбуруғлар, вирусларнинг вегитатив шаклларини хамда бир қисм бактерияларнинг спораларини хам йўқ қилинишини таъминлайди. Эндоскопларнинг ЮДД си қўлда ёки ювувчи-дезинфекцияловчи машиналар ( кейинги ўринларда ЮДМ) га асосланган механизациялашган усулда ўтказилади.


Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish