Эндоскопик ускуналарга ишлов беришда фойдаланиладиган жиҳозларга қўйиладиган талаблар.
5.1. Эндоскопларга ва эндоскопик хамда эндохирургик тўпламлар таркибига кирадиган тиббий буюмларга, шунингдек эндоскопларнинг бошқа ускуналарига ишлов беришда фойдаланиладиган тиббий техника буюмлари (стерилизаторлар, ювиш машиналари, ювувчи-дезинфекцияловчи машиналар, ультратовушли тозалагичлар ва бошқалар) шу мақсадда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган, қўллашга рухсат берилган бўлиши керак.
5.2. Тозалаш, дезинфекция қилиш (шу жумладан ЮДД) воситалари, ҳамда стерилизация воситалари ва усулларини танлашда эндоскоп ва уларга тегишли асбобларни ишлаб чиқарувчиларнинг маълум воситанинг (стерилловчи агент) ушбу тиббиёт асбоблари материалларига кўрсатувчи таъсирига тааллуқли маслаҳатларини инобатга олиш керак.
5.3. Тозалаш ва дезинфекция билан биргаликдаги тозалаш учун тавсия этилган режимларда органик ифлосликларга фиксацияловчи (тиббий буюмга ёпишиб қолувчи) таъсир кўрсатувчи, шу жумладан таркибида спирт ва альдегидлар сақловчи дезинфекциялавчи воситаларни қўллаш ман этилади.
5.4. Эндоскопларни тозалаш учун ферментлар ва (ёки) юзаки фаол моддалар асосидаги ювиш воситалари эритмалари бир марта ишлатилади. Дезинфекция билан биргаликдаги тозалаш режимида дезинфекция воситалари эритмалари ташқи кўриниш ўзгаргунигача, бироқ бир иш сменасидан ошмаган муддатда қўлланади.
5.5. Эндоскопларни ЮДДсида таркибида альдегид сақловчи, кислород сақловчи ва баъзи таркибида хлор сақловчи дезинфекцияловчи воситалар спораларга таъсир кўрсата оладиган даражадаги концентрацияларда қўлланилади.
5.6. Эндоскоплар ва уларнинг ускуналарини стерилизация қилиш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:
буғли, газли ва плазмали усуллар;
таркибида альдегид сақловчи, кислород сақловчи ва баъзи таркибида хлор сақловчи дезинфекцияловчи воситалар спораларга таъсир қўрсата оладиган даражадаги концентрацияларда қўлланилади.
Эндоскоплар ва уларнинг ускуналаринг стерилизациясида озонли стерилизаторлардан фойдаланиш таъқиқланади.
Эндоскоплар стерилизациясида ва ЮДДсида ишчи эритмалардан қўп марта (фойдаланиш муддатига риоя этган холда) фойдаланилганда:
тиббий буюларни ишчи эритмага ботириб қўйишдан аввал қуритиш лозим (қўлда ишлов берилганда);
ишчи эритмадаги фаол таъсир этувчи модданинг концентрацияси хар ойда бир марта текширилиб турилиши лозим;
ишчи эритмадаги фаол таъсир этувчи модданинг концентрацияси белгиланган меъёр даражасидан паст бўлганда ёки ифлосланиш белгилари пайдо бўлиши билан ишчи эритма зудлик билан янгиланади.
Стерилизация ва ЮДД учун таёрланган ишчи эритма солинган идиш қопқоқли бўлиши лозим ва идишда воситанинг номи, унинг концентрацияси, қаерга қўлланилиши, тайёрланган санаси ва яроқлилик муддати қўрсатилган бўлиши керак. Қўллашга тайёр бўлган холдаги воситанинг номи, қандай мақсадда қўлланилиши ва қўлланилиши бошланган сана қўрсатилган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |