Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Эндоскопик муолажаларга боғлиқ деб тахмин қилинган юқумли касалликлар холатлари рўйхатга олинганда эпидемиологик текширишлар ўтказиш тартиби



Download 465,66 Kb.
bet54/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   101
Эндоскопик муолажаларга боғлиқ деб тахмин қилинган юқумли касалликлар холатлари рўйхатга олинганда эпидемиологик текширишлар ўтказиш тартиби.

  1. Эндоскопик муолажалар билан боғлиқ деб тахмин қилинган юқумли касалликлар келиб чиққан холларда эпидемиологик текширув ўтказилиши лозим.

  2. Патоген бактериялар келтириб чиқарувчи юқумли касалликлар холатларида эпидемиологик текширув ўтказиш:

    1. Бемор хақида қуйидаги маълумотлар аниқланади: касал бўлган санаси, клиник материалларнинг бактериологик текширув натижалари, ажратиб олинган микроорганизм штаммларининг тавсифлари, серологик ва бошқа текширув натижалари; касалликнинг яширин даври оралиғда ўтказилган эндоскопик текширувлар санаси (ёки саналари).

    2. Эндоскопик амалиётлар ўтказилган ДПМнинг бўлимида текширув ўтказилиб, унда қуйидагиларга бахо берилади:

  • Эндоскопга ишлов бериш холатлари ушбу Сан.ҚваМга ва ДПМ томонидан тасдиқланган ишчи йўриқномага хақиқатдан риоя этилаётганлиги; тозалов воситаларидан, ЮДД воситаларидан фойдаланилаётганлигига;

  • ЮДД воситалари параметрлари назорати хамда тиббий буюмларнинг стерилизация олди тозалови ва стерилизация сифатининг назорати таъминланаётганлигига;

  • Эндоскога ишлов берувчи ходимнинг эндоскопик муолажалар билан боғлиқ бўлган юқумли касалликлар профилактикаси масалалари бўйича малакасини оширганлиги тўғрисидаги гувохнома мовжудлигига ва билим савияларига.

      1. Йил давомида ёки аввалги эпидемиологик текширув ўтказилган даврдан шу кунгача бўлган давр оралиғида эндоскопга ишлов бериш самадорлиги бўйича ўтказилган режали бактериологик текширувлар натижалари тахлил қилинади.

      2. Тахмин қилинаётган касаллик манбаини ёки касаллик юққан беморга ўхшаш юқиш эхтимоллиги мавжуд бўлган беморларни аниқлаш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

  • бўлим, бўлинма ёки эндоскопия кабинетидаги ностерил эндоскопик амалиётлар ўтказилган эндоскопга ишлов беришни назорат қилишни қайд этиб бориш дафтари, текширувларни рўйхатга олиб бориш дафтари ва шифохонадаги жарроҳлик амалиётларини қайд этиб бориш дафтарларидаги маълумотлар асосида касалликнинг этиологиясини ҳисобга олиб эпидемиолог томонидан белгиланган муддатлар оралиғида ШИИга гумон қилиниб рўйхатга олинган бемордан аввал ёки кейин беморга ишлатилган эндоскоп билан текширув ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар рўйхати тузилади;

  • тахлил ўтказилган тиббий ҳужжатлардаги маълумотлар, қўшимча ўтказилган лаборатория текширувлари натижалари асосида касалликка гумон қилинган беморга ва тузилган рўйхатдаги беморларга касалликнинг юққанлик мавқейи (статуси) белгиланади;

  • ШИИга гумон қилинган беморга эндоскопик амалиётлар ўтказилганда бевосита иштирок этган тиббиёт ходимларни ва эндоскопга ишлов берган ходимлар кўрикдан ва лаборатор текширувлардан ўтказилади;

  • ШИИга гумон қилинган бемор (беморлар) ва касаллик манбаи (агар у аниқланган бўлса) орасидаги бевосита боғлиқлик клиник материалдан ажратиб олинган микроорганизмларни турлар бўйича идентификация қилиб, бактерияларнинг бир турга мансублигини тасдиқлаш йўли билан исботлаб аниқланади.

      1. Юқумли касаллик қўзғатувчиларини юқтирувчи омиллари сифатида эндоскоп, эндоскопик ускуналар, ЮДМ ва тиббий ходимнинг қўли бўлиши мумкин. Юқумли касаллик қўзғатувчиларини юқиш омилларини аниқлаш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

  • Беморда текширув ўтказилган эндоскопнинг герметиклигига ва эндоскопга ишлов бериш самарадорлигига навбатдан ташқари бактериологик текширув ўтказиб ажратилган микроорганизмни қайси турга мансублиги бўйича идентификация қилиб бахолаш. Эндоскопни каналлари ва ташқи юзаларидан олинган суртма намуналаридан ажратиб олинган микроорганизм тури бемордан ажратиб олинган микроорганизм турига мансуб бўлса шу эндоскоп касаллик юқтирувчи омил бўлганлигидан далолат беради;

  • Эндоскопик текширув баённомаси асосида фойдаланилган эндоскоп тури аниқланади;

  • Ишлов бериш технологиясига риоя этилганлигига ва танланган стерилизация усулига бахо берилади;

  • Режали равишда тиббий буюмларнинг стериллигини микробиологик назорати натижалари тахлил қилинади;

  • Режадан ташқари бактериологик назорат ўтказилади;

  • Ностерил амалиётларда қўлланилган эндоскопларга ишлов беришни қайд этиб бориш дафтаридан фойдаланиб эндоскопга ишлов беришда фойдаланилган ювувчи-дезинфекцияловчи (механизациялашган усулда ишлов берилганда) машина аниқланади ва иккаламчи инфекцияланишни аниқлаш учун машинанинг турли қисмларидан бактериологик текшириш учун суртмалар олинади ва дезинфекцион воситанинг ишчи эритмасидан (агар кўп марта фойдаланилган бўлса) лаборатория текшируви учун намуна олинади. ЮДМдан олинган намуналардан аниқланган микроорганизмларнинг тури касаллик юққан бемордан ажратилган микроорганизм турига мансуб бўлса, касалликни юқтирувчи омил деб қараш учун асос бўла олади.

    1. Эндоскопик диагностик текширувлар ёки жарроҳлик амалиётлари эндоскопларлар билан ўтказилишига боғлиқ бўлган шартли патоген бактериялар (ШПБ) келтириб чиқарувчи юқимли касалликлар содир бўлган холатларда эпидемиологик текширувлар бактериялар келтириб чиқарган холатларда ўтказиладиган эпидемиологик текширувлар каби ўтказилади. Қўшимча равишда тиббиёт муассасидаги эпидемиологик вазиятга ва микробиологик текшириш натижаларига бахо берилади. ШПБ келтириб чиқарадиган юқумли касалликлар эндоскопик амалиётлар ўтказилганидан кейин 48 соатдан 30 кунгача бўлган вақт оралиғидаги касаллик холатлари содир бўлган бўлса ШИИ сифатида рўйхатга олиниши лозим. ШИИ аниқланган беморлардан олинган клиник материаллардан ажратилган бактериялар турини юқиш омили деб қаралаётган буюмдан олинган суртма намуналаридаги билан бир хилда эканлигини аниқлаш учун микроорганизмларни кулътурал хусусиятлари бўйича таққослаш ўтказилади.

    2. Бемор вирусли гепатит В (ВГВ) ёки вирусли гепатит С (ВГС) билан касалланганда эндоскопик амалиётлар билан боғлиқ деб тахмин қилиниб эпидемиологик текширув ўтказилганда бемор хақида қуйидаги маълумотлар йиғилади: Касал бўлган сана, охирги марта касал бўлган сана, қон зардобини вирусли гепатитлар маркерларига текширилиши ва (ёки) дезоксирибонуклеин кислоталар (кейинги ўринларда ДНК) ва (ёки) рибонуклеин кислоталар (РНК) нинг манфий натижасини хужжатда тасдиқланиши; ВГВ га қарши эмланганлиги (вакцина ва препарат билан эмланган сана); энг кўп бўлган инкубацион давр оралиғида ўтказилган эндоскопик амалиёт (лар) санаси (саналари).

    3. Эндоскопга касалликнинг юқтирувчи омил сифатида қаралганда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

  • Ушбу бобнинг 8.2.2 ва 8.2.3 бандларига мувофиқ эндоскопга ишлов берилганлигининг барча холатлари ўрганилади;

  • Бўлим, бўлинма ва эндоскопия хоналаридаги ностерил амалиётларда қўлланиладиган эндоскопларга ишлов берилаётганлигининг назоратини қайд этиб бориш дафтари, текширувларни рўйхатга олиб бориш дафтари, жарроҳлик амалиётларини қайд этиб бориш дафтаридаги маълумотлар асосида шифохонада юқумли касалликка гумон килинаётган бемордан аввал охирги 3-ойда ( ВГВ учун) ёки охирги 2-хафтада ( ВГС учун)давр оралигида беморга ишлатилган эндоскоп билан касалланганлар(ВГВ билан ва, ёки ВГС билан) га ўтказилган эндоскопик текширувлар аниқланади ва эндоскопик текширув (жарроҳлик амалиёт) лар (хар хил турдаги ўтказилган амалиётлар кетма кетлиги) бўйича эндоскопик текширувлар харитаси тузилади;

  • Касаллик аниқланган беморларнинг тиббий ҳужжатларидаги маълумотлар асосида беморлар тиббий муасасага ётгунга қадар уларда ВГВ (ВГС) мавжуд бўлганлиги (ёки мавжуд бўлмаганлиги) аниқланади, бундай маълумотлар бўлмаган шахслар қўшимча равишда ВГВ (ВГС) маркерларига текширилади, зарурат бўлганда ДНК (РНК) ва вирус генотиплари аниқланади.

Эндоскопик амалиёт ўтказилган санадан олдинги вақт (касаликни яширин даври) оралиғида вирусли гепатит аниқланган бемор вируси генотипи билан шифохонада касаллик юққан деб қаралаётган беморда аниқланган ВГ генотипи бир хилда бўлса, бундай холатда ушбу бемор шифохонада касаллик юққан беморни касаллик манбаи сифатида тахмин қилишга асос бўла олади. Беморни касаллик юққан бемор билан бевосита боғлиқлигини исботлаш учун молекуляр-генетик текширув ўтказилади.
Касаллик манбаи сифатида гумон қилинаётган беморда юқорида кўрсатилган муддатлар оралиғида вирусли гепатит маркерлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда (сернегатив беморлар) бу беморлар хам касаллик юққан бемор каби шифохонада инфекция юққан шахс сифатида караш учун асос бўла олади.
Беморларга эндоскопик текширув ўтказилгандан кейинги, касалликни яширин даврини энг узоқ бўлган муддати оралигида текширувларда ВГВ (ВГС) маркерлари аниқланса касаллик манбаи билан боғлиқликни ва инфекция юққан бемор эканлилигини тасдиқлаш (ёки истесно этиш) бўйича молекуляр-генетик усуллардан фойдаланган холда чуқур клиник-лаборатор текшириш ўтказишга асос бўла олади.
8.6. Агар эндоскопик текширув тинчлантирувчи препаратлардан фойдаланиб ўтказилган бўлса препаратнинг номи ва унинг қадоқланиши (бир ёки қўп дозали) аниқланади. Битта флакондаги препаратдан касалга ва бошқа беморга (эндоскопик туридан қатъий назар) фойдаланилган бўлса ВГВ (ВГС) маркерларига қон олиб текширув ўтказилади- серопозитив шахслар аниқланса вируслар ДНК (РНК)га ажратилади. Беморлар ўртасидаги боғлиқликни битта генотипдаги вирус билан зарарланганлигини исботлаш учун қўшимча равишда молекуляр-генетик усулда текширув ўтказилади


Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish