XIV.КИРХОНАЛАРНИНГ ЖИҲОЗЛАНИШИ, АСБОБ-УСКУНАЛАРИ ВА ЭКСПЛУТАЦИЯ ҚИЛИНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.
1.Умумий қоидалар 1.1. Ички кийим ва чойшаб тўплами ювилиши марказлаштирилган тарзда (шаҳар, туман негизида), бирлаштирилган кирхоналар ёки стационарларнинг ўз кирхоналарида ташкил этилади. Бунда кирхоналар мавжуд санитар-гигиеник талаб ва нормаларга жавоб бериши, тўшак тўпламлари ювилиши тегишли сифатини таъминлаши лозим: 1.2. Кир ювиш хонасининг ҳолати, беморлар киядиган ва ётадиган чойшаблар, айланишлар сонини ҳисобга олган холда хамда захирадагилари шифохонанинг ўринлар фондига мувофиқ бўлиши керак. Шифохона белгиланган меъёрларга мувофиқ бельёлар ва ички кийимлар билан таъминланиши ҳамда уларнинг сони 3 айланишдан кам бўлмаган миқдорда бўлиши шарт.
1.3. Чойшаблар ифлосланишига қараб мунтазам равишда алмаштирилиб турилади, бироқ энг ками 7 кунда 1 марта алмаштирилиши шарт. Бемор чиқиндилари билан ифлосланган чойшаблар зудлик билан алмаштирилиши лозим. Туққан аёлларни ётоқ чойшаблари ҳар 3 кунда бир марта алмаштирилиши керак, киядиган чойшаблари ифлосланиш даражасига қараб, сочиқлари ҳар куни, тагига солинадиган салфеткалар заруратга қараб алмаштириб турилади. Уйдан олиб келган тоза чойшаблардан, бир марта фойдаланиладиган тагликлардан фойдаланишга рухсат этилади. Операция қилинган беморларни чойшаблари жароҳатдан ажратмалар тўхтагунга қадар мунтазам алмаштирилиб турилади.
1.4. Акушерлик шифохоналарида чақалоқлар ва туққан аёлларга уйидан олиб келинган тоза кийимларидан, чойшаблардан ва болалар памперсларидан фойдаланишга рухсат этилади.
1.5. Шунингдек чақалоқлар учун уй кийимларидан ва туғадиган аёллар учун уй кийимларидан фойдаланишга рухсат этилади.Улар ип газламали, тоза, дазмолланган бўлиши керак.
1.6. Бўлимларда ифлосланган чойшаблар махсус идишлар (кленкали ёки полиэтилен қоплар)га солиниб йиғилади ва махсус аравачаларда ёки шунга ўхшаш мосламаларга солиниб марказий кир ювиш жойига олиб борилади .
1.7. Ифлосланган чойшабларни бўлимда ажратиб саралаш таъқиқланади.
1.8. Ифлосланган бельёларни бўлимларда вақтинча (12 соатдан кўп бўлмаган вақтда) санитария хоналарида ёки махсус сақлаш хоналарида ёпиқ (клёнкали,пластмассали бокларда, яшикларда ёки бошқа) дезинфекция қилиш учун қулай бўлган идишларда сақланади.
1.9. Ифлосланган чойшаблар билан ишлайдиган ходим махсус санитария кийимлари билан (инфекцияланган ва биологик ажратмалар билан ифлосланган чойшаблар билан ишлаш учун кийимлари) таъминланган бўлиши керак.
1.10. Тоза чойшаблар махсус тоза чойшаблар учун ажратилган хонада сақланади.Бўлимда бир суткага етадиган чойшаблар захираси туриши керак. Бир суткага етадиган захирадаги чойшаблар бўлимнинг алоҳида хонасида ёки ҳамширанинг иш жойида (ҳамшира постида ёки бошқа хонада тоза холатда) махсус ўрнатилган шкафда ёки оддий шкафларда сақланади.
1.11. Чойшаблар ва уларни ташийдиган идишлар бўлимлар бўйича фойдаланишига кўра белгиланиши шарт (бўлимлар бўйича маркировкаси). Бўлимларда махсус белгилар (маркировка) қўйилмаган чойшабларни сақлашга йўл қўйилмайди.
1.12. Ифлосланган чойшабларни кирхоналарга махсус ажратилган транспорт воситаларида қалин тўқилган матода ёпиқ холатда махсус контейнерларга солиб ташилади. Шунингдек ювилган тоза чойшаблар ҳам кир ювиш хонасидан бўлимларга олиб келишда юқоридаги талабларга амал қилган ҳолда ёпиқ идишларда олиб келинади.
1.13. Бельёлар ташийдиган идишлар, ташилаётганда чойшаблар ифлосланиб қолмаслиги учун йиртилган, ёрилган жойлари бўлмаслиги керак хамда “тоза”ёки “ифлосланган” деб кўрсатилган бўлиши ва қайси бўлим, шифохонага тегишлилиги хам ёзиб қўйилган бўлиши керак.
1.14. Ифлосланмаган ва тоза чойшабларни битта идишни ўзида ташишликка йўл қўйилмайди. Матолардан қилинган идишлар (қоплар) ни чойшаблар билан бир вақтни ўзида ювиш амалга оширилади.
1.15. Матраслар, ёстиқлар, одяллар бемор даволаниб чиққандан кейин ёки ўлгандан кейин ёки ифлосланиш даражасига қараб алмаштирилиши шарт, сўнгра дезинфекцияловчи камерада зарарсизлантирилади.
1.16. Кир ювиш хоналари инфекцияланган ёки юқумли бўлиб қолган чойшабларни зарарсизлантирилиши кўзда тутилишидан ташқари қуйидаги талабларга жавоб берадиган бўлиши шарт:
а) инфекцион касаллик билан зарарланган чойшаб тўпламлар ўтказиладиган хоналар (қабулхона, ажратиш хонаси) қолган барча хоналардан ажратиб олинган бўлиши лозим; б)“ифлос” хоналар гуруҳи мустақил вентиляция тизими билан таъминланган бўлиши керак; в) инфекцион касаллик билан зарарланган чойшаб тўпламларни дезинфекция будильникларига юклаш ажратиш хонасидан амалга оширилади: дезинфекция будильниклари бўлмагандачойшаб тўпламлари дезинфекциясикир ювиш бўлими ванналарида амалга оширилади; г) дезинфекция қилинган чойшаб тўпламларини будильникдан олишни кир ювиш бўлими амалга оширади;