Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


XI.КЛИНИК-ТАШҲИСЛАШ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ



Download 465,66 Kb.
bet45/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   101
XI.КЛИНИК-ТАШҲИСЛАШ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ.
1. Клиник-диагностик лабораторияларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларни ташкил этиш.
1.1. Ушбу бобда клиник-ташҳислаш лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирлари мажмуига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади.
1.2. Клиник-ташҳислаш лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари юқиши имкониятларининг олдини олиш мақсадида нафақат дезинфекция-стерилизация тартибига, балки лаборатория текшируви учун қон олиш методларига, лаборатория асбоб-анжомларидан фойдаланиш қоидаларига, касбий юқтириш профилактикаси бўйича қоидаларга қатъий риоя этиш зарур.


2. Қон олинадиган хонанинг ички безаги ва жиҳозланишига қўйиладиган талаблар.
2.1. Лаборатория текшируви учун олинадиган қон фақат махсус жиҳозланган муолажа хоналарида олиниши шарт.
2.2. Беморни ҳолати оғирлиги муносабати билан, қон олиш бевосита бемор ётган жойида амалга ошириш мумкин.
2.3. Венепункция ўтказиш учун ажратилган хоналарга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларда ёритилган.
2.4. Марказлашган иссиқ сув ва совуқ сув бўлган қўл ювиш мосламасини ўрнатиш мажбурий ҳисобланади. Марказлашган иссиқ сув билан таъминланмаган жойларда оқин сув борадиган электро совутгичлардан фойдаланишга рухсат этилади. Қўлларга гигиеник ишлов бериш учун тозалаб берувчи мосламаларда суюқ совундан фойданилади. Бир марталик қоғоз сочиқлар ёки бир марта қўлланиладиган сочиқлар бўлиши керак
2.5. Венопункция ўтказадиган хона стационар бактериоцид нурлатгич билан жиҳозланиши керак.
2.6. Беморларда обморок ҳолатлари бўлганда ёки шошилинч вазиятларда беморга зудлик билан ёрдам кўрсатиш учун зарур дори препаратларни тўплами билан дори қутиси бўлиши лозим.
2.7. Қон олиш учун керак бўладиган жиҳозлар.
2.7.1. Қон намунаси олиш учун стол. Ҳаракатланадиган столдан фойдаланиш мумкин.
2.7.2. Пробиркалар учун таглик (штативлар). Тагликлар енгил, қулай ва шу билан бирга пробиркалар учун ячейкалар сони етарли бўлиши керак.
2.7.3. Бемор венопункция қилинаётганда имкон қадар қулай ва унинг учун хавфсиз ҳолатда ўтириши керак, шунингдек муолажа хонаси ходими учун кулайлик бўлиши керак. Креслони ҳар иккала тирсак қўйгич ёнликлари шундай жойлашган бўлиши керакки, венопункция қилинаётган ҳар қандай беморни қўлини қулай ҳолатда жойлаштириш имконияти бўлиши керак. Креслони тирсак қўйгич ёнликлари қўлни тираб туриш учун хизмат қилади ва шу билан венопункция қилинаётганда чиғоноқ букилиб қолмаслигига венани аниқлашда қулайлик ҳосил қилади. Бундан ташқари кресло беморда беҳуш ҳолати юз берганда, йиқилиб кетишидан сақлайдиган бўлиши лозим.
2.7.4. Кушетка.
2.7.5. Бир марта ишлатиладиган кўрув қўлқоплари.
2.7.6. Бир мартали пластик ёки шиша пробиркалар (вакуум туткич прбиркалар бўлмаганда). Пробиркани четлари учган бўлса ёки ёрилган жойлари бўлса, фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2.7.7. Жгутлар. Улар бир мартали ёки кўп мартали шу мақсад учун буюрилган резина ва латекс жгутлардан фойдаланилади. Кўп мартали ишлатиладиган жгутга қон ёки бошқа биологик суюқлик тушиб қоладиган бўлса, зарарсизлантириш керак. Бир мартали жгутлар бошқа бир марта фойдаланиладиган материаллари билан қўшиб утилизация қилинади.
2.7.8. Дока салфеткалар. Стерил дока салфеткалар (5,0х5,0 см ёки 7,5х7,5 см) ёки завод ўрамидаги антисептиклар билан намланган салфеткалар бўлиши керак.
2.7.9. Антисептиклар. Инъекция жойи юзасига ишлов бериш учун антисептиклар бўлиши керак. Антисептиклар стерил дока салфетка ёки пахта шариклар ботириладиган эритмалар шаклида қўлланилади ёки бир марталик ўрамдаги антисептиклар билан намланган салфеткалар ишлатилади.
2.7.10. Ҳамма ҳолатларда қон олишни ўтказаётган ходим ҳимоя кийимлари кийган бўлиши лозим. Халатни кир бўлиш ҳолатига қараб, камида ҳафтада 2 марта алмаштириш талаб этилади. Қон доғлари билан ифлосланиб қолганда махсус кийимни зудлик билан алмаштириш керак. Бу мақсадда заҳирада тоза халат туриши талаб этилади.
2.7.11. Чиғаноқни тагига қўйиладиган ёстиқча бўлиши керак (агар махсус кресло билан жиҳозланмаган бўлса).
2.7.12. Контейнерлар.
-игнани хавфсиз чиқарадиган тирагичи бўлган стол устига қўйиладиган контейнерлар:
-чиқиндиларни тўплайдиган пластик қопчалар солинган контейнерлар.
2.7.13. Фойдаланилган игналар (агар юқорида биринчи кўрсатилган махсус контейнер бўлмаса) шприцлар игналари билан ва қон оладиган системалар хамда боғлов материалларини ташлашлик учун мустаҳкам контейнерлар бўлиши керак.
2.7.14. Муз халта. Муз ёки музли элементлар бўлиши керак.
2.7.15. Инъекция ўрнини ёпишлик учун бактериоцид лейкопластир.
2.7.16. Қиздирувчи жиҳозлар. Қон айланишини яхшилаш учун қиздирувчи жиҳозлардан иссиқ (400 С) намлисальфеткалар пункция қилинадиган жойга 5 дақиқага қўйилади.
2.7.17. Қўлга ишлов бериш учун тери антисептиклари.
2.7.18. Фойдаланилган матоларни ва ишчи юзаларни зарарсизлантириш учун дезинфекцияловчи воситалар.



Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish