Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш



Download 2,9 Mb.
bet6/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

Биринчидан, коррупцияга қарши курашда тарғибот-ташвиқотдан самарали фойдаланилади. Бинобарин, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ёшликдан унинг нақадар хавфли эканлигини англаши лозим. Шу тариқа, ҳар бир инсон ёшликдан “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланади ва у ушбу касалликка қарши кураша олади. Бу каби тажриба Финляндия, Япония, Сингапур, Жанубий Кореа каби давлатларда кенг қўлланилади. Бунинг учун ҳар бир ота-она, мактабгача таълим, ўрта, олий таълим муассасалари фаоллик кўрсатиши зарур;
Иккинчидан, коррупцияга қарши курашда очиқлик ва ошкоралик механизмларидан самарали фойдаланилади. Чунки хеч бир восита очиқлик каби самарали натижа бермайди. Шу мақсадда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича вазифа юклатилди.
Бундан ташқари, давлат харидлари, маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини қабул қилиш механизмлари такомиллаштирилади. Бу эса ушбу йўналишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни талабларини кенгроқ амалга оширишга шароит яратади.
Учинчидан, давлат хизматига кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйиш тизими тўлиқ ишга туширилади.

“Коррупция – бу давлатимизни ич-ичидан емириб, миллий хавфсизлигимизга раҳна соладиган ғоят хатарли таҳдид ва унга қарши муросасиз кураш олиб бориш – барчамизнинг бурчимиздир”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдан иборат. Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сон Фармонига кўра давлат хизматига қабул қилишнинг шаффоф механизмига асос солинди. Унда қуйидаги тартиб ўрнатилди:
а) давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади, алоҳида тартибда сайланадиган ва тайинланадиган лавозимлар бундан мустасно:
2020 йил 1 январдан бошлаб – тажриба тартибида, бутун вертикал бўйлаб – давлат бошқаруви органларида ва Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ ҳудудлардаги барча давлат ташкилотларида;
2021 йил 1 январдан бошлаб – давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида.
Мазкур фармон асосида жорий йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни танлаш ва тайинлашнинг янги тартибини жорий этилади. Ушбу тизим давлат фуқаролик хизматига қабул қилишда меритократия тамойилини жорий этади ва давлат хизматига киришдаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олади. Шу сабабли, ушбу тамойил асосида давлат мансабларини эгаллаган хизматчиларда коррупцияга қарши иммунитет кучли бўлади.
Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилади.
2020 йилнинг 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида3 коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган ҳамда барча куч ва воситаларга эга бўлган алоҳида орган ташкил этиш таклиф этилгани коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим воқеа бўлди.
Шунга мувофиқ, 2020 йил 29 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4761-сон Қарори қабул қилинди4.
Фармонга асосан, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ‒ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди5.
Шу каби махсус тузилмалар хорижий давлатлар масалан, Сингапур, Жанубий Кореа, Қозоғистон Республикаси тажрибасида тажрибасида мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, коррупция манфаатлар тўқнашувининг жиддий кўриниши бўлиб, у манфаатлар тўқнашунинг барча турларини бартараф этишни талаб этади. Шу боис хорижий мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш манфаатлар тўқнашунинг олдини олишдан бошланади.
Шу сабабли, хорижий давлатларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича жиддий тартиблар ўрнатилган. Хусусан, АҚШ, Канада, Франция ва Голландия каби мамлакатларда давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам беришга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Масалан, АҚШ қонунчилигида давлат хизматчисининг қўшимча (асосий вазифа учун иш ҳақидан ташқари) даромад олиш ҳуқуқи ҳам чекланган. Бу чеклаш ҳокимият учала тармоғининг барча хизматчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
АҚШ федерал қонунчилигида давлат ҳокимияти органларини тарк этган собиқ давлат хизматчиларининг иш фаолиятини чеклайдиган нормалар ҳам назарда тутилган. Давлат хизматчиси хизмат ўташ даврида муайян муаммоларни ҳал қилишда ҳукумат мансабдор шахси сифатида шахсан ва катта ваколатлар билан иштирок этган бўлса, у истеъфога чиққанидан кейин ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан шунга ўхшаш муаммоларни ҳал қилишда бировнинг манфаатларини расман ва ҳар қандай шаклда ифода этишга ҳақли эмас.
Канаданинг жиноят қонунчилигига мувофиқ, “мансабдор шахсларни пора эвазига оғдириш”, “ҳукуматни алдаш”, “мансабдор шахс томонидан содир этилган ишончни суиистеъмол қилиш” ҳолатлари мансабдорлик жиноятлари ҳисобланади. 1985 йилда Канадада давлат хизматчиларининг хизмат вазифалари ва шахсий манфаатлари ўртасида тўқнашув юз берган ҳолда улар амал қилиши шарт бўлган хулқ-атвор қоидаларини ўзида жамлаган кодекс қабул қилинган. Мазкур кодекснинг мақсади – “давлат аппарати ва давлат хизматчиларининг ҳалоллигига жамиятнинг ишончини ошириш”дан иборат этиб белгиланган.
Мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида махсус ваколатли органнинг ташкил этилиши мақтовга лойиқ. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашишнинг бошқа механизмларини ҳам жорий этиб бориш зарур.
Мурожаатномада белгиланганганидек давлатимизнинг коррупцияга қарши кураш сиёсати изчил давом эттирилади. Мазкур вазифа доирасида, ҳар бир давлат органи ўзининг коррупцияга қарши фаолиятида шу каби ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чораларни кўриши лозим.
Ушбу ижтимоий иллатга қарши курашишнинг муҳим чораси сифатида жиноятчилик ва коррупция атрофида муросасизлик ва умумхалқ томонидан қоралаш муҳитини яратиш зарурлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашда давлат хизматчиларининг ахлоқи, ҳалоллиги, коррупцияга муросасизлиги муҳим роль ўйнаши лозим. Зеро айнан ҳалоллик шу вақтга қадар халқимизга азоб бериб келаётган дардларга малҳам бўла олади. Чунки ҳар бир инсонни ўз виждонидан кўра кучли назорат қиладиган ва бошқарадиган куч йўқ. Шу сабабли, ҳалоллик ва ватанпарварлик виждонимизни уйғотиб, зеҳниятимизни тозалайди.
Қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар давлат ва жамият ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, шахс ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish