Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш



Download 2,9 Mb.
bet5/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

4. Вертикал бошқарув тизими нима?
А. *Республика-вилоят-туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органлари
В. Туман (шаҳар), республика-вилоят давлат ҳокимияти органлари
С. Вазирлик-вилоят- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Д. Туман (шаҳар)-вилоят-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

5. Қонунчиликка кўра қабул қилинаётган маъмурий ҳужжат ёки маъмурий ҳаракат қаратилган шахс, шунингдек ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари маъмурий ҳужжатга ёки маъмурий ҳаракатга дахлдор бўлган ёхуд дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахс қандай номланади?


А. * Манфаатдор шахс
В. Маъмурий ваколат
С. Маъмурий ҳужжат 
Д. Маъмурий органлар
АДАБИЁТЛАР



  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сон Фармони

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4472-сон Қарори

  3. Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А.. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари. –Т.: Академия, 2005. – 142 б.

  4. Ҳусанов О.Т. Конституциявий ҳуқуқ. Дарслик. – Тошкент, 2020 й. – 433 бет.


II БОБ. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ ЙЎНАЛИШЛАРИ
2.1 Давлат бошқарувида қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш

2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатномасида мамлакатимизнинг жорий йил ва ундан кейинги йиллардаги стратегик ривожланиш йўналишлари бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Ундаги ғоя ва ташаббуслар депутатлар, сенаторлар ҳамда халқимиз томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинди. Зеро, Мурожаатномада кўтарилган масалаларни амалга ошириш мамлакатимизни янада ривожлантириш, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган кенг қамровли, ҳаётбахш вазифаларни амалга оширишнинг муҳим босқичи, мантиқий давомидир.



“Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Мурожаатномада қонун устуворлигини таъминлаш ва унинг ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва ташкилий асосларини янада кучайтиришга қаратилган илғор ғоялар илгари сўрилди. Зеро, сўнгги йиллар давомида айнан суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида юзлаб фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги ушбу йўналишдаги ишлар кўлами нечоғлик кенглигини кўрсатади.
Аввало, қонун устуворги нима ва у қандай таъминланади деган саволга тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Конституция ва қонун устуворлиги давлат ва унинг органлари, мансабдор шахслар, барча нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фаолият олиб боришини англатади. Мазкур талабларга тўлиқ риоя этиш мамлакатда адолат ва тенглик, тараққиёт ва барқарорлик, тинчлик ва бунёдкорлик руҳи ҳукм суришига олиб келади.
Ҳозирги замон демократик давлатларида қонун устуворлиги жамият ва давлат ҳаётининг бош тамойилига айланган. Қонун устуворлиги тамойилининг бундай тантанаси - инсониятнинг кўп асрлик ривожи, изланиши ҳамда тараққиёт тажрибалари, сиёсий ва ҳуқуқий фикр такомилининг натижасидир.
Шу сабабли, Янги Ўзбекистонни барпо этишда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш давлатимизни ривожлантиришнинг бош мезони сифатида белгилаб олинган.
Қонун устуворлиги, оддий қилиб айтганда, қонунларга риоя этиш демак. Ушбу тамойил ҳар қандай ривожланган давлатнинг пойдеворини ташкил этади. Бобокалонимиз буюк Соҳибқирон Амир Темур “Салтанатим мартабасини тўра ва тузуклар асосида шундай сақладим-ки, унинг ишларига аралашишга ҳеч бир кимсанинг қурби етмасди”, деб ўз давлатини қатъий қоидалар, қонунлар орқали бошқарилганлигини кўрсатиб беради2.
Қонун устуворлигини таъминлаш вазифалари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида алоҳида мустаҳкамланган. Чунки, давлат бошқарувида қонун устуворлигини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий талабларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Конституция ва қонунларнинг устунлиги асосий принцип сифатида белгиланган.
Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар».
Давлат бошқарувида қонун устуворлигини таъминлашда сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва ташкилий кафолатлар тизими шаклланиши муҳим аҳамиятга эга.

“Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Шу боис, Мурожаатномада ушбу омилларнинг ҳар бирини кучайтиришга қаратилган аниқ таклифлар илгари сўрилди. Фикримизни сиёсий кафолатлар мисолида давом эттирадиган бўлсак, унинг аҳамиятини яққол англаш мумкин. Масалан, Мурожаатнома бир неча ўринларида Парламент ва маҳаллий кенгашлар назорати, жамоатчилик назоратини куйчайтириш бўйича аниқ механизмлар таклиф этилди. Бу эса фуқароларнинг муҳим конституциявий ҳуқуқи бўлиб, давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокни таъминлашга, қонунийликни янада мустаҳкамлашга шароит яратади.
Шунингдек, сиёсий кафолатлар сифатида ҳуқуқ ва эркинликларнинг давлат томонидан таъминланиши ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга қаратилган тeгишли махсус ваколатли давлат тузилмаларининг тузилиши ва фаолият кўрсатишини ҳам тушунамиз. Шу нуқтаи назардан ёндашганда бир қатор органлар: судлар, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ораганлари кабиларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
Қонун устуворлигининг муҳим шарти бу ҳуқуқий кафолатларнинг яратилганлиги ҳисобланади. Яъни, бу фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланиши ҳамда уларни таъминлашга, амалга оширишга қаратилган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Шу боис, ваколатли давлат органлари томонидан фаол норма ижодкорлик сиёсати амалга оширилмоқда. Масалан сўнгги йилларда Ҳаракатлар стратегияси асосида, хусусан, 30 дан ортиқ стратегия ва миллий дастур, 5 та кодекс, 150 та қонун, Президентнинг 2000 дан зиёд фармон ва қарорлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, илмий-техник, суд-ҳуқуқ, гуманитар ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича яна кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Яна бир муҳим кафолат бу – ҳуқуқ ва эркинликларнинг иқтисодий кафолати ҳисобланади. Бу – ҳуқуқ ва эркинликларни иқтисодий томондан таъминлаш, уларнинг амалга ошиши учун зарур моддий-молиявий манбаларни вужудга кeлтиришни англатади.
Aгар давлатда етарли иқтисодий, моддий, молиявий манбалар, имкониятлар бўлмаса, ҳуқуқларни амалга ошириш учун шароит бўлмайди. Давлат иқтисодий томондан қанчалик кучли бўлса, ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиш имконияти ҳам шунча кучайиб боради. Шу боис, фуқароларнинг моддий фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгар сурилди.
Булар қаторида тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш бўйича билдирилган таклифларни келтириш ўринлидир. Ушбу йўналишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги бир қанча тўсиқлар бартараф этилади. Хусусан, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.
Пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорлар “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак беришни давом эттирилади.
Яна бир муҳим жиҳат, 2021 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат эканлиги белгиланди. Шунингдек, ушбу йўналишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ишлар давом эттирилади.
Ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир.
Бу, ўз навбатида, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш ва ривожланишига алоқадор вазирлик ва идоралар фаолияти уйғунлигини таъминлашни, мавжуд муаммо ва тўсиқларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишга асосланган замонавий ва инклюзив институционал тизимни жорий этишни талаб этади.

“Жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ


Мамлакат тараққиётининг кейинги босқичларни камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун муносиб турмуш даражасини яратишга эришиш, энг чекка ва олис ҳудудларгача “маҳаллабай” тарзида кириб бориш, аҳолини турмуш шароитини ва сифатини аниқлаб олиш зарур. Шундан келиб чиқиб, республикамизда камбағалликни қисқартириш, аваламбор, миллий иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқлигидан келиб чиқиш чора-тадбирлар, мақсадли “Йўл харита”ларини ишлаб чиқиб, уни амалга оширишни тақозо этади.
Мурожаатномада қонун устуворлиги таъминлаш йўналишида суд-ҳуқуқ ислоҳотлар давом этирилиши таъкидланди. Шунга мувофиқ, суд ҳокимияти институционал асослари такомиллаштирилади. Шунингдек, жазони ижро этиш тизими, тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш соҳасида қийноқларнинг олдини олиш тизимини ривожлантириш, фуқароликни тақдим этиш билан боғлиқ механизмлар такомиллаштирилиши белгиланди.

“Ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан 4 та муҳим омилга, яъни қонун устуворлигини таъминлаш; коррупцияга қарши қатъий курашиш; институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Қонун устуворлигини таъминлашда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимни ошириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, Президентимиз ишимиздаги энг катта камчилик – билим етишмаслиги эканлигини ҳақли равишда таъкидлайдилар. Дарҳақиқат, бугунги ғоят мураккаб даврда мавжуд муаммоларни чуқур билим ва юқори профессионаллик билан ечиш мумкин. Айниқса, давлат химатчилари олдига қўйилаётган янги-янги вазифалар улардан энг замонавий билиларни эгаллашни талаб қилади.
Афсуски, ушбу йўналишда муаммолар ҳам мавжуд эканлиги тўғри кўтарилди. Қайд этилшича сўнгги 4 йилда барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини жойларда барча раҳбарлар ҳам тушунмаётганлиги кўзга ташланмоқда. Шу боис, келгусида Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг асосий вазифаси қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилишдан иборат бўлади. 
Зеро, қонунларга риоя этиш ички зарурат, ички ишонч билан амалга оширилиши керак. Шундагина қонун устуворлиги ўзининг ижобий натижасини тўлароқ намоён этади. Бундай даражага эришиш учун жамият аъзоларининг, айниқса, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш зарур.
Қонун устуворлигини таъминлашдаги энг катта тўсиқ бу коррупция балосидир. Шунинг учун коррупцияга қарши курашиш масаласи Мурожаатномада эътибор қаратилган марказий масалалардан бири бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида, биринчи навбатда, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ушбу иллатга қарши курашдаги куч ҳамда имкониятларини бирлаштириш мақсади назарда тутилган. Шу боис, Мурожаатномада мазкур иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур эканлиги ҳақли қайд этилади. Зеро, жамиятда коррупцияга қарши кучли иммунитет шаклланмас экан жамият бу балодан қутила олмайди.
Ушбу йўналишда қуйидаги муҳим вазифалар белгиланганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир:

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish