Ўзбекистон республикаси олий ва ў


Огюст Конт ва позитив социологиянинг пайдо бўлиши



Download 1,08 Mb.
bet5/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

Огюст Конт ва позитив социологиянинг пайдо бўлиши
режа:



  1. Конт ва унинг даври

  2. Фанлар классификацияси

  3. Социологиянинг предмети ва вазифалари

  4. Социология методлари

  5. Социал статика

  6. Социал динамика

  7. Позитив сиёсат



1. Фалсафа ва социологияда позитивизм асосчиси бўлмиш Огюст Конт 1798 йил Монпельеда давлат арбоби оиласида таваллуд топган. Маълумки, XIX асрнинг биринчи ярми Франция тарихида муҳим давр ҳисобланади. Капитализмнинг тез ривожланиши ва жамият социал структурасини янги синфлар асосида таркиб топиши сиёсий тизимнинг жадал ўзгариши билан бирга кечади. Буржуа ва унинг моддий бойлигининг ортиши ишчи синфнинг қарама-қаршилиги ва камбағаллик даражасининг ҳисобига асосланди. Бу даврда табиий фанлар ва техниканинг ривожланиши борасида анъанавий қарашлар инқирози ва фалсафий изланишларнинг тарранглашуви кўрина бошлади. Директория, Консуллик, Империя, Реставрация, 1830 йил революцияси, Июль монархияси, 1948 йил революцияси, Иккинчи республика, Иккинчи империя мазкур даврининг асосий воқеалари ҳисобланади. Бу воқеаларнинг барчаси олим дунёқарашининг шаклланишига таъсир этган. У оиласида ҳукмрон бўлган католицизма ва монархизмдан воз кечиб, анъанавий динга агностик ёндашувини намоён қилди. Париж муҳандислик мактабида олган билимлари, шунингдек, Напалеон ва Бурбонларга қарши республикачилик кайфиятида шаклланган ғоялар унинг дунёқарашига катта таъсир кўрсатди.
Ўзгача фикрлагани учун мактабдан ҳайдалгач, у математика бўйича уйида дарс ўтишни бошлайди. Контнинг илк кичик асарлари айнан математикага бағишланган эди. У XVIII аср охири — XIX аср бошларида фаолият олиб борган Луи Лагранж, Гаспар Монж каби математикларнинг ишларини ўрганиб, фалсафий билим муаммолари билан яқиндан танишади.
Монтескье ва Кондорселарнинг ишлари унга кучли таъсир этган. У Монтескьедан сиёсий-ҳуқуқий ҳодисаларнинг табиий қонунларга боғлиқлигини олган бўлса, Кондорсенинг инсоният прогрессив ривожланиши қонуни ва жамиятда ғоялар, институт ва муносабатлар эволюцияси ўзининг позитивистик таълимоти учун ғоявий асос қилиб олди.
Конт сиёсий иқтисодиёт билан ҳам қизиқиб, буржуа либерал иқтисодчиларнинг таълимотларига танқидий ёндашди. Уларнинг эркин рақобат озод ва алоҳида индивидларнинг ижтимоий уйғунлигига олиб келиши керак деган ғоясига қарши ижтимоий бирлик, яъни индивид ва синфларнинг сиёсий бирдамлиги ғоясини илгари сурган.
1817—1824 йиллар давомида Конт Сен-Симоннинг котиби бўлиб ишлайди ва унинг кўплаб ғояларини ўзига қабул қилади. Аммо, сиёсий масалалар бўйича тубдан қарама-қарши фикрлар уларнинг алоқаларини узилишига олиб келади. Сен-Симоннинг эксплуататор ва ишлаб чиқарувчи синфлар ўртасидаги кураши, шунингдек, меҳнатга юқори баҳо бериш ғояларини Конт маъқулламаган. Сен-Симон эркин ва тенг ҳуқуқли ишлаб чиқарувчилар жамияти ҳақида гапирса, Конт иерархик тузилишдаги марказлашган жамият ғоясини илгари сурган. Сен-Симон биринчи ўринга ижтимоий прогрессни қўйса, Конт социал статикани муҳим билган. Контнинг позитив фалсафа тизими баъзи қирралари билан Сен-Симон концепциясини эслатсада, умуман олганда у бошқа назарий асослар ва ғояларга асосланган. Унинг асосий асари бўлмиш «Позитив фалсафа курси» китоби 1838–1842 йилларда нашрдан чиқган бўлиб, унда фанлар классификацияси, позитив фалсафа ва социология тамойиллари ишлаб чиқилган. Конт ўзининг иккинчи йирик асарини сиёсат ва дин асослари таҳлилига бағишлаган. Бу асар «Позитив сиёсат тизими ёки инсоният динини ўрнатувчи трактат» деб номланиб, у 1851—1854 йилларда нашр этилган. Олим ҳаётлигида унинг «Машҳур астрономия бўйича фалсафий трактат» (1844), «Позитив фалсафа руҳи ҳақида мушоҳада» (1844), «Умуман позитивизм ҳақида мушоҳада» (1848—1851), «Позитивистик катехизис» (1851), «Консерваторларга чорлов» (1855) ва «Субъектив синтез» (1856), ўлимидан сўнг эса тўрт томли «Огюст Конт васияти» номли асарлари чоп этилган.
Контнинг ҳаётининг асосий даври турли қийинчиликларда кечган. Сен-Симон билан алоқаларни узгандан сўнг, у доимий даромад келтирувчи муқим иш жойига эга бўлмаган. Ўзининг позитив фалсафа ғоясини яратиш борасидаги ишини илоҳий бурч деб билгани учунгина илмий фаолиятини олиб боришга ўзида куч топа олди.
Муҳандислик жамиятида маърузалари билан чиқишлар қилиб, Конт улар билан алоқалар боғлайди ва шу тингловчилар, талабалар ва уларга қўшилганлар билан биргаликда 1848 йил «Позитивистик жамият» га асос солади. Мазкур жамиятнинг асосий вазифаси халқни позитивистик дунёқараш асосида тарбиялаш эди. Шу билан биргаликда Конт ва унинг партияси Париж революцион пролетариати ҳаракатига қарши чиққан. Революцион вазиятда курашувчи икки томондан ҳеч бири уни қўллаб-қувватламайди ва Конт ёлғизланиб қолади. Унинг интеллектуал элитага «тартиб ва прогресс партияси»ни тузиш борасидаги мурожаати ҳам эътиборсиз қолади. Конт 1857 йил ёлғизликда вафот этади.
Конт ижодининг биринчи ва иккинчи даври орасида қарама-қаршиликлар борлигига қарамай, охиргиси бир хил ғояларга асосланади. Инсонларнинг маънавий бирлашуви, янги «дин» ва позитивизм назарияси асосида жамият ҳаётини қайта ташкил қилиш ғоялари Конт фаолиятини ташкил этади. У «илмий», «ҳақиқий» дин ва шунга монанд жамиятни бирлаштирувчи дин вазифасини бажарувчи ахлоқий фанни яратмоқчи бўлган.
2. Фаннинг метафизика ва теологиядан ажратиш Конт позитив усулининг асосий ғояси ҳисобланади.
Конт «позитив» (positive) сўзини бир неча маънода шарҳлаган:
1) мавҳумликка қарама-қарши реал;
2) бефойдаликка қарши фойда;
3) шубҳалига қарши ишончлилик;
4) ноаниққа қарши аниқлик;
5) салбийга қарши ижобий.
«Позитив» тушунчасининг органик, аниқ, маълум каби маънолари Сен-Симон томонидан киритилган ва унинг асрларида кўп учрайди. Унинг фикрича, ҳақиқий фан кузатиш орқали олинган маълумотлар асосида тасдиқлаш ёки рад этишнинг имкони бўлмаган, «ечилмайдиган» саволлардан воз кечади.
Конт шунақа «метафизик», ноилмий саволлар қаторига предметларнинг моҳияти ва сабаблари борасидагиларни киритган. Унингча, фаннинг асосий вазифаси ҳодисалар ўртасида доимий, такрорланадиган қонуниятларни аниқлашдир. Шу орқали аниқ билимларга эришилиб, келажакни башорат қилиш имкони пайдо бўлади.
Конт фалсафа ўзининг алоҳида предмети ва бошқа фанлардан ажралиб турадиган тадқиқот усулларига эга эмас деб билган. «Позитив фалсафа» фанларнинг тизимлаштирилган ҳолатидир. Уни идрок этиш учун барча фанлар предметлари, қонуниятлари, ўхшашлик ва фарқлари таҳлилини ўз ичига олган бутун фанлар тизимини таҳлил қилиш керак.
Ўзининг фанлар классификациясини ишлаб чиқаётганида Конт уларнинг объектив хусусиятларига эътибор қаратган. Биринчи навбатда у фанларни мавҳум ва аниқларига ажратади. Биринчилари, ҳодисаларнинг маълум категориялари ва қонуниятларини ўрганади, иккинчилари эса мазкур қонунларни алоҳида соҳаларга тадбиқ қилади. Мисол учун биология ҳаёт ҳақидаги абстракт фан, медицина эса аниқ фан бўлиб, биологиянинг умумий қонуниятларидан фойдаланади.
Конт бешта абстракт, назарий фанларни ажратган: астрономия, физика, кимё, биология, социология. Табиий ҳодисаларнинг асосий категориялари — астрономик, физик, кимёвий ва биологик ҳисобланиб, Конт унга ижтимиоий категорияни қўшади. Бу билан у ўз классификациясига «тугал конструкция яратиш учун керак бўлган умумий характер»ни берган. Контнинг фанлар тизими фанлар ўрганувчи ҳодисаларнинг мураккаблигига кўра жойлаштирилган. Ижтимоий ҳодисалар нисбатан мураккаб, шу билан бирга бошқаларига боғлиқлиги билан ажралиб туради ва кейинчалик улар социологиянинг вужудга келишига сабаб бўлган.
Жамият тўғрисидаги позитив фанга Конт аввалига социал физика, кейинчалик, социология номини берган. Унинг фикрича, социология А. Кетленинг тасвирловчи «социал физикаси»дан фарқли равишда назарий фан бўлиши керак. Социологиянинг позитив фанга айланиши позитив фалсафа тизимини якунлаб, инсоният онги ва жамияти ривожланишидан далолат беради. Бу ҳақиқий позитив революция бўлиб, олдинги даврлар схоластикаси устидан фаннинг ғалабаси эди. Аммо, Конт ўз фанлар классификациясида психологияга ўрин қолдирмаган ва шу билан Миллнинг танқидига сабаб бўлади.
Контнинг қарашлари XIX аср биринчи ярмида табиий фанларда кузатилган метафизик дунёқараш усулига (антидиалектик) тўғри келган. Метафизик дунёқараш усули фанларни яралиш пайтига кўра эмас, балки тизимлаштирган тартибига таянади. Конт улар орасидаги генетик боғланишни эмас, тизимли боғланишни аниқлаган. Унинг классификацияси асосини субординация эмас, координация тамойили ташкил этган.
Конт таълимотида умумий метафизик дунёқараш мавжудлидан ташқари унга мос бўлган типик дунёқараш элементлари мавжуд. У бир-биридан алоҳида бўлган омилларни ўрганиш мумкинлигини рад этган ҳолда уларнинг алоқадорлиги ва бутун тизим сифатида (функционализм) фаолиятини ўрганиш заруиятини таъкидлаган. Шундай қилиб, алоҳида органларни ўрганишда бутун организм хусусиятини эътиборга олиш керак. Бутун жамият ҳаётининг ҳар бир ҳодисаси эса давр, цивилизация, инсоният каби бутунликлар билан таққосланиши зарур.
Жамиятни бир бутун сифатида ўрганиш Конт методологиясининг асосий қоидаси эди. Шу нуқтаи назардан у психология ва сиёсий иқтисодиётни танқид қилган. Унинг фикрича, бутунлик (организм, жамият) ундаги алоҳида ҳодисалардан кўра ўрганишга мойилроқ бўлади. Шу билан бирга нотирик табиатни ўрганувчи фанларнинг билимлари нисбиий ва тўлиқ эмас. Биологик ва ижтимоий фанлар нисбатан мукаммалроқ бўлади, зеро улар аниқ ва ўрганиш мумкин бўлган қадриятларни тадқиқ этади. Инсоният каби қадрият одамга тегишли ва уни ўрганиш мумкин. Шунинг учун у мантиқий тўлиқликка эришиб, абсолют бўлади.
Контнинг позитив усули спиритуализмга қарши курашда муҳим аҳамият касб этган. У илмни биринчи ўринга кўйиб, унинг автономиясини талаб этган, уни расмий дин ва метафизик спекуляцияга қарши кўйилиши идеализмга қарши ошкор кураш эди. Фалсафадаги «антифалсафий» йўналиш сифатида позитивизмнинг пайдо бўлиши билан феодал маънавий маданиятининг инқирози ва унинг чуқурлашиши тақазо этиларди.
Польша, Россия, Туркия, Япония, Хитой, Бразилия ва бошқа бир нечта мамлакатларда XIX аср охири Конт, Спенсер, Тэн ва бошқа фикрлари асосида позитивизм назарияси кенг тарқалган.
3. Конт социологияни позитивистик фан сифатида жамият ва инсон тўғрисдаги теологик ва метафизик спекуляцияларга қарши қўйди. Бир томондан у теологларни танқид қилиб, уларнинг инсонни худо яратган деган фикрига қарши чиққан. Бошқа томондан «метафизик» файласуфларнинг «социал утопия»ларини, яъни жамият инсон онги ва индивидлар иродаси маҳсули эканини рад этган. Контнинг назарида, социология инсон онги ва жамият таъсирида унинг психикасидаги ўзгаришларни ўрганувчи ягона фандир. Бу фикр Контнинг бутун концепциясига асос бўлиб, унга кўра, индивид абстракция, жамият эса табиий қонуниятларга бўйсунади. Жамият ҳодисалари доимий ўзгариш ва тараққиётда бўлади. Уларнинг моҳияти тарихийликдадир. Шунинг учун Конт жамиятни тарихий жиҳатдан ўрганган Кондорсега ҳурмат билан қарайди.
Конт волюнтаризм1 ва «буюк шахслар» ролини юқори қўйишга қарши чиқиб, жамият тараққиётини сиёсий режим ва цивилизация ривожи даражаси билан баҳолайди. Иқтисодий омилни эътиборга олган холда, у цивилизацияни биринчи навбатда маънавий-психологик бирлик, ғоялар бирлиги сифатида кўрган. «Ғоялар дунёни бошқаради ва ағдар-тўнтар қилади… охир оқибат у бутун ижтимоий механизм фикрлар асосига қурилган», дейди Конт. Илмий тараққиёт жамият ривожининг асосидир. Шу асосида жамият тараққиёти тарихий хақиқот сифатида намоён бўлади.
Контнинг фан сифатида социология, унинг предметни қамраб олувчи муаммолар доираси тўғрисидаги фикрлари етарлича абстракт характерга эга. Социологик тадқиқот доираси жуда кенг ва Конт классификациясига киритилган фанлар доирасидан четда қолган барча муаммоларни қамраб олади. Тадқиқотчи тадқиқотининг объекти энг аввало жамият бўлиб, шундан келиб чиққан ҳолда у ҳар бир муаммони бир бутунлик асосида ўрганиши лозим. Конт жамият «умумий келишув» (consensus omnium) асосидаги органик бирлик эканини таъкидлаган. У таркибидаги элементларининг гармоник функционизми асосида мавжуд бўлади. Жамият, ёки Конт уни атаганидай инсоният — бу энг юқори борлиқ sui generis, юқори мавжудот. Конт қарашлари жамият ҳаётига тизимли ёндашувнинг асоси ҳисобланади. Аммо у социал элементлар ва тизим диалектикасини тушунмаган. Олим социал ҳаёт элементларини оддий, доимий ва ўзгармас санаб, жамият ривожини мазкур элементларнинг турли комбинациясида кўрган. Конт социологияси фалсафанинг идеалистик тарихи бўлиб, кўплаб метафизик спекулятив элементларга эга бўлган.
4. Конт социологиясининг эътиборли қисми жамиятни ўрганувчи методлар яратилишига бағишланган. Бир томондан абстрактликка, иккинчи томондан эмпиризмга қарши чиққан Конт социологияга кузатиш, шунингдек, эксперимент, таққослаш ва тарихий методларни киритган.
Математикани мантиқ санаган холда Конт доимо унинг методларидан фойдаланишни тўғри билмаган. Унингча, математика тадқиқот воситаларидан биридир.
Кузатиш социологик тадқиқотнинг асосий усулларидан бири. У кузатиш орқали тўғри маълумотларни олиш имконини шубҳа остига қўйишни рад этган. Мазкур усулни қўллаган фанлар тажрибасидан келиб чиқиб, ундан фойдаланиш мумкинлиги асосланган. Аммо, Конт социал кузатиш ишонарли бўлиши учун қандай талабларга жавоб бериши кераклигини аниқлай олмаган. Олинган фактлар социологияга объективлик характерини бериши керак эди. Эмпирик маълумотлар назарий билимлар асосида олиб борилиши керак. Акс холда маъносиз, ўзаро боғланмаган айрим фактлар олинади.
«Ҳар қандай социал кузатишлар, у статик ёки динамик бўлсин, доимо фундаментал назарияларни тахмин қилиши керак». Тадқиқотчини ноилмий характердаги маълумотлардан сақлаб туришда илмий назария муҳим аҳамиятга эга. Аммо, позитив назарияни яратиш мушкул. Чунки тадқиқот ўтказилиши учун назария қанчалик керак бўлса, назарияни яратишда кузатиш шу қадар муҳимдир.
Конт бевосита кузатиш билан бирга билвосита далил бўлмиш тарихий ва маданий ёдгорликлар, анъаналар, урф-одатлар, тилларни таққослаш ва таҳлил қилиш позитив тадқиқотда фойдали воситалар бўлади деган хулосага келди.
Конт эксперимент усулини муҳимлиги жиҳатидан иккинчи ўринга қўйган. Социологиядаги бевоста эксперимент тадқиқот деб, мақсадидан келиб чиқиб, атайлаб яратилган шароитлар асосида ҳодисаларнинг ўзгаришини кузатишга айтилади. Билвосита эксперимент эса Конт назарида асосан жамият силсилалари, кўпинча революцион характердаги таъсирлар оқибатида жамиятдаги патологик оғишларини ўрганишдир. Социал организмни гангитувчи ижтимоий тартибсизликлар Контнинг назарида индивидуал организм касалликларига монанд ҳисобланади. Уларда ижтимоий организм қонуниятлари ёрқин кўринади.
Социологияда қўлланиладиган учинчи усул - таққослаш усулидир. У орқали ер юзининг турли қисмларида яшовчи халқлар ҳаёти солиштирилади ва натижада жамият мавжуд бўлиши ва ривожининг умумий қонуниятлари ишлаб чиқилади. Контнинг назарида хатто инсонлар жамиятини жониворларники билан таққослаб, ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлаш фан учун фойдали бўлиши мумкин. Бир жамиятнинг синфларини ўзаро солиштириш ҳам муҳим. Аммо уларга цивилизациянинг қай даражада таъсир этиши давр руҳи ва талабига боғлиқ.
Конт таққослаш усулининг асосий камчилиги унинг социал ҳолатлар кетма-кетлигини эмас, бирга намоён бўлишини кўрсатишида деб билган. Бу эса эволюция босқичлари тўғрисида нотўғри фикр шаклланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун таққослаш усулини инсоният ривожи маълум назариясига бўйсунган ҳолда олиб борилиши керак.
Тарихий усул, яъни инсоният тарихини кетма-кетликда таққослаш социал ҳодисалар табиатига энг мос тушувчи усул. Тадқиқотчи социал ҳодисаларни тарихий кетма-кетликда ўрганган ҳолатдагина қандайдир физик, интеллектуал, ахлоқий ёки сиёсий ҳолатларнинг ўзгариш тенденциясини аниқлаши ва шунга асосланиб, оқибатни илмий башорат қилиши мумкин. Тарихий усулда социологиянинг умумийликдан хусусийликка бориш хусусияти намоён бўлади. Контнинг фикрича, тарих ва социология ўртасида деярли фарқ йўқ.
5. Конт социологияни икки йирик бўлим: социал статика ва социал динамикага бўлган. Социал статика жамият тизимининг мавжудлиги ва фаолияти қонуниятларини ўрганса, социал динамика социал тизимнинг ривожланиш ва ўзгариш қонуниятларини тадқиқ этади. Биринчиси ижтимоий тартиб, ташкил этилганлик, уйғунлик назариясидир. Жамиятни Конт органик бутунлик сифатида кўриб, унинг қисмлари биргаликда ўрганилсагина тушунилиши мумкин деган. Оилавий муносабатларни Конт симпатия ва руҳий яқинлик орқали боғланган ахлоқий-эмоционал иттифоқ сифатида кўрган. Оила шахс маънавий тарбияси ва сиёсий қарашларининг шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди. Биринчи вазифаси билан у келажакдаги жамият ҳаётини таъминласа, иккинчиси билан ҳозиргисиинг умрини узайтиради. Конт оилада қарама-қаши жинслар ва авлодлар ўртасидаги муносабатларни кўриб чиққанда оиланинг ўзгарувчан эканини тан олади. У кўпроқ ўз давридаги буржуа оилаларини таҳлил қилган ва уларни идеаллаштирган. Патриархал руҳда бўлган олим аёлларнинг тенгҳуқуқлилигига кескин қаршилик билдирган. Унинг фикрича, аёл эркакдан интеллектуал жиҳатдан ортда қолиб, унинг иродаси ҳам нимжонроқдир. Жамиятда аёлнинг ўрни унинг эмоционал-ахлоқий хусусиятлари билан белгиланади, яъни одамларни бирлаштириш ва маънавиятини ошириш. Уларнинг асосий вазифаси эса қўпол эркак табиатини юмшатиш, уларда бирдамликка асосланган ижтимоий туйғуларни шакллантиришдан иборат. Аёлларнинг ёш авлод тарбиясида ҳам ўрни катта.
Оила анъана ва қадриятларни асровчи ва етказувчи даргоҳдир. Инсон оилада социализацияни бошдан кечириб, жамиятга қўшилиш кўникмаларинии олади. Авлодлар ўртасидаги самимий муносабатлар жамият мувозанати, анъаналар ва янгиликлар ўртасидаги балансни сақлайди.
Коопепрация оилавий муносабатларнинг нисбатан кенг кўламдаги шакли бўлиб, ижтимоий меҳнат тақсимотига асосланади. Унда ҳар бир аъзо ўзи истаган вазифани бажариб, бир-биридан манфаатдор бўлгани учун «умумий розилик» (consensus omnium) ва индивидларнинг мос ҳаракатларига эришилади. Конт эмоционал ва ахлоқий жиҳатларни биринчи ўринга қўйсада, иқтисодий муносабатлар аҳамиятини алоҳида эътироф этган.
У laissez-faire2 тамойилини инсоннинг энг ёмон, эгоистик томонларини чиқарувси деб билган. Чунки жамиятдаги уйғунлик ҳолати рақобат ва эксплуатация ҳукмрон бўлган жамиятларда мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Конт меҳнат тақсимотининг салбий томонларини ҳам кўрган. У ҳар бир одамнинг шахсий ҳусусиятларини шакллантириб, умумий хусусиятларини босади ва тор доирада ихтисослашади. Бу эса бир касбдаги инсонларни бирлаштириб, бошқаларига нисбатан душманлик кайфиятини уйғотиши мумкин. Меҳнат тақсимотининг хаддан ташқари кўпайиши жамиятни майда коорпорацияларга бўлиб, унинг бирлигига путур етказиши, рақобатни кучайтириб, энг тубан инстинктларни уйғотиши мумкин.
Жамиятнинг парчаланиш ва органик бирлигининг бузилиши таҳдиди туфайли Конт хукуматнинг сиёсий ҳокимиятини «ижтимоий руҳ» намоёндаси сифатида кўрсатган. Ҳукуматнинг социал моҳияти бу - инсоният ривожининг шартли жиҳати бўлган ғоялар, туйғулар ва қизиқишлар бирлиги йўқолишининг олдини олишдир. Шундай қилиб, давлат социал бирдамликлик органи, унга бўйсуниш эса индивиднинг муқаддас бурчига айланади. Ижтимоий тартиб кафолатчиси бўлмиш давлат иқтисодий, сиёсий, ахлоқий вазифаларни бажаради. Конт уларнинг сўнггисини энг муҳим деб билган. У ахлоқий ва сиёсий ҳокимиятнинг бир-биридан ажралиши тарафдори бўлган ва ўрта аср Европасида ҳокимият черков ҳамда давлат ўртасида ўзаро бўлинганини юқори баҳолаган. Унинг назарида фақат шундагина якка ҳукмдорнинг интеллектуал ва «ахлоқий террори» дан қутилиш мумкин. Ўрта аср черковининг руҳий вазифаларини у анологик равишда позитивизм ғоялари, тамойиллари ва назарияларида кўради. Улар эски анъана ва черков удумларини ижтимоий ҳаётдан сиқиб чиқариши керак эди. Контнинг маънавий ҳаёт муаммолари ечими, бошқалар учун яшаш шиори ва бурчлар этикаси ўзининг кўп тарафдорларга эга бўлмади. Конт энг муҳим ижтимоий муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечимини топишга қодир эмасди. У иқтисодий муносабатларни етарлича баҳолай олмади, маънавий, руҳий муносабатларни эса хаддан ташқари идеаллаштирди. Меҳнат тақсимотини иқтисодий институт сифатида эмас, балки ахлоқий-психологик алоқа сифатида кўрди ва ишлаб чиқарувчи куч ривожи, ишлаб чиқариш муносабатларининг характерини эътиборга олмади. Мулкчилик муносабатларини ҳам назаридан четда қолдирди.
6. «Жамият тараққиётининг позитив назарияси»ни Конт социал динамика деб атади. Бу «исмлар, шахслар ва халқ номлари бўлмаган мавҳум тарих» эди. Олим Европа халқлари тарихидан олинган мисоллар асосида уларни мавҳумлаштириб, муаян тизим яратади. Контнинг фикрича, прогресс ривожланишни назарда тутади. Фан жамият тараққиётининг ахлоқ прогресси бўла оладими, йўқми, у билмайди. Аммо, Конт шу фикрни билдирган ҳолда жамият тараққиётининг ахлоқ тараққиёти билан бирга кечишига ишонган.
Жамият тараққиётига таъсир этувчи омилларни Конт бирламчи ва иккиламчиларга ажратган. Бирламчи ва хал қилувчи омилларга маънавий ва ақлий ривожланиш киради. Иккиламчиларига эса иқлим, ирқ, инсон умрининг ўртача давомийлиги, аҳолининг ўсиши, меҳнат тақсимоти ва инсон интеллектуал, ахлоқий ривожини таъминлайдиган омиллар кирган. Иккиламчи факторлар фақатгина жамият ривожини секинлатиши мумкин, лекин унинг босқичларининг кетма-кетлигини ўзгартира олмайди. Конт тараққиётни қуйидаги турларга ажратган:

  • моддий тараққиёт (ҳаётнинг ташқи шароитларини яхшилаш);

  • физик тараққиёт (инсон табиатининг мукаммаллашуви);

  • интеллектуал тараққиёт (интеллект ривожи, теологик ва метафизик дунёқарашдан позитив дунёқарашга ўтиш);

  • ахлоқий тараққиёт (гуруҳий бирлик ва аҳлоқий муносабатларнинг ривожланиши).

Конт асосан интеллектуал ва ахлоқий тараққиётни биринчи ўринга қўйган. У инсон онги уч босқич, яъни теологик, метафизик, позитив босқичларни босиб ўтади деган ғояни илгари суради. Уч босқин қонуни бир вақтнинг ўзида тарихий ва мантиқий қонун ҳисобланади.
Теологик босқич тарихда қадим ва илк ўрта асрларни (1300 йилгача) ўз ичига олиб, Конт уни фетишизм, политеизм ва монотеизмга ажратган.
Фетишизм даврида инсонлар атрофдаги нарса-буюмларни жонлантириб, уларда худолар рамзини кўришган.
Политеизмда эса (кўпроқ Юнонистон ва Римда тарқалган) «фиктив мавжудотлар» қиёфасидаги илоҳларга сиғинишган. Шу туфайли бу даврда айниқса тасвирий санъат ривожланган.
Монотеизм – христианлик даври. Бир худоликка асосланган дин дунё қиёфасини, сиёсий ва ижтимоий муносабатлар, одатлар, ахлоқнинг ўзгаришига сабаб бўлди. Конт айнан ўрта асрдаги давлат ва черков уйғунлигини юқори баҳолаб, ўша пайтда католицизм «инсоният донолиги буюк сиёсий дурдонаси» ни яратганини эътироф этган. Бу пайтда айрим социал ташкилотлар ташкил топган.
Метафизик босқич 1300-1800 йилларни ўз ичига олиб, Конт уни ўтиш босқичи деб ҳам атаган. Унда эски қадриятлар инқирозга юз тутди ва янгилари шакллана бошлади. Реформация, Маърифатчилик фалсафаси, революция кабилар бу босқичнинг асосий воқеаларидир. Конт француз революционерларига қарши чиққан. Уларнинг революция доктринасини тарих ва унинг қонуниятларини билмаган ҳолда ишлаб чиқилган деб атаган. Зеро революция орқали ўзгаришларга эришиш йўли тарих қонунларига қарши чиқишдир. Бу жамиятни «носоғлом» ғолатга келтиради.
Бу даврда вужудга келган «метафизик руҳ», фалсафий гумонлар, аҳлоқий бузуқлик ва сиёсий тартибсизликларга олиб келди. Анархияга чулғанган жамият уни қайта бирлаштириш кучига эга бўлган янги мафкура ва ғояга муҳтож эди.
Фанларнинг тарқалиши, уларнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини ортиши ва позитивизм назариясининг яратилиши жамиятнинг позитив босқичга ўтишидан далолат беради. Саноатлашган тизим теологик босқичга хос бўлган ҳарбий тизимни алмаштиради. Ҳаёт жабҳаларининг барчаси уйғун ва бир маромда ривожланиши фан кашфиётларини бутун инсоният фойдаси учун ишлатиш имконини беради. Позитив босқичнинг яна бир хусусияти эгоизм устидан альтуризмнинг ғалабаси, моддий маданиятнинг жадал ривожланиши, адолат ва тинчликдир.
Конт уч босқич қонунини ўзининг социал динамикаси асосига қўйган. Шу билан биргаликда у халқлар тарихий ривожланишининг аниқ шаклларини таҳлил қилмаган ва фақат ўзи ташкил этган тизимни исботловчи фактларнигина кўрсатиб ўтган. Контнинг ижтимоий ривожланиш схемасида жамият ҳаётининг ҳақиқий моҳияти, тарихни ҳаракатлантирувчи кучлар ва жамиятнинг келажакдаги ривожи ҳақида батафсил фикрлар, афсуски етарлича берилмаган.
7. Позитив сиёсатнинг ўзагини ҳақиқатни очишга қаратилган объектив усул эмас, балки субъектив қадриятлар, инсон қизиқишлари ва идеаллари ташкил этиши керак. Шунга монанд Конт сиёсатда субъектив усулни тарғиб этади. Олимнинг ўзи шундай ёзади: «Бир асар (яъни «Позитив фалсафа курси») фандан бошқасининг фалсафасини чорлайди, иккинчи асар эса («Позитив сиёсат») фалсафани мукаммал ва сўнгги динга айлантирди».
Бу янги динда худонинг ўрнини жамият эгаллайди. Индивид унда мавжуд бўлган барча нарса учун жамиятдан миннатдаор бўлиши ва уни юқори мавжудот (Grand Etre) деб тан олиши керак. Позитивизм «инсоният эътиқоди» сифатида шахснинг жамиятга буткул сингиб кетишини, барчага муҳаббат ва биродарликни тарғиб қилган. Конт янги диннинг руҳонийлари сифатида олим ва санъаткорларни кўрсатган. Улар позитивистик догмаларни сақлаб, янги диний культни тарғиб қилишлари керак эди.
Конт хатто янги диннинг удум ва оталик, биродарлик, никоҳ маросимларини ишлаб чиқади. Баъзи шогирдларини чўқинтириб, никоҳлагани ҳолатлари ҳам кузатилган. Олим позитивистик черков ғоясини ҳам илгари сурган. Унга кўра черков аввалига бир диндагиларни, кейинчалик бутун инсониятни бирлаштириши керак эди.
Мазкур вазифани бажаришда пролетариат муҳим ўрин тутиши керак эди. Аммо бунинг учун пролетариат социалистик таълимотлардан буткул воз кечиши лозим. Конт коммунизм ғоялари ва «инсон фаолиятининг назорати мулкчилик шаклларига боғлиқ» деган фикрига қарши чиққан. Позитивистик жамиятда мулк жамият бойлигининг аккумуляцияси, мулкини кўпайтиришга эришган инсонлар эса инсониятга хизмат қилувчилар сифатида тан олинади.
«Позитивизмнинг бутунлиги тўғрисида мушоҳада» номли асарида Конт саноатчилар патрициати, яъни саноатчилар ва техник ходимлардан таркиб топган гуруҳдан уч аъзоси сайланиб (триумвират), улар диктатор сифатида бутун қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятни эгаллайди ва саноат, қишлоқ хўжалиги, молия соҳаларини бошқаришини айтган.
Маънавий ҳаёт ва ахлоқий ҳокимият эса сийсатдан ажратилган бўлиши лозим. Бу соҳани файласуф ва санъат ходимлари ривожлантириши, бошқариши керак. Контнинг ишчилар «спонтан (ўз-ўзидан) социализм»ига қарши қўйган «системали социализм»и утопия эди. Барчанинг бир-бирига бўлган муҳаббати, тартиб ва прогресс каби фикрлар ортида аслида корпоратив тизим ғояси ётарди. Унга мувофиқ маънавий ҳаётда файласуфлар авторитет бўлса, моддий имкониятлар ва ҳокимият капиталистлар қўлида мужассам бўлган. Пролетариат бўйнида эса унга қониқиш келтирадиган меҳнат ва жамият эътирофи бўлган. Конт ўз қарашларида хусусий мулк туфайли вужудга келган антогонистик ижтимоий муносабатларни йўқотишга эмас, балки инсонлар онгининг ахлоқий, интеллектуал жиҳатларини ўзгартиришга қаратган.
Конт ҳаётлиги пайтида унинг фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашлари у қадар қадрланмаган. Аммо XIX асрнинг 60-йилларидан позитивизмга бўлган қизиқиш ортади. Табиийшуносларнинг кўпчилиги ўзини позитивистлар деб эълон қилишди. Позитивистик тарихшунослик (Генри Томас Бокль, Ипполит Тэн), позитивистик маданият назарияси (Эрнст Ренан), позитивистик криминология (Чезаре Ломброзо), позитивистик мантиқ ва психология, адабиёт ва санъат назарияси, хатто позитивистик «метафизика» (Вашеро, Фулье) пайдо бўлди.
Конт тарихий жараёнлар қонуниятларини тан олиб, социал институтлар ва жамият структурасини ўрганишга эътибор қаратгани жамиятшунослик ривожига катта таъсир кўрсатди. Шунга кўра 1957 йил Умумжаҳон Тинчлик Иттифоқи қарори билан Контнинг юз йиллиги кенг нишонланди. Конт асарлари бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини сақлаб турмоқда. Ҳақиқатан ҳам унинг кўплаб фикр ва тушунчалари айниқса Ғарб социологиясида кенг қўлланилади. Кейинчалик унинг жамиятни бир бутун организм сифатида кўриш ғоясини Э. Дюркгейм, Т. Парсонс каби олимлар давом эттиришган.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish