Ўзбекистон республикаси олий ва ў



Download 1,08 Mb.
bet8/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

XIX АСР ОХИРИXX АСР БОШИ ПсихологиК социологияСИ
Режа:

  1. XIX аср психологизми ва социологияси

  2. Психологик эволюционизм

  3. Инстинктивизм

  4. Халқлар психологияси

  5. Гуруҳий психология ва тақлид назарияси

  6. Интеракционизмнинг пайдо бўлиши



1. XIX аср охирида биологик-натуралистик назариянинг инқирозга юз тутиши социологияда психологик оқимнинг кучайишига олиб келди. Локк, Юм, француз маърифатчилари, инглиз утилитаристлари кўпдан бери мазкур ғояни тарғиб қилишган. Милль ва Конт социал қонунлар «индивидуал инсон табиати қонунлари»га келиб тақалиши керак дейишган. Шунинг учун социология «гуруҳлар, тўпламлар ҳаракатлари ва ижтимоий ҳаётни ташкил этувчи турли ҳодисалар» ҳақидаги фан сифатида психологик асосга эга.
Экспериментал психологиянинг пайдо бўлиши ва фан сифатида институтлашуви унинг фанллар орасидаги эътиборини кўтарди ва психологизмни бошқа фан соҳаларига киришини таъминлади. XIX аср охирида психологизм турли ҳодисалар ва фанлар доирасидаги муаммоларни ечишда қўлланилиб, кенг тарқалди. Гносеология, мантиқ, эстетика, лингвистика, тарих ва бошқа фанларни психологик жиҳатдан асослаш урфга айланди. Психологизм — «иккинчи позитивизм» (махизм, эмпириокритицизм) характеристикаси ҳисобланади. Бу социологияга ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
XIX аср бошидаги психология, шубҳассиз индивид психологияси бўлиб, у социал жараёнларни инобатга олмасди. XIX асрнинг учинчи чоракида эса вазият тубдан ўзгаради. Психолог олимлар юксак психологик функцияларни фақатгина физиологик жараёнлар билан изоҳлаб бўлмаслигини аниқлашди ва бунинг учун социал омилларни ҳам ўрганиш кераклиги хулосасига келинди. Социологлар эса мотивация муаммолари ва социал ҳаракатнинг психологик механизмига катта эътибор қарата бошлашди. Бу икки ҳаракат натижасида социологияда психологик йўналишнинг пайдо бўлишига замин яратилди.
Мазкур даврда кузатилган бошқа фандаги ғоявий оқимлар сингари психологик социология ҳам яхлит ҳолда шаклланмаган эди. Уни оқим сифатида бирлаштирувчи ягона хусусияти гарчи ҳар доим онгли бўлмасада социаль хусусиятга эга бўлган ҳодиса жараённи психологикка монандлаштиришдир. Аммо бу интилиш ва психология турлари ҳамма олимларда бир хил эмас. Илгари сурилаётган муаммо тури ва уни тушунтириш категориялари асосида мазкур оқимда бир нечта мустақил йўналишларни кўрсатиш мумкин. Булар: психологик эволюционизм; инстинктивизм; «халқлар психологияси»; гуруҳий психология; интеракционизм.
2. Социал жараёнларни психологик тушунтириш биологик-эволюцион мактаб билан дарҳол алоқаларни узишни тақазо этмади. Бирламчи мақсад эволюционистик схемани жамият ривожланиши ва фаолиятининг психологик механизмларини ўрганиш орқали тўлдиришдан иборат бўлган. Спенсердан кейин психологик эволюционизм вакиллари бўлмиш америкалик социологлар Л.Ф.Уорд (1841—1913) ва Ф.Г.Гиддингс (1855—1931) жамият ривожланишини фазовий эволюциянинг бир бўлаги деб билишган. Бунда кейинги ривожланиш босқичи аввалгисининг ютуқлари асосида пайдо бўлади. Аммо, биологик концепция тарафдорлари социал эволюцияни бевосита органик эволюция давоми ва унинг бир қисми дейишган. Улар унинг автоматизм хусусиятини эътироф этишган. Психоэволюционистлар эса жамият ҳаёти шаклларининг мураккаблашувида онгнинг ривожи, яъни социал жараёнларнинг онгли бошқарувини кўришган.
Мазкур йўналишнинг йирик вакили - Лестер Франк Уорд бой бўлмаган оила фарзанди, АҚШ фуқаролар уруши қаинашчиси бўлган. Унинг асл касби геолог ва палеоботаник. Социология билан эса кейинчалик шуғулланган. Асосий асарлари: «Динамик социология», «Цивилизациянинг психик омиллари», «Социология бўйича очерклар», «Соф социология», «Амалий социология» ва «Социология дарслиги». 1906 йил Америка социологик жамиятининг биринчи президенти этиб сайланган.
У Спенсернинг инсоният фазовий эволюцияси тамойилини прогресс ғояси билан тўлдириш тарафдори эди. Социал институтларни у кўпроқ психологик кучлар натижаси деб билган. Шу асосда у социологиянинг асосини биология эмас, балки психолгия ташкил этиши керак деб таъкидлаган. «Динамик социология» ва бошқа ишларида Уорд бирламчи социал куч сифатида хоҳиш-истакни кўрсатган, жумладан, очлик, чанқоқлик ва жинсий эҳтиёжлар. Мазкур бирламчи хоҳиш-истаклар асосида нисбатан мураккаб, интеллектуал, ахлоқий ва эстетик истаклар пайдо бўлади ва улар жамият ривожи, ижтимоий ҳаёт яхшиланишини таъминлайди.
Уорд гуруҳий мақсад ва истаклар мавжудлигини тан олиб, бунга давлатни мисол қилган. Ҳозирги кунда социал онг фаолияти талончиликка тенг ва жамият ҳаёти учун салбий бўлган хусусий монополиялар каби кучларни хали бартараф эта олмайди. Аммо, кейинчалик рақобат ва монополия онгли кооперацияларга ўз ўрнини бўшатиб беришига тўғри келади. Демократизм ва Уорднинг антимонополистик чиқишлари унга нисбатан реакционерларнинг салбий кайфияти ва нафратини уйғотган. «Динамик социология»нинг рус тилидаги нусхаси 1891 йил уни хавфли деб топган чор хукуматининг махсус қарорига кўра, ёқиб ташланган.
Франклин Генри Гиддингс Уорднинг қарашлари қувватлаган. У 1894 йил АҚШнинг Колумбия университетида биринчи социология кафедрасига асос солади. Гиддингс «Социология тамойиллари», «Социология элементлари», «Индуктив социология», «Инсоният жамиятини ўрганиш», «Жамиятни илмий тадқиқ этиш» каби бир қатор асарлар муаллифи. У социология жамиятни бир бутун ҳолатда ўрганиб, уни фазовий қонунлар ва сабаблар асосида тушунтиришга ҳаракат қиладиган фан дея таърифлаган. Спенсернинг фикларига қўшилган ҳолда уни жамият нафақат организм, балки кўпинча онгсиз эволюция ва баъзан «онгли режа» асосида пайдо бўлган ташкилот деган ғоя билан тўлдирган. Гиддингс жамиятни физик жараён билан ифодаланган психик ҳодиса деб атаган. Шунинг учун социология ўзида ҳам субъектив, ҳам объектив тушунтиришларни мужассам этиши керак.
Гиддингснинг ўз кўпроқ субъектив, яъни психологик томонга эътибор қаратади. У «уруғ онги»ни «бирламчи ва элементар» субъектив социал факт сифатида баҳолайди. Бу бир тирик жонзотнинг бошқасини ўз уруғдоши сифатида тан олишини англатади. Гиддингс мазкур ҳодисани «социал онг» деб атайди. У индивидларнинг руҳий бирлигини таъминлаган ҳолда ўзаро муносабатларда уларнинг индивидуал хусусиятларини чекламайди. Мазкур онг натижасида жамоатчилик фикри, маданий одат, анъаанлар, гуруҳий кайфият ва социал қадриятлар шаклланади.
Биринчи жаҳон урушидан сўнг ёзилган асарларида Гиддингс ўз фикрларини бихевиоризм ғоялари билан уйғунлаштирмоқчи бўлган ва социологияда миқдорий методлар аҳамиятини таъкидлаб ўтган.
3. Уорд ва Гиддингснинг псижологик эволюционизми социологик қарашлар тарихида муҳим из қолдирди. Лекин, инстинктивизмнинг таъсири нисбатан кучсизроқ бўлди. Маълумки, индивидуал ва гуруҳий хатти-ҳаракатни тушунтириб бера оладиган инсон шахсидаги ички бир ёки бир нечта детерминантани аниқлаш инстинктивизмнинг асоси ҳисобланади.
XIX асрнинг иккинчи ярми Ғарб фалсафасида инсон ҳаракатларини иррационал ва онгсиз асосга кўра тушунтирувчи иррационализм оқими кучайди. Биология ҳайвонларнинг инстинк асосидаги фаолияти механизмларини очиб бериш билан мазкур тенденцияга табиий-илмий асос яратганди. Инсон психикасини тадқиқ этиш натижасида унда кучли англанмайдиган жараён ва тизимлар мавжудли аниқланди.
Теодюль Рибо инсон эмоцияларини экспериментал усулда ўрганишга асос солди. Вюрцбург мактаби психолог олимлари (Карл Марбе, Иоганнес Орт) онгнинг ноаниқ ва қийин тадқиқ этиладиган ҳолатини кўрсатиб, у ақлий операциялар сараланиши ва днамикаси, шунингдек, инсон таъсирланишини назорат қилиши аниқланди. Гипноз ҳолати ва психопатологияни тадқиқ этиш ҳам олимларни онгсизлик муаммоси олдида қийин аҳволга қўярди.
Натижада XIX аср охирида социал ҳодисалар кўпинча онгсиз «инстинктлар», «интилишлар» ва «импульслар» тушунчаларида интерпритация қилинган. «Инстинкт» тушунчаси эса кенг маънода қўлланилган ва организм биологик эҳтиёжлари, наслий хатти-ҳаракат дастури ва хатто истакларни ифодалаган. Индивид биологик инстинктлари билан бир қаторда гуруҳий «социал» инстинктлар аниқланган.
Инстинктивизмнинг йирик намоёндаси инглиз психологи Уильям Мак-Дугалл (1871—1938 ) бўлиб, у «Социал психологияга кириш» (1908) китобининг муаллифидир. Мак-Дугалл барча ижтимоий фанларнинг асоси сифатида «инстинкт психологияси»ни кўрган. У инстинкт деганда туғма ёки табиий психофизик мойилликни тушунган. Мазкур мойиллик инсонларнинг эътиборини маълум объектларга тортади ва индивид ўзига хос эмоционал ҳолатга тушб, ўша объектга нисбатан ҳаракат қилади ёки шунга импульс сезади.
Ҳар қандай бирламчи инстинктнинг асосида маълум эмоция ётади. Мисол учун қочиш инстинктига қўрқув эмоцияси, қизиқиш инстинктига ҳайратланиш эмоцияси, урушиш инстинктига ғазаб эмоцияси, ота-оналик инстинктига меҳр бериш эмоцияси асос бўлади.
Жамият даражасида эса урушларни олиб бориш инсонларнинг урушишга бўлган мойиллиги, бойлик йиғиш истаги кабилар асосида мисол бўлади. Диннинг асосида қизиқиш, жон фидолик ва қочиш каби инстинктлар комбинацияси ва ота-оналикка хос эмоционал реакциялар уйғунлиги ётади. Мак-Дугалл тўда инстинктига алоҳида эътибор қаратган. Чунки айнан шу инстинкт кўпчилик жамият институтларининг асосида ётади. Тўда инстинкти шаҳарларнинг ўсиши, инсонлар ҳаётининг гуруҳларда кечиши, оммавий йиғинлар кабиларда кўриш мумкин.
Инглиз жарроҳи Уилфрид Троттер (1872—1939) ўз асарида барча социал ҳодисалар охир оқибат тўда инстинкти билан изоҳланишини ёзиб, катта шуҳрат қозонган. Инглиз социалисти Грэм Уоллас (1858—1932) эса психологик таҳлилни сиёсат соҳасига киритишга уринган ва бунда лояллик инстинктига катта эътибор қаратган. Чунки у давлат ҳокимиятининг фаолиятини таъминлаши керак.
Австриялик психиатр Зигмунд Фрейд (1856—1939) эса инсон хатти-ҳаракатининг универсал детерминантаси сифатида жинсий майил — либидони кўрсатган. Невроз ва индивидуал психика ички конфликтларини ўраганишни бошлаган Фрейд, кейинчалик «Тотем ва табу» (1913) асаридан ўз назариясини маданият тарихига ҳам ёяади. Биринчи жаҳон уруши тажрибасидан сўнг эса у инсон психологиясининг икки асоси ўртасидаги кураш ҳақида гапи ради. Булар Эрос – яшаш, ҳаёт инстинкти ва Танатос – онгсиз равишда ўлимга интилиш.
4. Тилшунослик ва этнография маълумотларини Иоганн Фридрих Гербартнинг психологик назарияси билан синтезлаб ўрганган немис олимлари Мориц Лацарус (1824—1903) ва Гейман Штейнталь (1823—1899) 1860 йилда янги фан - «халқлар психологияси» яратилганини эъло қилишди. Штейнтальнинг эътирофича, келиб чиқиши бир ва ягона яшаш муҳитига эга бир халқ индивидлари «танаси ва руҳида ўша халқ табиатига хос белгиларга эга бўлади». Тананинг руҳга таъсири маълум мойилликлар, истак, ҳоҳишлар, барча индивидларда бир хил бўлган руҳ хусусиятларида намоён бўлади. Натижада уларнинг барчаси бир хил халқ руҳи, яъни психологиясига эга бўлишади. Штейнталь халқ руҳини бир миллатга тегишли индивидларнинг психологик ўхшашлигии ва шу билан бирга ўзини англаши деб тушунади. Халқ руҳининг таркиби эса «тарихий халқ психологияси» ва «психологик этнология» доирасида ўша халқнинг тили, афсоналари ва маданияти орқали очиб берилади.
Штейнталь ва Лацарус ўз мақсадларини амалга ошириб, мазкур соҳада етарлича тадқиқотлар амалга оширолмаган бўлишсада уларнинг ғоясини Вильгельм Вундт давом эттириб, ривожлантирди. Унинг фикрича, юқори психологик жараёнлар, энг аввало тафаккур инсонлар жамиятининг тарихий ривожланиши натижаси ва шунинг учун улар махсус фан доирасида ўрганилиши зарур.
Вундт аввалги олимлар илгари сурган индивид ва халқнинг нарсаларни англаши (онги) ўртасидаги тўғридан тўғри ўхшашлик ғоясини инкор этади. Индивиднинг ҳодисаларни англаши жараёни сезгининг бирламчи элементлари эмас, балки уларнинг синтезидан иборат бўлади. Шунга кўра, халқнинг нарсаларни англаши ҳам индивидуал англашлар ижодий синтези натижаси бўлиб, янги реаллик намоён бўлади.
Мазкур реаллик тил, афсоналар ва ахлоқ кабиларда ўз ифодасини топади. Уларни тадқиқ этиш учун Вундт умрининг сўнгги 20 йилини ажратган экан. унинг бу машаққатли меҳнати 10 томлик «Халқлар психологияси» асарида акс этди.
5. XIX аср охирида на индивид психологияси ва на мавҳум «халқ руҳи» социал ҳодисаларни ўрганишдаги асосий калит бўла олмаслиги аниқ бўлди. Бу ўз навбатида гуруҳий ва оммавий хатти-ҳаракатни ўрганишга бўлган қизиқишни орттирди.
Социолог олимларнинг омма психологиясига бўлган қизиқиши ўзининг ғоявий асосига ҳам эга бўлган. Аниқроқ қилиб айтганда 1789, 1830, 1848 ва 1871 йилларда бўлиб ўтган революциялар туфайли пайдо бўлган хавотир туйғуси XIX аср бошларидаёқ мазкур хатти-ҳаракат индивиднинг ижодкорлиги ва маданиятга таҳдид солиши таъкидланган эди.
Италиялик криминолог олим Л. Сигеле (1868—1913) «Жиноятчи омма» ва «Секталар психологияси» номли асарларида мазкур фикрни психологик жиҳатдан асослаб берган эди. У инсонни табиатан шафқатсиз ва жиноятга мойил деб баҳолаган. Оммада мана шу мойиллик яна ҳам ёрқин намоён бўлади. Чунки инсоннинг рационал жиҳатдан ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилиши сусаяди ва бу инстинктлар унинг атрофдаги ёмонликни юқори даражада қабул қилишини таъминлайди.
XX аср арафасида француз шифокори Гюстав Лебон (1841—1931) нинг «Омма психологияси», «Халқлар эволюциясининг психологик қонунлари» каби асарлари катта машҳурликка эришди. Лебоннинг фикрича, Европа жамияти ривожланишнинг янги босқичи - «омма асри»га қадам қўймоқда. Бунда шахснинг ақлий ва танқидий фиклаш хусусияти иррационал омма онги томонидан бостирилади. «Омма» ёки «оламон» — бу инсонлар гуруҳи бўлиб, улар ягона маконга умумий туйғулардан руҳланган ҳолда йиғилишган ва ўз сардори ортидан исталган жойга бориши мумкин.
Жумбушга келган оммавий онгни ҳеч қандай рационал куч бўйсундира олмайди. Лебон оммадаги ҳар бир инсоннинг фикрлаш тарзи унинг умумий кайфияти асосида йўналтирилишини таъкидлаган. Шахс омманинг ичида қанчалик кўп қолса, унинг реалликни ҳис қилиш туйғуси шу қадар камайиб боради.
Демак, у омма сардорига шу қадар мойил бўлади ва унинг буйруқларини бажаради. Омма сардолари орасида психологик оғиш хусусиятлари ёрқин намоён бўлган иноснлар кўп учрайди. Шунга асосан Лебон ҳар қандай революцион ҳаракатни, айниқса, социализмни қаттиқ қоралаган. «Омма психологиясини билиш хукумат аъзоси қўлидаги сўнгги қурол бўлиб қолди. Инсонларни бошқаришнинг имкони йўқ, шунинг учун бу қуролнинг мақсади оммани бошқариш эмас, балки уларга ўзлари устидан хаддан ташқари кўп эркинлик бериб юбормасликдир».
Лебон кўрсатган анонимлик, психологик зарарланиш ва инсоннинг оммада таъсирчанлигининг ортиш каби назарий муаммолар кейинги муҳим ижтимоий-психологик тадқиқотларга туртки бўлди.
Француз юристи ва социологи Габриэль де Тард (1843—1904) мазкур мактабнинг йирик намоёндаси бўлиб, «Таққослама криминология», «Тақлид қонунлари», «Социал мантиқ», «Социал қонунлар», «Социал психология бўйича этюдлар», «Фикр ва омма», «Иқтисодий психология» каби бир қатор китоблар муаллифидир. Файласуф ва социолог олимлардан Монтескье, Конт, Спенсер, Милл ва Курно, шунингдек, Италия криминалистик мактаби (Чезаре Ломброзо, Рафаэль Гарофало, Энрико Ферри ва бошқалар) Тард фикрларининг шаклланишида ўз хиссасини қўшишган.
Аммо жиноятчиликни ирқий ва географик шароит асосида изоҳловчи Италия криминалистларидан фарқли равишда Тард унинг ижтимоий ва психологик омилларига асосий эътиборни қаратган.
Тарднинг фикрича, социология – бу «гуруҳий психология» ва у қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:
1) Кашфиётлар, муваффақиятли ташаббуслар ва биологик адаптацияларга анологик равишдаги социал адаптацияларнинг сабаби нима?
2) Нега айнан шу ташаббуслар, бошқаси эмас тақлидга сабаб бўлди? Бошқача айтганда тақлид қонунлари қанақа?
Тард бўйича, элементар социал муносабатлар эътиқод ва ҳоҳишни бировга ўтказиш ҳисобланади. Гипноздаги уйқу бунинг энг содда кўринишидир. «Жамият - бу тақлид, тақлид эса ўзига хос гипнотизм».
У ҳар қандай янгиликни индивидул ижод маҳсули деб билади. Янгиликнинг муваффақиятли адаптацияси «тақлид» кўринишини оладиган қайтаришлар тўлқинини пайдо қилади. Тард янгиликларнинг тақлид асосида тарқалишини схематик тарзда тасвирлайди. Схема марказдан узоқлашаётган доиралардан ташкил топган. Тақлид доираси бошқа тақлид марказидан бошланган қарама-қарши тўлқинга учрагунга қадар тўхтовсиз кенгайиш хусусиятига эга. Тўқнашган тақлид тўлқинлари ўртасида кураш бошланиб, такрорлаш тақлидлар қарама-қаршилигига айланади. Бахсдан тортиб, урушгача бўлган исталган конфликтлар бунга хусусий мисол бўла олади. Кейинчалик қарама-қаршилик янги адаптацияга жой беради ва юқоридаги социал жараёнларнинг бутун цикли қайтадан боланади.
Адаптация, такрорлаш ва қарама-қаршиликдан иборат уч асосий социал жараённи қамраб олган социологиянинг умумий қонунларини Тард мантиқий ва мантиқий бўлмаган турларга ажратган. Мантиқий қонунлар сабабли нима сабабдан баъзи янгиликлар тарқалади, айримлари эса йўқ, мазкур янгиликка бўлган талаб қанчалик етилган, у мавжуд билимлар ва тасаввурлар билан уйғунлашганми ёки улар билан зиддиятга киради каби саволларни тушунтириб беришга интилади. Мантиқий бўлмаган қонунлар эса тақлид жараёни қай тарзда кечишини кўрсатиб беради. Мисол учун жараён марказдан четга томон ривожланиши, юқоридан пастга томон силжиши, мақсадлардан воситаларга ўтишини кўрсатиши мумкин.
Тардни социал психологиянинг фан сифатидаги шаклланишининг асосчиларидан бири деб тан олишган. Тақлид назарияси интрапсихик жараёнлар доирасидан чиқади ва социологик тадқиқот предмет ва бирлиги сифатида алоҳида индивидни эмас, балки шахслараро ўзаро таъсирни кўрсатади.
6. Интеракционизм3 АҚШда психологизм ва органицизм қўшилиши оқибатида пайдо бўлган. Унинг диққат марказида индивидларнингт ўзаро муносабатлари ётади. Мазкур ҳаракатнинг субъекти сифатида намоён бўлувчи шахс маълум социал гуруҳга тегишли ва маълум социал ролларни бажарувчи социал мавжудот сифатида кўрилади. Жамият ва индивидни қарама-қарши қўйиш ғояси уларни бир бутун ва бир бирини ичига кириб кетиши фикри билан алмашади.
Мазкур йўналишнинг йирик вакили ҳисобланган Уильям Джеймс (1842— 1910) шахс «мен»ининг амалий таркибини аниқлаб, унда уч элементни кўрсатган:
1) Ўз ичига тана, кийим, оила ва мулкни олган моддий «Мен»;
2) Индивиднинг атрофдагилар эътирофини олиши, яъни ижтимоий «Мен»; бизни ўраб турган атроф муҳитимиз бир хил бўлмагани ва биз учун фикри қадрли бўлган инсонлар гуруҳлари ҳам турлича бўлгани учун ижтимоий «Мен»нинг ҳам тури кўпдир;
3) Руҳий «Мен», яъни индвиднинг психик хусусиятлари ва афзал кўришларидир.
Мичиган университети профессори Чарлз Хортон Кули (1864—1929) мазкур масаладаги ўз ёндашувини «органик» деб номлаган, аммо бунда у биологик органицизмни назарда тутмаган. У аввал бошдан жамият ва шахснинг бир келиб чиқишга эгалиги тарафдори эди. «Шахс» ва «жамият» икки алоҳида моҳият эмас, балки инсонларнинг ўзаро алоқасидан ташкил топган тирик жараённинг икки аспекти ҳисобланади. Мазкур жаарённи шахс, унинг ўзини англаши ёки жамият институтлари ва мулоқот шаклларини қайд қилган ҳолда ўрганиш мумкин.
«Жамиятни индивидлар йиғиндисидан кўпроқ нарса дейиш мумкинми? Маълум маънода, ҳа. Социал бутунликда алоҳида индивидларнинг баъзиларида кўринмайдиган ҳаётий жараённинг ҳосилалари мавжуд. Уларни алоҳида ўрганиб, сўнг умумлаштирган ҳолда жамиятни бир бутун ҳолича ўрганиш тадқиқотчини берк кўчага олиб кириб қўяди. Кули буни «индивидуализм» деб атаган.
«Кўзгудаги Мен» концепциясига мувофиқ инсон «Мен»и биринчидан, «бошқа одамларда қандай таассурот қолдираман», иккинчидан, «мазкур бошқа инсон менинг образимни қандай баҳолайди» ва учинчидан, юқоридаги тасаввурлар оқибатида келиб чиқадиган ғурур ёки таҳқирланиш ҳиссини сезади.
Кулининг фикрича, ҳар бир социал англаш энг аввало ўзини англашни билдиради. Индивид ўз шахсининг социал аспектлари орқали жамиятга баҳо беради. Аммо индивиднинг социал англаши бутун жамиятни англашига мувофиқ келмайди. Чунки жамиятни англаши инсон ички дунёсидан ташқарига чиқади. У нисбатан кенгроқ англаш (larger mind) бўлиб, Кули уни индивидуал онгга қарши ҳолда «ижтимоий онг» (public mind) тушунчасида ифодалаган. «Ижтимоий онгнинг бирлиги унинг ўхшашалигида эмас, балки таркибий элементларининг ташкиллаштирилиши, ўзаро таъсири ва сабабий боғлиқлигидадир». Социал ташкилотнинг асоси эса бирламчи гуруҳ ҳисобланади.
Кули бирламчи гуруҳ сифатида бевосита алоқада бўлган индивидлар кооперацияси ва ассоциациясини кўрсатади. Бирламчи гуруҳга кирувчи инсонлар ўзларини «Биз» деб атай олади. Унга мисо қилиб оила, дўстлар, қўшничилик муносабатларини кўрсатиш мумкин. Айнан шу муҳитда индивид социал тегишлилик ҳиссини сезади ва умумий идеалларга эга бўлади.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish