Ўзбекистон республикаси олий ва ў


БИР ОМИЛ ПОЗИТИВИСТИК-НАТУРАЛИСТИК МАКТАБЛАР



Download 1,08 Mb.
bet7/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

БИР ОМИЛ ПОЗИТИВИСТИК-НАТУРАЛИСТИК МАКТАБЛАР
РЕЖА:

  1. Эволюционизм-натуралистик мактабларнинг негизи сифатида

  2. Механистик мактаб

  3. Географик мактаб

  4. Ирқий-антропологик мактаб



1. XIX аср ўртаси ва иккинчи ярмида Ғарб илмий тафаккури табиий фанлар муваффақияти ва позитивистик-натуралистик дунёқарашнинг гуллаб-яшнашига эришди. Бу даврда вужудга келган эволюционистик назария кўпгина олимларнинг ўй-ҳаёлига кириб ўрнашди. Бизга маълумки, бу назария табиат ва жамият қонунларини, табиий ва ижтимоий фанлар методларини умумийлигини кенг тарғиб этган.
Эволюционизм социологияни этнология билан чамбарчас боғлашга киришади. Шу йўл билан жамият ва маданият генезиси муаммолари ҳал қилина бошланди. Шу туфайли ўша давр социологиясини ибтидоий тарихга ва имлосиз халқларнинг ижтимоий институтларини пайдо бўлиши ва ривожининг қиёсий тадқиқотларига қизиқиши жуда баланд эди.
Биологик-эволюцион мактабларда социал эволюция биологик эволюциянинг давоми ёки бўлмаса таркибий қисми деб талқин қилина бошланди. Бу мактаблар вакилларининг фикрича, организмнинг ўсиш қонуниятларига ўхшаб ижтимоий институтларнинг қандайдир органик ривожланиш қонуни ҳам мавжуддир ва у ўзгаришларни босқичма-босқич ҳамда доимий ҳарактерини белгилайди. Шунингдек, натуралистик-эволюцион социология социал фалсафадан тарихни «ҳаракатлантирувчи дастлабки куч» метафизик муаммосини мерос қилиб олди.
Позитивистик-натуралистик йўналишлар жамиятни табиатнинг бир қисми деб тан олиб, бу тушунчани маълум бир маънода эмпирик ҳолатга олиб келмоқчи бўлдилар. Жамият ривожини улар табиий объектив кучлар сифатида тушунувчи, маълум бир дитерминация қилувчи омиллар ҳаракати билан боғламоқчи бўлдилар.
Ижтимоий тараққиётнинг табиий қонунларини излаш ва объектив маълумотларни фанга тақдим этишининг ижобий аҳамиятига қарамай натуралистик-позитивистик эволюцион социологиянинг суст жойи - бу бир ёқламалик натурализм (асосан биологик) бўлиб, у тарихни инсоннинг фаоллик жараёни деб эътироф этишга йўл бермайди.
У ёки бу табиий омилларни социал тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучи сифатида биринчи позицияга кўтариш, айрим ҳолларда маълум бир табиий фаннинг методологик намунаси натуралистик мактабларни таснифлашга асос бўлиб хизмат қилди.
2. Социологиядаги классик табиий фан методологияси обру-эътибори ва ундаги механистик дунёқараш, вулгар-материалистик тенденция хусусиятларини механистик мактаб фаолиятида яққол кўриш мумкин. Бу мактаб таълимоти бошқа кўпгина натуралистик мактаблар учун яширин ғоявий база вазифасини ўтади.
Механистик мактабга шартли равишда шундай социологик концепцияларни тааллуқли ҳисоблаш мумкин: улар социал жараёнларни ва воқеаларни жисмоний жараён ва воқеалар билан тенглаштирадилар.
Шунингдек, социал оламни тушунтириш учун кенг маънода механика, физика, энергетика ва ҳаказоларнинг тушунчаларидан фойдаланади. Механицистлар жамиятни статистик қисмлардан ташкил топган агрегат деган тушунчани кенг ривожлантирдилар. Жамиятнинг «агрегат» концепцияси социологияда статистик методни қўллашга асосий омил бўлди.
XIX аср социологиясида механистик назарияни кенг ишлаб чиққан олим – бу америкалик иқтисодчи ва социолог Генри Чарльз Кэри. Унинг асосий асарлари - «Социал фанлар асоси», «Жисмоний, социал, психик ва ахлоқий фанлар муносабатидаги қонун бирлиги». У ўзининг бу асарларида Спенсернинг механистик эволюциясини ёқлаб чиқади.
Механиканинг умумий мантиқидан келиб чиқиб, Кэри материянинг ҳамма шаклларини бошқарадиган умумий оддий қонунларни излайди. Унинг учун инсон – бу жамиятнинг молекуласи, инсонлар ассоциацияси эса «молекуляр тортилиш буюк қонуни» нинг бир кўринишидир.
Социал воқеликни миқдорли-механистик равишда тушунтиришга интилган яна бир таниқли олим – Вильгелм Фридрих Оствальд. Ўзининг «Маданият ҳақидаги фанларнинг энергетик асослари» асарида шуни алоҳида таъкидлайдики, энергетики ижтимоий фанлар учун эвристик тамойилларни ишлаб чиқишга қодирдир. Энергетик нуқтаи назардан маданий жараён – бу энергияни боғланганликка айланишидир. Қанчалик кўп миқдорда боғланган, фойдали энергия олинса, шунчалик маданият тараққиёти салмоқли бўлади. Энергиянинг ёйилиш қонунига асосланган бу универсиал мезон нафақат ижтимоий тараққиётнинг кўламини ўлчайди, балки, организм яшовчанлигининг узайишини ҳам кузатиб бориш имконини беради.
Ўзларининг бир қатор жиддий камчиликларига қарамай механицистларнинг айрим хатти-ҳаракатлари социология фанининг ривожига сезиларли таъсир кўрсатди. Хусусан, улар социологияда ўлчов ва статистика назариясини тадбиқ эитилишига баҳолиқудрат ўз ҳиссаларини қўшдилар.
3. Жамият ҳаётида географик муҳитнинг у ёки бу шаклидаги роли масаласини деярли барча мутафаккирлар ўз тадқиқотларининг кун тартибига қўйганлар. Ижтимоий-фалсафий тафаккур жамият ва табиатни бир-бирига қарши қўйиб, муҳитни (климат, рельеф, табиий бойликлар ва ҳ.з.лар) алоҳида бир социал жараён ва ҳодисалар (аҳолини ўсиши, ишлаб чиқариш, сиёсий тузум) га таъсирини кенг миқёсда таҳлил қилишга ҳаракат қилиб келди.
Кишилик жамияти учун географик муҳитнинг аҳамияти ҳақидаги фикрлар 2 хил мантиқий йўналишда вужудга келди:

  1. Механик географик детерминизм – шуни алоҳида таъкидлайдики, инсоннинг бутун фаолияти фақат табиий атроф муҳит билан белгиланади.

  2. Абсолют маданий детермизнизм – шундай тавсия берадики. муҳитни идрок қилиш ва уни инсон учун аҳамиятини маданият белгилайди ва шунинг учун инсон фаолияти фақат културологик хусусиятга эга бўлиши керак.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ижтимоий тафаккурдаги географик йўналишни тор маънодани географик детерминизм билан тенглаштириб бўлмайди. Ваҳоланки, у фақат шу йўналишнинг бир қисмигина холос. Инсон – табиат, маданият – муҳит деган қарама-қаршиликлар туфайли вужудга келган қийинчиликлардан чиқиш учун тизимли тадқиқотлар XIX асрдаёқ бошланиб кетди, яъни инсон, маданият, ва муҳитни яхлит ва географик минтақанинг ягона хусусияти деган қарашлар қулоч ёза бошлади.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ч.Дарвиннинг «Табиий танлов» назариясининг кучли таъсири остида географик детерминизм ғояси кенг маънодаги мавқега эришди. Социал географиянинг эътиборига социологиядаги географик йўналишлар ихтиёридаги шундай табиий омиллар – климат, тупроқ, рельеф, сув ресурсларининг тақсимоти, фойдали қазилмалар, флор ва фаун, геофизик ва космик жараёнлар, йил фаслларининг ўзгариши ва ҳ.з.лар кириб келди.
Юқорида кўрсатилган омилларга боғлиқ бўлган асосий социал ҳодисалар бўлиб, қуйидагилар намоён бўлишади:

  1. Аҳолининг ер шарида жойлашиши ва зичлиги, уни саломатлиги ва кўпайиши;

  2. Танадаги жисмоний ва психик ирқий шаклларидаги турланиш, темпераментдаги ахлоқ;

  3. Машғуллик турлари ва ҳўжалик юритиш фаолияти, уни ташкил этиш, одамнинг фаровонлик даражаси;

  4. Социал-сиёсий институтлар, муассасалар ва никоҳлар турлари;

  5. Маданий алоқолар ва ўзаро алоқалар имкониятлари, иқтисодий ва маданий тараққиёт турлари;

  6. Дин, санъат, адабиёт каби ижтимоий ҳаётнинг барча бошқа кўринишлари.

Географик детерминизм тамойилини классик табиатшуносликка асосланиб, француз олими Виктор Кузен (1792-1867) шакллантириб берди.
«Менга мамлакатнинг картаси, унинг тузилиши, иқлими, суви, ҳавосини беринг ва мен бу мамлакат одами қандайлиги, тарихда бу мамлакат қандай рол ўйнашини тасодиф сифатида эмас, балки қонуниятга асосланиб, ҳамма даврдаги ҳолатини айтиб беришга журъат этаман» - деб ёзган эди, Виктор Кузен.
Инглиз позитивисти Генри Томас Бокл (1821-1862) тарихий тараққиётнинг объектив қонунларини асослаш мақсадида кўп сонли мисоллар келтириб, махсус ландшафт, иқлим, тўпроқнинг унумдорлиги, хатто овқатланиш кўрсаткичлари ёрдамида халқлар орасидаги онгли фарқни, уларнинг гавдасини, бойликлар ортиришга интилишини, сўнгра қандай социал муассасалар ташкил этишини англамоқчи бўлди. Лекин, у шуни ҳам назарда тутдики, ижтимоийлашувнинг олий даражадаги тараққиёти даврида онгли омиллар жисмоний омиллардан устуворликка эришадилар.
Машҳур социогеографлардан яна бири бу - немис олими Карл Риттер (1779-1859). У Александр Гумбольд билан биргаликда замонавий географиянинг асосчиси ҳисобланади. Риттер учун йўналтирувчи методология бўлиб, табиат ва маданиятнинг ўзаро ҳаракат ғояси хизмат қилади.
Ритер таълимотининг ижтимоий фанлар учун аҳамияти шундаки, унинг географиясида муҳим ўринни инсон ва тарих эгаллайди. География Риттернинг фикрича қандай қилиб инсон ўзини ўраб турган маконга таъсир қилади ва ўзи қулай ёки оғир шароитларда қандай қилиб тарбия топиш мумкин деган саволларга жавоб бериши керак.
Ижтимоий ҳодисаларни географик омиллар билан тушунтириш таълимотларини яна бир қатор машҳур олимлар – немис Фридрих Ратцел (1844-1904), швед Юхан Рудолф Челлен (1864-1922), америкалик Элсуорт Хантингтон (1876-1947), французлар Фредерик Ле Пле (1806-1882), Анри де Турвил (1843-1903), Эдмон Демолен (1852-1907), Пол Видал ла Блаш (1845-1918) ва бошқалар ўз илмий фаолиятларида кенг тадқиқ қилиб, бу соҳа ривожига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар.
4. Социологиядаги натурализмнинг ғоявий маънодаги энг реакцион кўриниши бўлиб, ирқий–антропологик йўналиш намоён бўлади.
Расизм (ирқчилик) социал–психологик феномен сифатида ўзининг тарихига эга, лекин фан ва унинг обрў–эътиборига таянишини эса XIX асрдан бошлайди.
Ўзининг хилма–хил концепцияларига эга бўлган бу йўналиш бир неча негизли пастулатларга эгадир:

  1. Социал ҳаёт ва маданият ирқий–антропологик омиллар ҳосилидир.

  2. Ирқлар бир–бирлари билан тенг эмасдирлар ва бу эса маданиятлар тенг эмаслигидан дарак беради.

  3. Ирқларнинг социал хулқ–атворлари тўлиқлигича асосан биологик ворислик билан детерминатлангандир.

  4. Ирқларни аралаштириш зарарлидир.

Ушбу ҳамма тезисларни кенгайтирилган шаклда илк бор француз файласуфи, ёзувчиси ва дипломати Артюр де Гобино (1816–1882) ўзининг тўрт жилдлик «Инсон ирқининг тенгмаслиги ҳақидаги тажриба» асарида баён қилган. Гобино социал институтлар ирқнинг ҳаёт фаолиятини белгиламаслигини, балки, аксинча бўлиб, бу фаолият уларни белгилашини исботлашга уринди.
Пессимист сифатида у бутун цивилизацияни, ҳусусан Европа цивилизациясининг ҳалокатга учрашини башорат қилади.
Расизм (ирқчилик) Гобинонинг элита назариясининг давомидир. У социал тенгликнинг барча шаклларига қарши бўлиб, «ҳақиқий» иерархия ва бу иерархия ичидаги ҳақиқий элитани кашф этмоқчи бўлди. Ирқий иерархияни Гобино уч поғонали нарвон сифатида кўради:
юқори поғонада «оқ» ирқ, ўрта поғонада «сариқ» ирқ, қуйи поғонада эса «қора» ирқ жойлашган бўлади.
Гобино «оқ» ирқнинг устуворлигини таъкидлаб, бу ирқ гўёки ҳамма цивилизацияни яратиш ва ривожлантиришда бош ролни ўйнаши керак. Яна Гобино фикрича «оқ» ирқнинг ичида ҳам ўзига хос иерархия бўлиб, унинг чўққисида «оқ суяк»лар жойлашган бўлади.
Бошқа бир ирқий таълимотни инглиз (келиб чиқиши немис) Хаустон Стюарт Чемберлен (1855–1927) ишлаб чиққан. Унинг асосий асари – «XIX аср асослари» бўлиб, у Германияда бир неча бор нашр этилди.
Чемберленнинг фикрича, Европа тарихининг энг буюк ютуғи – бу «Тевтон» маданиятининг яратилиши бўлиб, у мавжуд маданиятларнинг энг юқори чўққисидир. «Тевтон» ирқи «оқ суяк» ирқининг меросхўридир.
Чемберлен герман фашизмини ғайри-инсоний афсоналарини яратишга ўзининг «аҳамиятли ҳиссаси»ни қўшди. Бекордан–бекорга нацизм назариётчилари унга «Халқ мутафаккири» деган унвон бермаганлар.
Ирқий–антропологизмнинг яна бир кўриниши сифатида антропосоциология деб аталадиган йўналиш мавжуд бўлди. Бу йўналишнинг асосий вакиллари француз Жорж Ваше де Ляпуж (1854–1936) ва немис Отто Аммон (1842–1916).
Лятуж Габинони ирқий антропологиянинг асосчиси деб ҳисоблаб, Чемберленни эса карикатурист деб эътироф этади.
Унингча антропосоциологиянинг тадқиқот предмети бўлиб, ирқ ва социал муҳитнинг ўзаро таъсири намоён бўлади.
Лятуж социал дарвинизм таъсири остида ўз таълимотига социал танлов тушунчасини қўллайди. У бу танловнинг олтита асосий шаклини ажратиб кўрсатади.:

  1. Ҳарбий

  2. Сиёсий

  3. Диний

  4. Ахлоқий

  5. Ҳуқуқий

  6. Иқтисодий

Бу шаклларнинг барчаси ижтимоий тараққиётга ҳалокатли таъсир кўрсатиб, унинг натижасида «қимматли» ирқий тур - оқ–мала бошичўзиқлик камайиб кетаяпти.
Бу антропологда биз инсон бош мия кўрсаткичи ҳажми ва уни синфий табақаси ўртасидаги универсал алоқа ҳақидаги «қонуни»ни кўришимиз мумкин. Ҳудди шундай тезисни Отто Аммон мактабида ҳам учратиш мумкин.
Шунингдек, Людвик Вальтман асарларида ҳам социал дарвинизм ва ирқий–антропологизм синтезини кўп учратиш мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ирқий–антропологик йўналиш «Олий» ирқлар, «Танланган» халқлар учун назариёт бўлиб хизмат қилиб, нафақат социологиянинг ичидаги реакцион таълимот бўлди, балки моҳиятга кўра антисоциология бўлиб, мазмун касб этади. Чунки, агарда биз социологиянинг предмети деб – жамиятни эътироф этсак, ирқий–антропологизм эса ирқни ижтимоий тарих, жараён, ҳаракатнинг бош ҳамда асосий субъекти деб талқин қилди. Ўзининг ғайриинсоний мазмуни туфайли бу реакцион таълимот социология тарихида салбий маъно касб этди ва ҳеч қандай истиқболга эга бўлмади.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish