Ўзбекистон республикаси олий ва ў



Download 1,08 Mb.
bet15/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

7. Вебернинг дин соҳасидаги тадқиқотлари «Протестант ахлоқи ва капитализм руҳи» (1904) асаридан бошланган ва йирик тарихий-социологик экскурслар билан якунланган. Мазкур асар ҳиндуизм, буддизм, конфуцийлик, даосизм, иудаизм ва бошқа динлар таҳлилига бағишланган. Вебернинг дин борасидаги изланишларини икки босқичга ажратса бўлади. Бу даврлар нафақат тадқиқот предмети, балки тадқиқот мақсадига кўра ҳам фарқланади.
Биринчи босқичда, яъни «Протестант ахлоқи ва капитализм руҳи» асари устида ишлаш давомида Вебер протестантизм вужудга келиши натижасида диний ахлоқнинг ўзгариши капитализмнинг яратилиши ва кенг маънода рационализм тамойилининг ҳаётга киритилишига қай даражада таъсир этганини аниқлашга ҳаракат қилган. Шунинг учун тадқиқот предмети сифатида диний, ахлоқий тамойиллар ва иқтисодий фаолият шакллари ўртасидаги боғлиқлик ҳисобланган. Бу асарида мавжуд бўлган дин ва иқтисоднинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсири мавзуси Вебернинг бошқа динга оид асрларида ҳам мавжуд. У иқтисодий фаолиятнинг рационаллик даражасига асосланган холда таққослашни таҳлил қилишнинг асосий воситаси деб билган. Веберга кўра рационаллик даражаси илоҳийлик элементига тескари пропорционал бўлиб, у ҳар бир динда кузатилади. «Рационаллик-илоҳийлик» қарама-қаршилик жуфтлиги бўлиб, «Дунё динлари хўжалик ахлоқидаги асосий ўрганиш воситаси ҳисобланади.
Айнан дин социологияси орқали Вебер социал ҳаракат категориясини очиб бермоқчи бўлган. Реал социал ҳаракат моментларини бир-биридан ажратиш қийин бўлгани каби дин ва давлат, ахлоқ ва қонун чегараларини қатъий белгилаш қийин. Зеро, тарихан улар ўзаро узвий боғлиқ бўлишган.
Аммо тадқиқоти давомида Вебер онгли равишда уларни ажратиб, шу орқали боғлиқлик «механизм»ларини очишга интилади. Шунинг учун «Дунё динларининг хўжалик ахлоқи» асарида нафақат хўжалик ва дин муносабатлари, балки дин ва ҳукумронлик шакллари, дин ва санъат, дин ва фанлар, дин ва фалсафа каби масаларга тўхталган.
Аммо, мавзунинг кенгайиши ва чуқурлашишига қарамай Вебернинг дин ахлоқини ўрганишда қўллаган методологик таҳлил усули ўзгаришсиз қолади. У аввалгидай таққослаш эталони сифатида мақсадга йўналтирилган ҳаракатни қўйиб, унинг соф кўриниши сифатида иқтисодий ҳаракатни кўрсатган.
Вебер динларни ўрганишда алоҳида индивид ва унинг мотивлари, яъни кечинмалари, тасаввури, мақсадидан келиб чиққан. У ҳар қандай, хатто примитив динларда топиниш ва сажда қилиш ҳаракатларини эътиборга олиб, улар илоҳий мақсадларни кўзланишини кўрсатган. Айнан топиниш ва сажда қилиш ҳаракатлари аниқ илоҳий мақсадларни кўзлагани учун рационал деб баҳоланиши мумкин. Вебернинг ўз ушбу ҳаракатни «нисбатан рационал» характерга эга деб айтган.
Вебер дин социологиясининг иккинчи муҳим жиҳати унинг индивид илоҳий қобилиятлари туфайли, яъни коҳин, шаман, пайғамбар, афсунгар каби бўла олишини эътиборга олишидир. Мазкур хусусиятлар, яъни индивидуал харизма муҳим социал кучга эга, аммо у иррационал ҳисобланади. Вебер тадқиқот предмети сифатида ривожланган мамлакатлар динларини олади. Чунки улар нисбатан юқори социал дифференциацияга эга бўлиб, етарлича интеллектуал ривожланиш ва ўз-ўзини аниқ англовчи шахс пайдо бўлиши билан изоҳланади. Дунё динларида илоҳийлик, топиниш ва сажда элементлари кузатилсада, гуруҳийликдан индивидуаллик хусусияти ортади ва одат, урфларга нисбатан догматик ва ахлоқий қарашлар кучи ортади.
Шунга кўра илоҳийлик элементи ўтроқ аҳоли - деҳқонлар қатламига; тақдир, қисматга ишонч - истилочи халқлар ва ҳарбий қатламга; рационалистик характер - шаҳар қатлами, жумладан хунармандларга хосдир. Аммо дунё динлари фақат битта қатлам орасида тарқалмагани учун унда турли хилма-хилликда, ҳар хил моментлар бирлашади.
Вебер динларни уларнинг дунёга бўлган турлича муносабати асосида таснифлайди. Мисол учун конфуцийлик дунёвийликни; буддавийлик эса таркидунёчиликни тарғиб қилади. Вебер Ҳиндистонни дунёни рад этувчи диний-ахлоқийлик таълимотлар бешиги деб атаган. Ислом, христианлик, зардуштийлик каби баъзи динлар эса дунёни доимий тараққиёт ва ривожланиш асосида қабул қилади.
Диннинг дунёвийликни қай даражада тан олиши унинг сиёсат соҳасига ва умуман ҳукмронлик ва зўравонликка бўлган муносабатини белгилайди. Дунёни рад эътувчи динлар одатда сиёсатдан йироқ туради ва зўравонликни инкор этади. Буддавийлик бунга ёрқин мисол бўлади. Аммо, сиёсатдан йироқ бўлмаган ҳолда зўравонликни инкор этувчи динлар ҳам мавжуд.
Вебер диний-ахлоқий кўрсатмаларни улар тақдим этаётган гуноҳлардан халос бўлиш, қутилиш йўллари орқали таҳлил қилади. У шахсий ҳаракатлар ( буддавийлик) ва воситачи-халоскор орқали (иудаизм, христианлик) қутилиш йўлларини кўрсатган.
Биринчи усулда одат, маросимлар ёки социал ҳаракатлар (канфуцийликда яқиндагиларга ёрдам бериш, ҳайрия қилиш) ва комилликка интилиш тарзида намоён бўлади.
Иккинчи ҳолатда эса халоскор орқали инсон ўз жонини қутқариши кўзда тутилган. Бунинг ўзига хос уч тури мавжуд: биринчиси, гуруҳга аъзо бўлиш (черковга аъзо бўлиш); иккинчиси, эътиқод орқали (иудаизм, лютеранлик); учинчиси, тақдир, қисмат илтифоти ва лутфи орқали (ислом, кальвинизм).
Вебер учта идеал типни кўрсатган:
1) биродарлар муҳаббати ахлоқи («эзгулик»);
2) формал рационаллик, яъни қадриятлардан холи ва соф функционал «ақл»;
3) стихияли экстаз бошланиши, харизма, илоҳий динлар асоси (энг иррационал ҳаётий куч - жинсий муҳаббат томонида бўлган иррационал «куч», стихияли «қудрат», «нафосат»).
Шубҳасиз, реал ҳаётда мазкур идеал типлар соф ҳолатда учрамайди.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish