Ўзбекистон республикаси олий ва ў



Download 1,08 Mb.
bet17/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

П ИТИРИМ СОРОКИН
РЕЖА:

  1. Питирим Сорокиннинг ҳаёти ва ижоди

  2. Питирим Сорокиннинг «интеграл фалсафаси»

  3. Питирим Сорокин маданиятнинг уч тури ҳақида



1. Питирим Сорокиннинг номи у танлаган фанни англатувчи белги сифатида тарихда қолган. Ғарбда у XX аср социология классиги сифатида тан олиниб, О. Конт, Г. Спенсер, М. Вебер билан бир қаторда туради.
Питирим Александрович Сорокин 1889 йил 21 январда Вологод губерниясининг Турья қишлоғида туғилган. Унинг отаси Александр Прокопьевич хунарманд бўлиб, черковни таъмирлаш ишлари билан шуғулланган. Питиримнинг онаси Пелагея Васильевна деҳқон бўлган. Питирим оилада ўртанча фарзанд эди. У ўн ёшида катта акаси Василий билан ичкиликбозликка чалинган отасини тарк этиб, дайди усталар ҳаётини кечиришган. 1902 йилда Питирим бу ҳаётини ўзгартиришга ҳаракат қилади ва Гамскдаги икки синфли мактабга ўқишга киради.
Ўн беш ёшлиида Сорокин эсерлар партиясига аъзо бўлади ва актив инқилобчига айланади. Мактабдаги икки йил Питиримнинг дунёқарашини ўзгаришига сабаб бўлган. 1906 йилда Сорокин биринчи марта Кишинёв қамоғига ташланади. Аммо, қамоқда унинг жадал интеллектуал машғулотлар билан шуғулланиш имкони бор эди. Ёш инқилобчининг инқилобий фикр классик намоёндалари (Маркс, Ленин, Лавров, Михайловский) ва социал-фалсафа вакиллари (Дарвин, Спенсер, Конт) ишлари, фикрлари билан танишуви Сорокиннинг фикрлари ва ғояларининг шаклланишади муҳим таъсир кўрсатган.
1909 йилда П.А.Сорокин Санкт-Петербург психоневрологик институтига ўқишга киради. Бу даврда мазкур илм даргоҳида XX аср бошининг машҳур олимлари - Е.В.Де Роберти ва М.М.Ковалевскийлар биринчи социология кафедрасини очишди. П.А.Сорокин М.М. Ковалевскийнинг шахсий котиби бўлган.
1912-13 йиллар қишида у диплом иши ва кейинчалик асар сифатидаги иши «Жиноят ва жазо, жасорат ва мукофот»ни яратди. М.М.Ковалевский китобнинг сўз бошида қуйидаги сўзларни ёзган: «Келажакда рус социологик кутубхонасида «Жиноят ва жазо, жасорат ва мукофот» асари муаллифининг қаламига мансуб бир қатор асарлар бўлади».
Сорокин университетни тугатиши билан профессир унвонини олиш учун жиноий ҳуқуқ ва суд кафедрасида қолдирилади. 1915 йилда магистр имтиҳонларини топширади. 1917 йил январь ойидан у Петроград университетининг приват-доцент унвонини олади. 1916 йилда институт профессорлари М.М.Ковалевский номидаги Социологик жамиятни ташкил этишади. У кейинчалик Петроград университетида социология кафедрасининг ташкил этилишига асос бўлади.
1917 йил Сорокиннинг жадал сиёсий фаолияти уни етук социолог сифатида шаклланишида муҳим давр ҳисобланади. Инқилоб ва фуқаролик уруши йиллари олимни жамиятнинг «нормал», яъни нисбатан барқарор ва «фалокатли», яъни барқарор бўлмаган (уруш, очарчилик, эпидемиялар, инқилоблар) даврларини ўранишига туртки бўлди.
Февраль иқилоби даврида Сорокин ўз илмий фаолиятини буткул тқхтатиб, сиёсатчи сифатида намоён бўлди. У Давлат Думаси, Муваққат хукумат фаолиятида иштирок этди, «Халқ иши» ва «Халқ иродаси» газеталарида муҳаррирлик қилди. Сороин маълум муддат А.Ф. Керенскийнинг шахсий котиби бўлди. Бу давр мобайнида у «Миллатлар автономияси ва давлат бирлиги», «Бошқарув шакли», «Социал тенглик муаммоси», «Уруш сабаблари ва тинчлик сари йўл», «Социализм моҳияти» каби бир қатор сиёсий-социологик асарлар ёзди.
1918 йил 2 январда навбатдаги марта қамоққа олинди. Аммо бу сафар Ленинга суиқасд қилишда айбланиб, большевиклар инқилобий хукумати томонидан ҳибсга олинди. Сиёсий фаолиятига чек қўйган Сорокин ўзини илм ва илмий фаолиятга бахш этади. У Петроград университетида дарс беришни бошлайди. 1919 йилда Сорокин Россиядаги биринчи социологик факултетни ташкил этади ва унинг биринчи декани бўлади. Шу йилларда у ҳуқуқ ва социология бўйича дарсликлар ёзади.
1922 йил ёзида мамлакатдаги вазият жадал ўзгаради. Буржуа профессураси ўқитиш ва айниқса, фанни бошқариш фаолиятидан четлаштирилади. 1922 йил августида Сорокин Москвада сафарда бўлади. Бу пайтда Петроградда бир қатор олимларни ҳибсга олишади. ФК ходимлари Соркиннинг Петрограддаги уйини ҳам «зиёрат» қилишади. Олимнинг Москвада бўлгани уни қамоқдан асраб қолади.
Мазкур йилнинг 23 сентябрида Сорокин рафиқаси билан мамлакатни бутун умрга тарк этади. Берлинда қисқа муддат бўлгач, у Чехословакия президенти Масарикнинг таклифи билан Прагага келади. Сорокин бу ерда янги бир қатор журналларни ташкил этишда иштирок этади, кўплаб маърузалар ўқийди ва нашр учун бешта асарини тайёрлайди. Бу ерда олим асосий меҳнати ҳисобланган «Инқилоблар социологияси» асрини ёзишга киришади. 1923 йил кузида Питирим Сорокин Америка социологлари Э. Хайэс ва Э. Росснинг таклифи билан бир умрга АҚШга кўчиб ўтади. Шу даврдан бошлаб олим дунёвий машҳурликка эришади.
Сорокиннинг тилни ўрганишига бир йилдан кам муддат керак бўлади. 1924 йил ёз ойларидан Миннесота университетида маърузалар ўқишни бошлайди. Шу билан биргаликда, у Иллинойс ва Висконсиндаги университетлар билан ҳам ҳамкорлик қилади. Сорокин ўз ғояларини амалга ошириши ва ривожлантириши учун Гарвард университети унга 10 минг долларлик грант ажратади. Олим бир қатор рус эмигрант олимлари ва гарвардлик талабаларини ўз ишига жалб қилади. Унинг ёзишича, талабалари орасида Роберт Мертон энг иқтидорлиси бўлган. Натижада 1937-1941 йиллар давомида Сорокинининг тўрт томлик «Социал ва маданий динамика» асари чоп этилади.
1964 йил 75 ёшли Сорокин Америка социологик ассоциациясининг раиси этиб сайланади. Олим умрининг сўнгги икки йили оғир хасталикда ўтади. 1968 йилнинг 11- февралида Сорокин Винчестердаги уйида (Кембриж яқинида) вафот этади. Шу йилнинг ўзида Америка социологик ассоциацияси ҳар йили энг яхши социологик китоб учун бериладиган Питирим Сорокин номидаги мукофотни жорий этади.
2. Питирим Сорокин дунёқарашида интегрализм11 тамойиллари аввал бошидан, унинг илк асарларидаёқ мавжуд бўлган. Аммо унинг интеграция ва интеграцион жараёнларни тушуниши вақт ўтиши билан ўзгариб, ижодининг сўнгида бир бутун интегрализм фалсафасига айланди.
Сорокин ўзининг «Социология тизими» асарида моҳиятан социал статиканинг турли даражалари бўйича интеграциянинг иерархиясини кўрсатишга ҳаракат қилади. Интеграцияни у социал бутунликдаги турли хил ўзаро таъсир ва алоқадаги элементларнинг бирлашувини таъминловчи механизм, жараён ва омиллар бирлиги сифатида тушунади.
Сорокин социал статика даражаларини (индивидлараро, элементар, кумилятив гуруҳлар даражаси ва уларнинг бирлиги сифатида жамият) турли интеграция механизмларига эга бўлган индивидларнинг ижтимоий ўзаро алоқаларининг даражалари сифатида тасвирлайди. Бунда мазкур даражаларнинг интеграция механизмлари бир-бирига узвий боғлиқ бўлади.
Бироқ Сорокин интегрализмнинг нисбатан яхлит, ҳажли ва кўп қиррали концепциясини нисбатан ечими ёзилган асраларида кўрсатган. Бу асарларининг бирида у «менинг фалсафам – интегрализм», дея таъкидлаган. Бу концепция ўз ичига интеграл ҳақиқат (интеграл фаннинг асоси), инсон (интеграл мавжудот сифатида) ва юксак интеграл қадрият тушунчаларини олган мураккаб тизим сифатида намоён бўлади.
Янги интеграл билиш назариясига мувофиқ билишнинг камида уч канали мавжуд: ҳиссий, рационал ҳамда ҳиссий ва рационалдан юқори. Сорокин бўйича, ҳақиқат мана шу уч канал, яъни ҳиссиёт, ақл ва интуиция воситасида ҳосил бўлади. Шунинг учун у битта канал орқали олинган ҳақиқатга нисбатан тўлиқроқ ва мукаммалроқ ҳақиқат саналади. Инсонни эса Сорокин «ажойиб интеграл мавжудот» сифатида таърифлайди.
Сорокин шунингдек, реалликни неорганик, органик ва суперорганик (маданий) ҳодисалардан иборат деган хулосани беради. Шундан маданий ҳодиса моҳият сифатида ноорганик ва органик ҳолисаларни ўзгартириш кучига эга бўлади. Суперорганик дунё маданий дунёнинг идеологик (мазмун, фан, техника, дин, фалсафа, ҳуқуқ, аҳлоқ, турли назариялар), моддий (модиий маданият), шахсий (социомаданий шахслар ва социомаданий гуруҳлар сифатида барча индивидлар) ва бихевиористик (индивидларнинг барча очиқ хатти-ҳаракатлари, маросимлари, одатлари, удумлари, қилмишлари) ҳодисаларидан таркиб топган.
Сорокиннингг фикрича, юқорида келтириб қтилган мураккаб тизимли интеграциялашган жамият социомаданий тизим инқирозини енгишнинг энг муқобий тарихий стратегияси саналади. Сорокин интегрализмни келажакдаги жамият тузумининг парадигмал асоси сифатида талқин қилган.
Аммо Сорокин интеграл жамият қурилишининг муҳимлигини нафақат тасвирлаб, асослайди, балки буни келтириб чиқарадиган стратегияни ўрганишга ҳаракат қилади. Унинг асосида ғоялар оламида альтуристик муҳаббатнинг тарқалиши фикри ётади. Олим умрининг сўнгги йилларини альтруистик муҳаббатни ўрганиш ва тарғиб қилишга бағишлаган.
3. Питирим Сорокин цивилизацияларниннг рационал назариясини яратган. Унга кўра, маданият қадриятлар тизими сифатида намоён бўлади. Қадриятлар воситасида жамият интеграциялашади ва ўз институтларининг ўзаро алоқасини таъминлайди. Маданият инсон интилишларининг қуввати ва йўналишини аниқлаб беради. Фақатгина цивилизация ривожи жараёнини тушуниш орқали инсоният социал ва маданий ривожланишини тўғри баҳолаш ва керакли йўналишга буриш имконини беради.
Сорокин замонавий цивилизацияларнинг ривожланишида уч тенденцияни кўрсатган. Улардан биринчиси – ижодий кучлар марказининг кўчиши. Мазкур марказлар инсоният тарихида доими равишда кўчиб туришган. Шундай кўчишларнинг сўнгиси ва машҳури Ғарбий Европаникидир. Эндиликда унинг кучи қолмади ва ижодий ташаббус Америка минтақасига ўтмоқда. Иккинчи тенденция секин-асталик билан сенсуалистик маданиятнинг пасайишида намоён бўлади.
Маълумки, сенсуалистик маданият инсон сезги органлари қабул қилган реалликдан бошқа реаллик ва қадриятлар мавжуд эмаслиги ғоясига асосланади. Пайдо бўладиган интеграл маданият мавжуд реаллик ва қадрият туганмас ва биз уларни ифодалайдиган тушунчаларга эга эмаслигимиздан келиб чиқади. Шундай қилиб, Сорокиннинг фикрича, апокалиптик фалокат бўлмаса, интеграл маданият иносниятга янги ижодий эрага киришда кўмаклашади.
Инсоният олдида асрлар давомида бир савол турган: «Ҳақиқий ва тугал қадриятнинг табиати қанақа?». Бу саволга уч хил жавоб берилган. Биринчи жавобда тугал ҳақиқий қадрият ҳиссий ҳисобланган. Ундан бошқа реаллик ва ҳиссий бўлмаган қадриятлар эса мавжуд эмас. Мазкур фикр асосида йирик суперсистема сенситив тизим пайдо бўлди. Иккинчи жавоб эса тугал ҳақиқатни ҳиссиёт ва ақлдан юқори худода (Брахма, Дао ва бошқа худолар) кўришган. Ҳиссий ёки бошқа турли реаллик ёки қадриятлар сароб ёки қуйи, соясимон соҳта реаллик саналади. У идеацион тизим номини олган. Учинчи жавобда тугал ҳақиқий қадрият «кўп қиёфали абадият» саналади. У барча фарқларни сифатий ва миқдорий жиҳатдан қамраб олади. Инсон ақли эса чегараланган бўлгани учун уни бир бутун ҳолида қамраб ололмайди. Мазкур «кўп қиёфали абадият»тасвирлаб бўлмайди. Инсон фақатгина унинг уч жиҳатига минимал даражада яқинлашиши мумкин: рационал (мантиқий), ҳиссий, ҳиссий ва рационалдан юқори. Мазкур уч жиҳат реал ва «кўп қиёфали абадият» уйғун равишда бирлашган. Унинг ҳиссий, ҳиссий ва рационалдан юқори жиҳатлари реал саналади. У Худо, Дао, нирвана, муққаддас йўқлик каби номлар билан аталиши мумкин.
Шундай қилиб, XI-XII аср охири ўрта аср Европасида биз идеацион тизим хукмронлигини кўришимиз мумкин. Унинг асосий христианлик рамзи сифатида Муқаддаси учлик намоён бўлган. У тугал ва ҳақиқий реаллик ва қадрият сифатида кўрилган. Мазкур рамз ўрта асрларда хукмрон бўлган «фан», санъат, ҳуқуқ, ахлоқ, иқтисод, сиёсат, фалсафа томонидан ҳам эълон қилинган. Илоҳиёт ёки телогия фанлар подшоси ҳисобланган ва бошқа фанлар унга бўйсунган.
Аммо Сорокиннинг фикрича, XVI-XX асрлар Европа маданияти буткул бошқача кўринишда намоён бўлади. Мазкур даврда унда кўпроқ сенситив супер тизим хукмрон эди. Дин ва илоҳиёт эса ўз таъсирини йўқотган эди. Илоҳиётдан йироқ сенситив фан юқори объектив ҳақиқатга айланди. Чунки улар амалий қабул қилиниб, текширилган эди.
Милоддан аввалги V аср Юнон маданияти ёки XIII аср Европа маданиятини кўрганимизда уларда идеалистик маданий супер тизим хукмронлигини кўришимиз мумкин. Мазкур маданият тугал ва ҳақиқий реаллик ва қадрият сифатида «кўп қиёфали абадият»ни кўради. У қисман ҳиссий, қисман, рационал, қисман ҳиссий ва ақлдан юқори ҳолатда қабул қилинади.
Сорокиннинг маданий супер тизимлар тўғрисидаги таълимоти цивилизациялар типологияси саналади.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish