¤збекистон республикаси олий ва



Download 0,97 Mb.
bet37/65
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#201051
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   65
Bog'liq
2 сифат kitob 2010

Назорат саволлари
1. Тадқиқот ўтказиш ва лойиҳалаштириш босқичларида стандартлаштириш орқали қандай ишлар бажарилади?
2. Маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш босқичида стандартлаштириш ўрни?
3. Муомала ва сотиш босқичида стандартлаштириш.
4. Истеъмол ва эксплуатация босқичларида стандартлаштириш орқали қандай ишлар бажарилади?
5. Маҳсулот сифатини оширишда стандартлаштиришнинг ўрни?
6. Ишлаб чиқаришда иқтисод қилишни оширишда стандартлаштиришнинг аҳамияти?


2.5. Иқтисодий самарадорликни баҳолаш
усуллари ва принциплари
Иқтисодий ривожланишнинг бугунги босқичида стандартлаштириш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг жадаллашувини кучайтиришда ва самарадорликни оширишда борган сари кўпроқ техникавий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамият касб этмоқда. Бу жараён стандартлаштиришнинг табиатидан келиб чиқиб, унинг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши билан асосланади.
Стандартлаштириш – тарихан моддий ва ижтимоий соҳаларни, жуда кўп турли объектларни чегаралаш фаолияти сифатида юзага келган.
Шуни таъкидлаш керакки, у тартибга солиш фаолияти сифатида жуда кўп объектларни қамраб олади. Стандартлаштириш объектларининг кенгайиб, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг жуда кўп соҳаларига кириб бориши стандартлаштиришни ривожлантиришга катта миқдордаги ресурслар ажратилишини талаб қилади. Лекин бошқа томондан ресурслардан рационал фойдаланишга, стандартлаштиришни ривожлантиришнинг турли йўналишларини ресурслар билан тўлиқ таъминлашга талаб ортиб боради. Бундай ҳолларда стандартлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш алоҳида аҳамият касб этади, чунки самарадорлик кўпчилик аспектларнинг жумладан:

  • стандартлаштиришнинг келгуси ривожланиш альтернативларини баҳолаш, яъни макро даражада стандартлаштириш муҳим масалаларини ечилишини белгилайди;

  • стандартлаштиришни баъзи такрорланадиган жараёнлар, воқеаларни тартибга солиш ишида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги;

  • стандартлаштириш объектларининг тавсифларини танлаш ва оптималлаштириш масалаларини ечишда стандартлаштириш объектининг оптимал параметрлари тўплами вариантини танлаш;

  • бошқарув циклининг турли босқичларида стандартлаштириш томонидан амалга оширилаётган бошқарувни баҳолаш;

  • стандартлаштиришни ривожлантириш йўналишлари орасида иқтисодий ресурсларни рационал тақсимлаш.

Стандартлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш стандартлаштириш, шунингдек маҳсулот сифатини ошириш бўйича ишларни бажаришда ягона ҳисобланадиган бир қатор умумий тизимларга асосланади. Уларнинг бирлиги шунга асосланадики, улар фан-техника тараққиётини жорий этишнинг конкрет формасини ифодалайдилар, шунинг учун стандартлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги фан-техника тараққиёти иқтисодий самарадорлигининг ёки янги техника самарадорлигининг бир қисмидир. Бунда янги техника етарли даражада кенг кўриб чиқилиши керак.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, стандартлаштириш ишлаб чиқариш жараёнининг барча элементларига фаол таъсир кўрсатади, меҳнат предметлари ва воситаларини, технологияни, меҳнатни такомиллаштиришга олиб келади.
Умумиқтисодий ёндошувнинг зарурлиги стандартлаштириш самарадорлигини баҳолашни амалга оширишни бутун мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларига қаратишни тақозо қилади. Стандартлаштиришнинг умумиқтисодий самарадорлигини аниқлаш–бу лойиҳалаш, тайёрлаш, муомала ва истеъмол босқичларида стандартлаштириш натижаларини эътиборга олган ҳолда республикамиз иқтисодига таъсирини аниқлашдир. Иқтисодий самарадорликни максимал қиймати стандартлаштирилаётган кўрсаткичлар номенклатурасини, бу кўрсаткичларнинг қийматларини, параметрлар қаторини танлаш ва синовлар ўтказиш усулларини оптималлаштиришда стандартлаштириш ва унификациялаш масалаларини ҳал этишда критерий бўлиб хизмат қилади.
Умумиқтисодий манфаатнинг устуворлиги алоҳида стандарт ёки стандартлар системасининг самарадорлигини баҳолаш бутун маҳсулотнинг ҳаёт цикли давомида амалга оширилиши кераклигини билдиради. Агар стандарт умумтехникавий ёки ташкилий-услубий бўлса, у ҳолда унинг самарадорлигини баҳолаш умумиқтисодий манфаатлар асосида амалга оширилиши керак. Шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин, бунда алоҳида звенолар учун, масалан, ишлаб чиқарувчи учун стандартларга риоя қилиш салбий натижаларга, айни пайтда сотиб олувчилар учун ижобий натижага олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда баҳолаш маҳсулотнинг бутун ҳаётий цикли бўйича самараларнинг алгебраик йиғиндиси кўринишида амалга оширилиши керак.
Аммо стандартлар категорияларининг борлиги ушбу принципларни бироз ўзгартиради. Ишлаб чиқариш корхонаси чегарасида ўзгарувчи жараён учун корхона чегарасидан чиқмасдан баҳолаш ишларини амалга ошириш етарлидир. Шунинг учун ҳам стандартларни тарқатиш соҳаси унга нисбатан умумиқтисодий ёки тижорат ёндошувни қўллаш учун асос бўлади.
Айрим ишлаб чиқариш звеноларида самара олинишининг салбий бўлиши мумкинлиги улар томонидан стандартлаштириш ишларини амалга оширишда манфаатдорлик масалаларида қийинчилик туғдиради.
Стандартларнинг бир неча вариантда бўлиши – улар орасидан энг яхшисини танлаб олиш учун зарурий манбадир. Умумиқтисодий ёндошувнинг жорий этилиши алоҳида стандартлар вариантларидан умумиқтисодий нуқтаи назардан танлаш имконияти мумкинлигига таянади.
Бахтга қарши, стандартларни ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш амалиётининг таҳлили шуни кўрсатадики, у олдингисига қараганда яхшироқ бўлишини унинг самарадорлиги тасдиқлашига қарамасдан, уларни ишлаб чиқиш вақтида бари бир унгача бир неча рухсат этиладиган вариантлар тадқиқот этилган бўлганда у яна қанчага яхшироқ бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, бир вариантли бўлиш стандартларнинг самарадорлигини аниқлаш муаммосини мураккаблаштиради.
Иқтисодий самарадорлик – хусусий оптималлаштириш услуби сифатида ўзининг барча имкониятларидан стандартлар лойиҳаларининг кўп вариантли эмаслиги сабабли фойдалана олмайди. Иқтисодий нуқтаи назардан лойиҳалар самарасиз, фақатгина тавсия этилган параметрларини ҳисобга олиш фаолиятидан иборат бўлиб қолади.
Яна бир муҳим аспект – стандартларни жорий этганда, фақатгина улардан қўлланилган ҳолатларда эмас, балки улар таъсир кўрсатиши мумкин бўлган соҳаларда ҳам уларни жорий этишнинг асосий ҳамда ёндош оқибатларини иложи борича тўлиқроқ ҳисобга олишнинг зарурийлигидир.
Стандартлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаганда стандарт маҳсулотнинг бутун ҳаётий цикли бўйича - лойиҳалаш, тайёрлаш, муомала ва истеъмолда қандай оқибатларга олиб келиши ҳисобга олинади.
Лойиҳалаш босқичида лойиҳалаш ишлари ҳажмининг, маҳнат сарфининг, лойиҳалаш муддатларининг қуйидаги омиллар ҳисобига қисқариши ҳисобга олинади:

  • лойиҳа – конструкторлик ишларини ташкил этишни яхшилаш;

  • стандарт техник ҳужжатлаштиришнинг такроран ишлатилиши;

  • стандарт шартли график тасвирларнинг қўлланиши;

  • нусха кўчириш ишлари ҳажмининг қисқариши;

  • техникавий архивларда сақланаётган ҳужжатлар ҳажмининг қисқариши;

  • стандартларга тўлиқ мос келган ҳолда лойиҳаларни қайта ишлашга кетган ҳаражатларнинг қисқариши;

  • янгидан чиқарилаётган техникавий ҳужжатлаштиришни муҳокама қилиш ва тасдиқлашга кетган вақтнинг қисқариши.

Ишлаб чиқариш босқичида иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш учун қуйидагилар аниқланади:

    • материал сарфининг қисқариши;

    • жараёнлар меҳнат сарфининг қисқариши;

    • унификацияни;

    • фонд сиғимининг қисқариши;

    • ёқилғи ва электр энергияси ҳаражатлари улушининг қисқариши;

    • маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши ҳисобига маҳсулот бирлигига тўғри келадиган шартли ўзгармас ҳаражатлар улушининг қисқариши.

Муомала ва истеъмол босқичларида иқтисодий самарани ҳисоблаш учун истеъмолчи ҳаражатларининг қисқаришини ҳисобга олинади. Бунда қуйидагилар аниқланади:

  • маҳсулотнинг техникавий даражасини ва сифатини ошириш;

  • маҳсулотни ортиш-ташиш ва сақлаш ҳаражатларини қисқартириш;

  • битта стандарт маҳсулот бирлиги билан бир нечтасини алмаштириш зарурлиги;

  • буюмларнинг хизмат кўрсатиш муддатларини узайтириш;

  • буюмларнинг ишончлилик кўрсаткичларини ошириш;

  • ёқилғи, энергия, ёрдамчи материаллар сарфи улушини қисқартириш;

  • хизмат кўрсатувчи персонал сонини камайтириш;

  • таъмирлаш ишлари қийматини камайтириш.

Умумиқтисодий ёндошув принципи самарадорликни ҳисоблашда мамлакатимиз иқтисоди учун ягона бўлган капитал қўйилма самарадорлиги меъёридан, яъни ишлаб чиқариш воситаларида буюмлашган меҳнатдан фойдаланишни тақозо қилади.
Самардорликни ягона ёки дифференциал меъёри тўғрисидаги масала кўп йиллар давомида норматив ҳужжатларда ва иқтисодий адабиётларда тортишувли масала бўлиб келмоқда.
Стандартлаштиришнинг самарадорлиги янги техника самарадорлигининг бир қисмидир, шунинг учун ҳам стандартлаштириш ишларида стандартларни ишлаб чиқишга ва жорий этишга кетган ҳаражатларни ўзида мужассамлаштирувчи капитал харажатларнинг самарадорлигининг ягона коэффициентидан фойдаланиши шарт.
Агар самара ҳисобланган вақтда тўхталмаса, умумиқтисодий ёндошувнинг тавсифи тўлиқ бўлмайди. Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи аниқланиш даврига кўра қуйидагича фарқланади:

  • йиллик;

  • стандартлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқарилиш йиллари бўйича;

  • стандарт кучга эга бўлган муддат учун;

  • стандартлаштирилган маҳсулотнинг бутун хизмат кўрсатиш муддати учун, уни ишлаб чиқарилган барча йиллар учун.

Конкрет эҳтиёжга боғлиқ ҳолда юқорида санаб ўтилган иқтисодий самара кўрсаткичларидан кераклиси ҳисобланиши мумкин. Масалан, ўртача йиллик самара кўрсаткичида уларни йиллар давомида ўзгаришини ҳисобга олиниши керак. Маҳсулот ишлаб чиқарилишининг биринчи йилида маҳсулотни ўзлаштириш жараёни бориб, янги маҳсулот турини ишлаб чиқаришда корхонанинг қувватидан ҳам тўлиқ фойдаланилмагани сабабли иқтисодий самара камроқ бўлади; иккинчи ва учинчи йилида олинадиган самара энг юқори бўлади; охирги йилларда рақобатлашадиган вариантларнинг юзага келиши сабабли самарадорлик пасаяди.
Интеграл самара янги маҳсулотнинг натижавий кўрсаткичларини янада тўлароқ тавсифлайди. Ушбу кўрсаткичларни ҳисоблашда жуда кўп сонли омилларни йиллар бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини, ҳар йили ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хизмат кўрсатиш муддатини, вақт ўтиши билан самаранинг ўзгаришини ҳисобга олиш керак. Умуман олганда интеграл самара кўрсаткичи янги маҳсулот ишлаб чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинаётганда барча омилларни умумлаштиради.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish